Главные новости
Главная / Маданият / ЗАРЧАВАНИНГ ШИФОБАХШ ХОСИЯТЛАРИ
<

ЗАРЧАВАНИНГ ШИФОБАХШ ХОСИЯТЛАРИ

02aa1fe17aa50d498c7de873c1803f72Хиндистон ва Покистонда, бир катор шарк мамлакатларида зарчавани зиравор сифатида хар кунги таомда истеъмол килинади, бизда бу зираворни асосан катта туй ошларига кушилади. Кадимги тиллардан бири булган санскрит тилида зарчава зиравори бир канча маъноларга эга, жумладан, “инсон жисмидан куртларни туширувчи”, “тери рангини ва танани тиниклаштирувчи”, “осмондек чиройли ва мусаффо” маъноларини бериши айтилган.

Зарчаванинг кимёвий таркиби
· Зарчава илдизи – бу кучли оксидант, куркумин деб аталувчи сарик рангли пигмент, шунингдек, кальций, темир, йод, фосфор, кальций, С ва В группасига кирувчи витаминлар, эфир мойи, лактон, алкалоид ва бошка моддаларга бой.

· У уткир, аччик, буриштирувчи, камаштирувчи мазага эга. Инсон танасини киздириш хосиятига эга.

· Уни истеъмол килиш турли хил тузилишдаги – озгин ёки туладан келган жисмга эга булган кишиларнинг барчасига бирдек фойдали. Организмдан турли хилтлар ва захарли токсинларни чикариб юбориш хусусиятига эга, кимёвий моддалардан захарланганда уни белгиланган тартибда истеъмол килиш фойдалидир.

· Зарчава ичак йулларини кераксиз шиллик моддалардан тозалайди, лойкаланган микрофлорани янчиб, ичак йулларининг меъёрдаги флорасини мустахкамлайди, овкат хазмини (айникса, сиз хазми огир куюк ва ёгли овкат тановул килганингизда) яхшилайди, ошкозон, ичак йуллари ва ошкозоности бези фаолиятини меъёрда булишини таъминлайди.

· Ундан овкат хазм килиш системаси иллатлари (хазм килолмаслик, ошкозон униккибармоклик ичак яраси)ни даволашда фойдаланилади. У ошкозон сокидаги меъёридан ошган кислоталилик микдорини пасайтиради, шу билан бир вактда яра пайдо булиш эхтимолини пасайтиради.

· Кон айланиш тизимини даволашда кул келади (кон айланишини яхшилайди, фойдали булган эритроцитлар шаклланишига ёрдам беради ва зарарли булган тромбоцитларни камайтиради), модда алмашинувини меъёрига келтиради, иммунитетини мустахкамлайди. Зарчава эритмасидан йугон ичак саратонига карши курашда муваффакиятли фойдаланилади.

· Кон таркибидаги зарарли холестеринни пасайтиради, конни тозалайди, кон таркибини меъёрлаштиради, нур терапияси окибатларини юмшатади. Олимлар зарчава истеъмол килиш хасталарга, хроник касалликлар хуружидан кейин заифлашган кишиларга, кандли диабет билан огриганларга фойдали деб бекорга айтишмаган.

· У артрит (бугим огриги)да бугимлар шишини кайтариб, ижобий таъсир курсатади. Зарчава шунингдек, жигарнинг алкоголик цирроз билан касалланган беморлар холатининг яхшиланиши учун хам яхши фойда беради. Зарчава ут пуфагини тозалайди, унинг таркибидаги эфир мойи бактериялар купайишининг олдини олиб, ут пуфагидаги организм учун фойдали сафрони купайишига сабаб булади. Зарчава устида олиб борилган тадкикотлар бу зиравор жигарни захарли моддалар таъсиридан химоя килиш хусусиятига эгалигини курсатди.

· Зарчавани айникса ошкозон-ичак йулларида сафро, ут ажралиши пасайган кишилар истеъмол килишлари зарур. Зарчава сафронинг меъёрида шаклланишига ёрдам беради, ортикчасини хайдаб чикаради, бир вактнинг узида сафроли ут кислотасини 100 % га синтезлайди, эшак еми тошма касаллигидан тулик халос килади.

· Зарчава – бу табиий антибиотик. Шамоллашга каршилик курсатувчи хамда антисептик кучли воситадир. У бемор хароратини туширади ва йутални йукотади. Шунинг учун тунги уйкуга ётиш олдидан ёки эрталаб нахорга ундан ичинг (Тартиби ва меъёри куйида келтирилади).

· Бу зиравор бугин ва умуртка погоналари огригида ёрдам беради, чунки у умуртка погоналари уртасидаги ёгни тиклайди ва янги пайдо булаётган зарарли кальций катламларини йукотади.

· Кишилар учун озиш максадида хам фойдали. Зарчава ортикча тана вазнини камайтиради, ёглик ва ширин таомларни иштаха билан ейишдан кайтаради. Шунинг учун хам ортикча вазнни меъёрга келтириш воситалари таркибида зарчава куп эслатилади. Агар сиз истеъмол килиш учун тайёрланган таомга ошкозон сулагини ажратишни фаоллаштириш ва хазм килишни яхшилаш учун зарчава, райхон барги ва кашнични кушиб бошланса, буларнинг натижасида сиз тановул килган бундай таом жисмингиз учун ёг тупланишига эмас, куч-кувватга айланади.

ЗАРЧАВАЛИ РЕЦЕПТЛАР

Агар сиз зарчавани рузгорингизда кундалик таом тайёрлашда кушиб ишлатмасангиз, ундан айрим касалликлар муолажаси учун фойдаланишингиз мумкин:
– организмни хар хил хилтлардан тозалаш учун – ярим чой кошигида зарчавани 200 мл сув, сут ёки катикда бироз асал кушиб (асал уз хусусиятлари билан зарчавага якин туради) шифобахш аралашма тайёрланади. Универсал дори тайёр! Менинг узим хар куни эрталаб зарчавани сут ёки катик билан истеъмол киламан, дейди муаллиф. Сиз хам тажрибадан утказиб куринг!

– Кандли диабетда чой кошигининг учдан бири микдорида нонуштадан олдин истеъмол килиб, кетидан таъбга караб, бироз суюклик ичилади.

– Ошкозон касалликларида (ичкетиши ва корин дам булишида) – ярим чой кошик зарчава 200 мл сувга кушиб овкатдан олдин ичилади.

– Шамоллаш (харорат кутарилиши ва йутал)да зарчавани асал билан 1:1 нисбатда, баравар микдорда аралаштириб, ярим чой кошигидан уч махал истеъмол килинади.

– Бугим огриги касалликлари (артрит)да зарчава, занжабил ва асални (1:1:1) тенг микдорда кушиб, ярим чой кошигидан кунига овкатланишдан олдин 2-3 махал истеъмол килинг.

– Томок огригидан тузалиш учун ярим чой кошиги зарчава ва ярим чой кошиги тузни 200 мл илик сувда аралаштириб, гаргара килинади; фарингитда сизга ярим чой кошигида зарчава ва 1 чой кошигида асал аралашмасини кунига 3-5 махал огизда бир неча минут ушлаб туришингиз яхши фойда беради.

– Эшак еми билан огриганда ва кимёвий моддалардан захарланганда тайёрланадиган таомларингизга мунтазам зарчава кушиб истеъмол килиш тавсия этилади.

– Милк конашидан халос булиш ва милкларни мустахкамлаш учун 200 мл илик сувга 1 чой кошигидаги зарчавани аралаштириб огизни чайиш ёрдам беради.

– Анемияда кунига 3 махал ярим чой кошигидаги зарчавани шунча асалга аралаштириб истеъмол килинг.

Буни билиб куйган фойдали:
1. 5-6 кишига тайёрланадиган таомга ярим чой кошигида зарчава кушилади.

2. Шарк табобатида таъкидланишича, овкатланишдан олдин ичиладиган дори буйракларга, йугон ичакка таъсир килади, овкатланиш вактида ичиладиган дори меъда-ичак тизимига, овкатланишдан кейин ичиладиган дори – томок ва упкага таъсир килади.

3. Зарчавани таом билан мунтазам истеъмол килиш соч тукилишнинг олдини олади.

Зарчавани каердан сотиб олиш тугри булади?

Харид килиб олинадиган зарчава албатта уралган булиши зарур. Бозорда очик холда сотиладиган зарчаванинг таъсири булмайди. Чунки очик холдаги зарчава рангини ва мазасини йукотади, шунинг учун уни герметик ёпик холда куёш нурларидан асраб саклаш максадга мувофикдир.

Зарчавани куйидаги холларда истеъмол килиш ярамайди:

Ошкозон-ичак ва буйрак касалликлари хуружида, аёллар хомиладорлигида, 2 ёшгача булган болаларга, зарчава истеъмолини кутара олмайдиган кишиларга уни истеъмол килиш тавсия этилмайди. Агар сиз шу кунгача зарчава истеъмол килиб курмаган булсангиз, аллергик реакцияга ухшаш хар хил кунгилсиз холатларнинг олдини олиш максадида бошланишига бир неча кун энг кичик доза – чорак чой кошигида илик сувга кушиб ичиб куришингиз тавсия этилади.

Энг асосийси меъёрни билиб олишдир!

Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Муносабат: Хукумат мамлакатда фавкулодда холат эълон килиши керак

Коронавирус пандемияси хавфи ортиб бориши билан катор давлатларда фавкулодда холат эълон килинди. Узбекистон хукумати махсус …