Главная / Маданият / ЗАМОНАВИЙ УРФ-ОДАТЛАРГА ИСЛОМНИНГ МУНОСАБАТИ КАНДАЙ?
<

ЗАМОНАВИЙ УРФ-ОДАТЛАРГА ИСЛОМНИНГ МУНОСАБАТИ КАНДАЙ?

islomХар бир халкнинг узига хос урф-одат, анъана ва маросимлари бор. Уларнинг хар бири бошкасидан тубдан фарк килади. Бири фойдали, бири мутлако зарарли. Бирида миллийлик акс этса, бирида бузукликка таргиб ва хоказолар булиши мумкин. “Бу каби урф-одатларга Ислом динининг муносабати кандай?”, деган саволга жавоб топиб курайлик.
Урф-одат – кишиларнинг турмушига сингиб кетган, маълум муддатда такрорланиб турувчи хатти-харакат, купчилик томонидан кабул килинган хулк-атвор коидалари куникмасидир. Масалан, кичикларнинг катталарга салом бериши, уй-ховлини тартибга келтириб куйиш, мехмонларга алохида хурмат курсатиш, байрам арафасида кекса, кариялар, касал, ожиз, кийналган кишилар холидан хабар олиш, куни-кушниларнинг бирор ишига ёрдам бериш, хашарга бориш кабилар узбек халкига хос яхши одатлар хисобланади. “Одат” деган тушунча у маълум шароит таъсирида вужудга келиб, кишининг феъл-атворида мустахкамланиб колган ва кейинчалик уз-узидан беихтиёр бажариладиган харакат маъносини билдиради.
Анъана эса ижтимоий хаёт, мехнат, маданиятнинг барча сохаларига хос ходиса сифатида жуда кенг доирани камраб олади. Муайян бир жамоанинг турмуш тарзи, хатти-харакати, хулк-атвори, мулокоти ва оилавий муносабатларида намоён булади.
Маросим – инсон хаётидаги мухим вокеаларни нишонлашга каратилган, расмий ва рухий кутаринкилик вазиятда утадиган, умум кабул килган тартиб-коидаларга амал килинадиган тадбир саналади. Масалан, исм куйиш, никохдан утиш, дафн килиш, хотирлаш, экин экишга киришиш (уруг кадаш), уришга киришиш маросимларидир.
Урф-одат ва анъаналар кундалик хаётда доимо кузатилса, маросим эса инсон хаётидаги мухим ходисалар содир булганида вужудга келади. Маросим кишилар хаётидаги энг мухим вокеаларни тугилиш, уйланиш, улим кабиларни узида мужассамлаштирадиган умумий тушунча. Маросимларни утказишда авлоддан-авлодга утадиган, рамзий ва расмий анъаналар, коидаларга амал килинади. Маросимда булаётган вокеага “гувох” сифатида одамлар чакирилади. Одамлар кимнингдир гами ёки кувончига шерик булишади, келажак учун яхши ниятлар килишади. Хар бир маросимнинг узига хос умум кабул килинган тузилиши (бошланиши, уртаси, охири) булади. Инсон хаётида булиб утаётган мухим вокеани нишонлаш жараёнида анъана хам, одат хам маросим хам мужассамлашади. Демак, “Анъана”, “одат”, “маросим” бир-бири билан бевосита боглик ходиса хисобланади. Шу боис анъаналарнинг таркибий кисми одат, одатнинг таркибий кисми эса маросим хам булиши мумкин. Масалан, билим юртини битирган ёш мутахассисларнинг ишлаб чикаришга бориб иш бошлаши одат тусига кириб колган. Бу мухим вокеа муносабати билан анъанавий тадбирлар ташкил килиш мумкин. Бу одатнинг таркибий кисми – ёшларни тантанали равишда мехнат жамоасига кабул килиш уз-узидан маросимга айланади. Баъзи холатларда “анъана”, “одат” ва “маросим” тушунчалари алохида ишлатилса, улар мавхум маънони англатиши хам мумкин. Бундай пайтда уларга аникловчи сузлар кушилиб, масалан, “анъанавий байрам”, “анъанавий фестиваль”, “анъанавий кеча” ёки “мукофотлаш маросими”, “туй маросими”, “нафакага кузатиш маросими” тарзида кулланилади.
“Маросим” сузи жамоатчилик иштирокида утказиладиган катта тадбир маъносини билдиради. Оилавий урф-одатлар оила пайдо булиши билан вужудга келган. Шу туфайли у оилалар узгариши билан биргаликда у хам узгарган, ривож топган.
Тараккиёт, замон талабига жавоб берган урф-одат янада кучайиб замонга караб ривожланиб бормокда. Узбек халкининг оилавий маросимлари хам тарихий зарурият асосида вужудга келган ва замон чигирикларидан утиб, мухим маънавий кадрият сифатида равнак топган. Урф-одатларимизга айланиб колган чакалокни бешикка солиш каби урфларимиз мавжуд. Бу бешик туйи мавзусини батафсилрок ёритар эканмиз, бешик туйи кадим замонлардан хар бир оилада утказилиб келингани туфайли, бу маросим халк маданий хаётининг ажралмас кисмига айланиб колган. “Янги урф-одат ва анъаналар” хаётимизга янада равонлик олиб киради. ХХ асрнинг иккинчи ярмида, замон узгариши билан кейинги даврда хаётимизга тугилган чакалокларнинг ота-оналарига гувохнома ёки вояга етган ёшларга паспорт топшириш, укув юрти битирувчиларига тантанали равишда диплом ва шаходатномаларини топшириш ва уларни мехнат жамоасига кабул килиш, тантанали нафакага кузатиш тадбирлари кабилар кириб келган эди. Хозирга келиб, улар “анъанавий тадбир” урф-одатларимизга айланиб бормокда.

Мукаддас ислом динининг урф-одатларга муносабати

     Ислом динининг хар кандай замон ва маконнинг муаммоларини хаётий хал килувчи конун-коидалари урф-одат ва анъаналарга хам уз муносабатини аник баён килган. Жумладан, урфни кабул килиниши учун куйидаги шартларни куйган:
Куръони каримда очик-ойдин таъкикланган ёки халол килинган ишлардан бирортасини халол ёки харом килувчи одат булмаслиги;

1. Хадиси шарифда очик-ойдин халол ё харомлиги баён килинган хукмларига зид булмаслиги;

2. Хар кандай урф-одат ва анъаналар факихларнинг ижмоъи яъни Куръони карим ва суннати мутаххара мазмунидан келиб чикиб, умумхалкка манфаат келтиришга асосланган иттифокларига зид булмаслиги.

3. Бидъат-хурофот ишларга таргиб килувчи булмаслиги зарур;

4. Фахш ва “оммавий маданият”га таргиб килувчи иш булмаслиги;

5. Унинг шариатдаги бирорта асосга таяниши…

      Урф-одатларни кабул килиш борада ханафий мазхаби вакиллари анча кенг йул тутганлар ва хатто бидъат (Пайгамбаримиз соллаллоху алахи ва салламнинг давларида булмаган, У зотнинг вафотлариданг сунг пайдо булиб, диний тус олган иш)ни хам иккига булганлар. Пайгамбаримиз вафотидан сунг пайдо булган хар кандай иш бидъат- хурофот, ёмон, гунох ва харом иш хисобланвермайди, балки, уларнинг асл мохияти, максад-гоясига караб, сунг унинг узига мос муносабат билдирилади, деган мулохазани илгари сурадилар. Бу фикрларини исботлаб бериш учун “бидъат” ни хам икки кисмга булишади:

1. “Бидъати хасана” яъни “Яхши ва савобли иш булган бидъат”;

2. “Бидъати саййиа” яъни “Ёмон ва гунох иш булган бидъат”ларга таксимлашган.

        Бунга Пайгамбаримиздан ривоят килинган куйидаги айтилажак маънодаги хадиси шарифни далил килиб келтиришганлар: “Кимда ким бирор яхши суннат (урф-одат)ни жорий килса, у уша ишнинг савобини олади ва колаверса, киёматгача шу ишни килган одамларнинг савобидек унга хам ажр-савоб бориб туради. Бу (биринчи бошлаган) кишига берилган савоб хисобига, кейинги килаётган кишиларнинг савоби озайиб колмайди. Балки, Аллох таолонинг Узи хар иккисига хам алохида-алохида савоб беради. Кимда-ким бирор ёмон ишни суннат (урф-одат)ни жорий килса, унга уша ишнинг гунохи ва киёматгача шу амални килувчи кимсаларнинг гунохларидек гунох бориб туради. Бу кишига борадиган гунох эвазига хозирда шу гунох ишни килган кимсаларнинг гунохи камайиб колмас. Балки, Аллох таоло хаммаларига алохида-алохида гунох ёзади”. Мазкур муборак хадиси шарифдаги “Суннат” сузи айнан узбек тилидаги “урф-одат” маъносида келгандир. Демак, хар кандай урф-одат хам ёмон булавермас экан. Балки, унинг мазмун-мохияти, натижаси эътиборидан яхши ва ёмонга булиш максадга мувофик экан.
Юкорида айтилганлардан хулоса килиб, куйидагиларни айтишимиз мумкин: мукаддас Ислом таълимоти диний ва миллий кадриятларимизга зид булмаган, жисмоний ва маънавий зарар келтирмайдиган, умумманфаатли, “оммавий маданият” га таргиб килмайдиган, жамиятнинг тараккиётига тусик булмайдиган, унинг келажагига рахна солмайдиган хар кандай замонавий урф-одат ва анъаналарга хеч качон тускинлик килмайди. Аммо, юкорида айтилган баъзи урф-одатларимизни амалга оширишда хаддан ошилса, уни бартараф килиш тадоригини куради. Масалан, бугунги кундаги хатто Давлат идоралари томонидан хам ихчамлаштиришга буюрилаётган урф-одатлардан булмиш куйидаги баъзи одатларни окламайди хам:

1. “Бешик туй” даги келин томонга солинадиган “солик”лар;

2. “Суннат, хатна, чукрон туй” даги ортикча дабдабабозлик ва келин томоннинг кай ахволда булишига карамай, уларга туйга бука ва сарполар олиб келиш мажбуриятининг юкланиши;

3. “Никох туй” даги “ЗАГС” килиш одати; (Баъзи холлар ЗАГС пайтида маст холда машина хайдовчи куёвжураларнинг “шарофати” билан туйнинг азага айлангани хам аччик хакикат);

4. Келиннинг ота-онаси келин-куёвнинг яшаш жойини мебел ва бошка турли уй жихозлари билан тулдириб бериши;

5. “Чакирди”, “Киркта сават килиш”;

6. Андижон шевасида “Мазар еди” деб аталувчи маросим ва келин томондан кирк кун давомида куёвнинг оиласига каби одатлар.

7. Улим маъракаларидан сунг килинадиган “уч, етти, йигирма, кирк, йил оши” каби мусибатзадаларнинг рухий мусибатининг устига иктисодий мусибат булмиш, узларида имкониятлари йук була туриб, карз олиб булсада килиш каби одат тусига кирган урф-одат, анъана ва бошка маросимларни ижобий бахоламайди, албатта. Балки, улардан каттик кайтаради. Хар кандай урф-одат ва маросимларни шариатнинг умуминсонийликка йугрилган конун-коидалари доирасидан чикмаган холда амалга ошириш кераклигини таъкидлайди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Она мехрин хис килолмаган: Шеър

Она мехрин хис килолмаган, Ота мехрин эх билолмаган. Кувонч ила хеч кулолмаган, Гунохи йук етим …