Главная / Сиёсат / Владимир Путин ва Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга кутлов йуллади
<

Владимир Путин ва Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга кутлов йуллади

Мамлакатимиз мустакиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар рахбарларидан самимий кутловлар келмокда.

УзА’нинг ёзишича, уларда давлат рахбарига муваффакиятлар, Узбекистон халкига равнак ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар изхор этилган.

jx61jan0xr1jc9v-havp2zxziop1a8ke

Хитой Халк Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг кутловида шундай дейилган:

“Узбекистон Республикаси давлат мустакиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Хитой хукумати ва халки номидан, шахсан уз номимдан Сизга ва дуст Узбекистон халкига самимий табриклар ва энг эзгу тилаклар билдиришга ижозат бергайсиз.

Мен Хитой – Узбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор каратиб келмокдаман, Сиз билан уртамиздаги самарали ишчан ва шахсий алокаларни юксак кадрлайман.

Сиз билан сиёсий узаро ишончни мустахкамлаш, икки мамлакат ва халклар фаровонлиги учун Узбекистон ва Хитой уртасидаги хар томонлама стратегик шериклик муносабатларини узлуксиз ва изчил ривожлантиришга эришиш максадида “Бир макон, бир йул” лойихасини амалга ошириш буйича хамкорликни чукурлаштиришга биргаликда саъй-харакат килишга тайёрман.

Дуст Узбекистонга тараккиёт ва куч-кудрат, халкингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.”.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин шундай ёзади:

“Миллий байрам – Узбекистон Республикасининг Мустакиллик куни муносабати билан энг самимий табрикларимни кабул килгайсиз.

Мамлакатингиз иктисодий ва ижтимоий тараккиёт борасида гоят салмокли ютукларни кулга киритди. Узбекистон хакли равишда дунё майдонида юксак нуфузга эга булиб бормокда, минтакавий ва халкаро масалаларда конструктив роль уйнамокда.

Давлатларимиз уртасидаги азалий анъанавий дустлик, узаро хурматга асосланган муносабатлар барча сохаларда изчил ривожланаётганини катта мамнуният билан таъкидлайман.

Ишончим комилки, биз бундан кейин хам халкларимиз фаровонлиги, Марказий Осиё минтакасида баркарорлик ва хавфсизликни таъминлаш йулида стратегик шериклик ва иттифокчилик муносабатларини янада мустахкамлашда давом этамиз.

Сизга, хурматли Шавкат Миромонович, чин юракдан сихат-саломатлик ва муваффакиятлар, барча юртдошларингизга фаровонлик ва тараккиёт тилайман.”.

Уз навбатида, Америка Кушма Штатлари президенти Дональд Трамп куйидагича кутлов йуллаган:

“Сизни ва Узбекистон халкини Америка халки номидан 1 сентябрь – мамлакатингиз мустакиллигининг 28 йиллиги муносабати билан табриклайман.

Сизнинг Ок уйга ташрифингизни ёдга олиб, мамлакатларимиз уртасида сунгги йилларда мустахкамланиб бораётган стратегик мулокотларни юкори бахолашимни таъкидлашни истар эдим.

Шунингдек, Сизнинг Узбекистон ахлига хизмат килувчи янада мустахкам, шаффоф ва масъулиятли ташкилотлар яратиш оркали мамлакат келажагига содиклигингизни кадрлайман.

Сизнинг муваффакиятли ютукларингизда шерик булишдан гурурланамиз.

Сизга ва Узбекистон халкига келгуси йиллар баркарор ва самарали булишини тилайман. Янада якинрок хамкорликни кизгин кутиб коламан.”.

Хабарда кайд этилишича, кутловлар келиши давом этмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ER4G7rtXr23Ic-UYcCwp7uZuZ3OABCqV

Хар кандай имтиёз муддатли булиши керак

«Мамлакатда ракобатни ривожлантириш буйича кейинги йилларга мулжалланган стратегик йуналишлар» мавзусидаги матбуот анжуманида Узбекистон Республикаси Монополияга …