Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Вирус кириб келиши, Хитойдан кутилаётган ёрдам ва карантин шароитлари. Эксперт билан сухбат
<

Вирус кириб келиши, Хитойдан кутилаётган ёрдам ва карантин шароитлари. Эксперт билан сухбат

«Немис олимларининг коронавирус икки йил давомида таркалиши буйича тахмини тугрими? Нега карантиндагилардан телефон олиб куйилади? Исирик юкумли касалликларга карши фойда берадими ва унинг брикетлари ихтирочиси ким? Беморлар даволанаётган шифохоналарнинг узи вирус учогига айланиб колмайдими?..»

Бугунги сухбатдошимиз бу ва бу каби саволларга жавоб бериш буйича энг ваколатли шахс – Вазирлар махкамаси хузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабеков.


Нурмат Отабеков

– Нурмат Сатиниязович, кеч булишига карамай тахририятга келганингиз учун ташаккур. Лекин тунги ташрифингиз сабаби тушунарли, хозиргина давлат рахбари бошчилигида асосан коронавирусга карши курашга багишланган селектор йигилишидан келяпсиз (сухбат 18 март соат 21.00 да ёзиб олинган).

– Чиндан хам, хозиргина йигилишдан келяпман. Шунча йиллик тажрибам давомида давлат рахбарининг бирор юкумли касалликка бу кадар жиддий эътибор берганини курмаганман. Бугунги селектор вактининг тахминан етмиш фоизи айнан шу масалага каратилди. Президент хар бир жихатга олган холда аник чора тадбирларни белгилаб берди.

Минг афсуски, шунча эхтиёт чоралари курилишига карамай бу касаллик авж олганидан 4 ой утиб, Узбекистон худудида хам кайд этилди.

– Коронавирус Узбекистонда таркалиши буйича прогнозлар ишлаб чикиляптими, касалликнинг яна таркалишига кай даражада тайёрмиз?

– Хар кандай юкумли касаллик, эпидемик жараён учта бугинга асосланади: манба, яъни касаллик учоги, юктириш йули ва юкувчи одам каби занжирлар булгандагина эпидемия тусини олади. Узбекистон республикасига вирус кириб келишининг олдини олиш буйича шунча чора-тадбирлар кулланишига карамай кириб келганининг сабаби – бу касалликнинг яширин даври 14 кунгача.

Биз четдан кириб келувчиларнинг барчасини карантинга ололмаймиз ва бундай тажриба жахонда йук. Мисол учун, карантин эълон килинганидан кейин хам, чартер рейслар, поездлар ва автомобиллар оркали юртимизга 25 мингга якин киши кириб келган. Табиийки, бунча одамни 14 кун давомида карантинда саклаш нотугри булади. Шу боис, эпидемик нохуш худуддан келаётганларга алохида эътибор берилган холда хамма тепловизорлар оркали текширувдан утказилади. Шубха килинганлар тулик текширилади.

– Муштарийлардан келган савол уринли: бемор деб назоратга олинган фукаролар изоляция килинган жойлар – муассасаларда ахвол кандай? Бу жойларда касаллик шифокорлар оркали одамларга юкмасмикан?

– Бемор уз номи билан бемор, шифокор уз номи билан шифокор. Агар шифокор уз соглигидан куркиб, даволашдан бош тортса жавобгарликка тортилиши мумкин. Шифокорлар хар канча химояланмасинлар, кам микдорда вирус юкиши мумкин. Бунинг ортидан уларда иммунитет хосил булади. Мен Хитойнинг уша касаллик учоги булган Ухан шахрида булганман. 10 миллиондан ортик одам яшаган у шахарда вирусология тадкикоти билан шугулланувчи жуда йирик илмий марказ мавжуд ва биз улар билан меморандум хам имзолаганмиз. Ана шу шахарда ишлаган ёки яшаганларда иммунитет хосил булди ва айтиш мумкинки, айни шу штамм энди уларда касаллик чакирмайди.

– Хитойлик шифокорларнинг юртимизга келиши гояси амалга ошяптими?

– Бу масалага бевосита президентимиз эътибор каратган. Бош вазиримиз музокаралар олиб борган. Махсус самолётда хитойлик мутахассислар олиб келиниб, биздаги даволаниш усулларини куриб чикиш, бамаслахат кейинги чоралар режасини тузиш мулжалланган.

– Касаллик таркалиши буйича тадкикот олиб борган немис мутахассислари бу вирус яна 2 йил давомида таркала боришини тахмин килишди. Коронавирусга карши вакцинани яратиш ва оммавий куллаш учун хам 2 йил вакт кераклиги хисоблаб чикилган. Бу маълумотлар тиббиётнинг бу синов олдида бутунлай ожизлигини билдирмайдими?

– Биласизми, мана шундай мураккаб вазиятларда турли башоратчилар хам купайиб колади. Немис олимларининг иктидорига шубха килмаган холда илмий салохияти улардан кам булмаган бошка давлат олимларининг хулосаларини сизга айтмокчиман – бу вирус апрель-май ойларидаёк енгилади ва инсоният бу дарддан фориг булади.

Урни келганда сизга бир маълумотни айтмокчиман – хар йили Германияда грипп касаллигидан 25 мингдан ортик одам нобуд булади. Холбуки, бу давлатдаги коронавирусдан улим курсаткичи 1 фоиздан сал ортикрок. Европадаги энг куп улим курсаткичи Италияда эканлигининг хам сабаблари аник – бу давлат ахолиси орасида кексалар жуда куп. Бу касаллик асосан кексаларда огир кечаётганини хисобга олсак хаммаси равшан булади. COVID-19 хар канча шов-шувларга сабаб булмасин, 80 фоиз холларда жуда енгил ва хатто умуман симптомларсиз кечади. 15 фоиз холларда енгил, факат тахминан 5 фоизда огир кечади. Шу 5 фоизнинг хам 90 фоизи кексалардир.

Уйлайманки, тез орада бу хам оддий касалликка, яъни организмимиз урганган штаммлардан бирига айланади ва бизга вакцина хам зарур булмайди.

– Умуман, бемор билан контактда булганларни аниклашда эпидемиологик суриштирув шартларини тушунтириб берсангиз. Бунга ички ишлар хам жалб килиниши мумкинми?

– Хар кандай касаллик суриштирувдан бошланади ва касаллик тарихида юкумли жихатларга алохида банд ажратилади. Шифокор-эпидемиолог кимдан бу касаллик юкиши мумкинлигини суриштиради, зарур маълумотларни йигади, контактда булганларни назоратга олади. Факат бошкаларга касаллик юктириши мумкин булганлар назоратдан ёки карантиндан буйин товласа, ички ишлар ва хукукни мухофаза килиш органлари вакиллари жалб килинади.

– Карантинга олинганларнинг телефонлари олиб куйилаётгани тугрисидаги хабарлар канчалик асосли?

– Бирортамиз хар канча укимишли булмайлик, бирор китобни телефончалик куп кулимизга олмаймиз. Замонамизнинг бу курилмаси танамиз аъзосига айланиб кетди гуё. Лекин телефон оркали касаллик юкиш хавфи жуда юкори ва уни купчилик кулма-кул килишга урганиб колган. Шу боис бу чора асосли. Аммо шундай килинган такдирда хам карантиндагиларнинг ташки олам билан мулокот килишлари чеклаб куйилмаган, улар учун махсус видеотелефонлар такдим этилган.

– Касалликнинг мураккаб жихати, унинг аник даволаш тактикаси йук. Узбекистон кайси усулни кулламокда?

– Шу пайтга кадар 82 минг одам даволаниб чикди. Биз мана шу тажрибани олишимиз керак ва хали расман тасдикланмаган булсада, аниклаш, даволаш ва одамлар орасига кайтаришда ЖССТнинг даволаш алгоритмидан фойдаланамиз.

– Домла, муштарийларга оддий гигиена коидалари, тугри овкатланиш, турли тавсияларнинг кай бирига амал килишни яна бир бор эслатиб утсангиз.

– Биз оддий гигиена коидалари – кулни совунлаб ювиш, огиз чайиб туриш, тишларни ювиб юришни унутаёздик. Мана шу синов бахона яна бир эслаб оляпмиз. Кул бериб куришиш урнига кадриятларимизга хос тарзда кулни куксимизга куйиб сурашишни ёдга олдик.

Шу кунларда турли-туман тавсиялар купайди. Кимдир сирка кислотани сувга аралаштириб огиз чайишни, кимдир саримсок ейишни тавсия килди. Мен уларга шу тавсияларни узлари синаб куришларини «маслахат берардим». Сиркали сув огиз бушлигининг шиллик каватини емириб, аксинча вирусга йул очади.

Шу уринда исирик буйича бир нарса айтиб берсам. Мен хозир дорихоналарда сотилаётган исирик брикетлари ихтирочиларидан бириман ва бундан жуда фахрланаман. Собик иттифок даврида бу восита буйича 13 мингдан ортик синовлар утказганмиз ва фойдали, янги дезинфекция воситаси дея тан олиниб, муаллифлик гувохномасини хам кулга киритганмиз.

– Домла, мазмунли сухбатингиз учун ташаккур. Уйлайманки, кейинги сухбатимизда касалликка карши самарали даво усуллари кулланилаётгани, коронавирус енгилгани хакида гаплашамиз.

– Мен президентимиз сузларини айтмокчиман. Биз хозир имтихон давридамиз. Мана шундай пайтда профилактика коидаларига амал килсак, катталар ёшларга урнак булсак, нафакат бу касаллик, бошка куплаб касалликларни хам енгиб утамиз.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RyjHKeeJY7seBrSvIcmf384thId1PjQG

Мирзиёев Узбекистонда бир йилда 30 мингдан ортик ажрим кузатилганидан ташвиш билдирди

Фото: Президент матбуот-хизмати Президент махалла ва оила муаммоларига багишланган йигилишда ажрим сабабларидан бири сифатида ишсизликни …