Главные новости
Главная / Жамият / Вилоятлардаги айрим йул патруль-постлар фаолияти кайта тикланди. ИИВ бу борада изох берди
<

Вилоятлардаги айрим йул патруль-постлар фаолияти кайта тикланди. ИИВ бу борада изох берди

«Фаргона—Водил», «Фаргона—Аввал» йулларида 2018 йил бошида тугатилган назорат постлари кайта тикланган.

Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фаргона водийси йулларидаги назорат постлари кайта тикланаётгани хакида таркалган хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

«Охирги вактларда ижтимоий тармокларда вилоятларнинг чегара худудларида кайта тикланаётган «пост»лар хакида маълумотлар таркатилиб, нима сабабдан бундай ишлар амалга оширилаётганлиги тугрисида саволлар купайиб бормокда.

32tyx-o4w_0jjoag4o0zfuw8zn-ieqyv

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 19 майдаги «Узбекистон Республикаси йул хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги 377-сон карорига мувофик, республика худудида мавжуд булган 133та йул-патруль хизмати стационар постлари ва патруль-пост хизмати постларидан 74тасининг фаолияти тугатилиб, бугунги кунда улардан 59таси уз ишини давом эттирмокда.

Шу билан бир каторда, юзага келган тезкор ва криминоген вазиятни инобатга олган холда, урнатилган тартибда, Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги рахбарияти билан келишган холда, Коракалпогистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шахар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошкармалари ва вилоятлар ички ишлар бошкармалари бошликлари томонидан йул-патруль ва патруль-пост хизмати постларини вактинча ташкил этиш ва тугатиш тартиби мавжуд.

Юртимизда режалаштирилаётган нуфузли сиёсий ва байрам тадбирларига тайёргарлик куриш ва утказиш жараёнида хавфсизликни таъминлашни самарали ташкил этиш максадида, айрим худудларда вактинчалик йул-патруль ва патруль-пост хизмати постлари ташкил этилмокда.

ИИВ Ахборот хизмати рахбари фукароларимиздан ушбу хавфсизлик нуктаи назаридан амалга оширилаётган мухим вазифаларни тугри кабул килишларини хамда ижтимоий тармокларда турли номакбул фикрларни таркатмасликларини сурайди», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Бундан аввалрок, махаллий нашрларда «Фаргона—Водил», «Фаргона—Аввал» йулларида 2018 йил бошида тугатилган назорат постлари, шунингдек, Кувасой шахрига киришдаги «Пакана» пости, Кучкорчига киришдаги пост, «Кувасой—Арсиф» йуналишидаги «Бехизор» постлари кайта тиклангани хакида хабарлар таркалганди.

Бундан ташкари, Тошкент вилояти Кибрай туманидаги Аграр университет билан Салор кургони оралигидаги пост, Бухоро вилоятининг Гиждувон туманидаги «Сармижон» ва «Эшонкуприк» постлари фаолияти 2018 йил бошида тухтатилгач, куп утмай яна кайта тикланган.

Эслатиб утамиз, вилоятлар чегараларидаги назорат постлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2017 йилги мурожаатномасидан сунг олиб ташланган эди.

«Узингиз уйланг, бугунги кунда мамлакатимиз худудида 60 дан зиёд бундай пост мавжуд. Энди тасаввур килинг, оддий одам Хоразмдан Тошкентга машинасида бормокчи булса, йулда 17 та постдан утади. Фаргона водийсидан келаётган киши эса 8 та ана шундай постга дуч келади», деган эди бундай постларнинг «эскича жойлашуви харакатланиш эркинлигини чеклаб, савдо-иктисодий муносабатлар, ички ва ташки туризм ривожига салбий таъсир курсатаётгани»ни таъкидлаган давлат рахбари.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ULqyj8r8e5gmdbxF4vz84IC13xlAo0v8

Узбекистонда ишлаб чикарилувчи янги автомобиль такдимоти булиб утди. У аввалгиларидан бутунлай фарк килади

Бугун, 27 ноябрь куни пойтахтда SamAuto компаниясининг янги автомобили такдимоти булиб утди. Бунинг узига хос …