Главная / Маданият / Виждонимга кулок тутганимдан бахтиёрман
<

Виждонимга кулок тутганимдан бахтиёрман

vijdonim2012 йилнинг декабр ойида Наварра шахрида енгил атлетика буйича мухим мусобакалар булиб утди. Ютукка катта микдордаги пул мукофоти куйилди. Мусобакаларда дунёнинг энг кучли спортчилари, жумладан, Лондондаги Олимпиада уйинларида 3000 метрга тусиклар оша югуриш буйича бронза медали совриндори кениялик Абал Мутаи хам иштирок этди. У барча саралаш бахсларида ишонч билан галаба козониб, финалга кадар етиб келди. Финалда финиш чизигига чамаси ун метрлар колганда, масофани тула босиб утдим, деб уйлаб тухтаб колди ва мухлисларга караб карсак чала бошлади. Мутаи трибунадан испан тилида финиш чизигига яна ун метр борлиги хакида янграётган кичкирикларга эътибор бермасди.
Унинг ортидан испаниялик Иван Фернандес Анайя изма-из таъкиб килиб келарди. Анайя кениялик спортчидан бемалол утиб кетиб, мусобака голибига айланиши мумкин эди. Аммо бунинг урнига… Мутаини елкасидан итариб, кули билан финиш чизигигача масофа борлигига ишора килди. Испаниялик спортчи галаба козониш имкониятини кукка совуриб, кениялик ракибини финишга деярли олиб келди, кувиб утмади.
Мусобака тугагач, Иван Фернандес Анайядан “Галаба козонишни истамадингизми?” деб сурашди. 24 ёшли спортчи: “Йук, голиб булишни жудаям истагандим. Бирок агар Испания термаси таркибида Европа чемпионатига бериладиган йулланма булганда хам, шу йулни тутардим. Чунки мен галабага хакли эмасдим. Орамиздаги масофа узок, агар Мутаи хато килмаса, уни кувиб утиш имконим йук эди. Мен учун олтин медалдан кура узлигимни саклаб колиш мухим. Мен шундай килганимдан, виждон амрига кулок тутганимдан бахтиёрман”.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Онамни панохда асра Худойим шеър

Она дийдорингиз накадар яхши, Она сузларингиз бирам ёкимли. Мехр куёшингиз оламнинг накши, Мен сизла бахтлиман, …