Главные новости
Главная / Жамият / «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тугрисида»ги конун лойихаси биринчи укишда кабул килинди
<

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тугрисида»ги конун лойихаси биринчи укишда кабул килинди

 Конундан фукароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йул куйилмаслиги хакидаги чеклов олиб ташланмокда.

Бугун, 15 сентябрь куни Олий Мажлис Конунчилик палатасининг ялпи мажлиси булиб утди. Унда Адлия вазири Русланбек Давлетов парламентга «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунининг янги тахрирдаги лойихасини такдим килди.

Конун лойихаси депутатлар томонидан куриб чикилиб, биринчи укишда кабул килинди.

«Русланбек Давлетов Конун лойихасининг хозирги кундаги долзарблиги хакида тухталар экан, утган давр мобайнида фукароларнинг диний эътикодини амалга оширишда дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш, диний таълим олишни ва диний ташкилотларнинг эркин фаолият юритишини таъминлаш, динлараро ва миллатлараро низоларни келиб чикишини олдини олишга хизмат килишини таъкидлаб утди.

Ушбу Конун лойихасининг асосий максади виждон эркинлиги кафолатларини кучайтириш, хар бир инсон хохлаган динга эътикод килиш ёки хеч кайси динга эътикод килмаслик хукукини таъминлашнинг янги механизмларини жорий этиш, шунингдек, давлатнинг дин ишлари буйича сиёсатини такомиллаштиришдан иборат», – дейилади Адлия вазирлиги хабарида.

Киритилаётган узгаришларга асосан, ахолини кийнаб келаётган муаммолардан бири – фукароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йул куйилмаслиги хакидаги чеклов олиб ташланмокда.

Амалдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тугрисида»ги Конунга мувофик, диний ташкилот тузиш учун ташаббускорлар сони 100 нафар булиши талаб этилган булса, киритилаётган узгартишга асосан эндиликда махаллий диний ташкилотни руйхатдан утказиш учун 50 нафар ташаббускор етарли хисобланади.

Конунга киритилаётган янгиликлардан бири – диний ташкилотларни давлат руйхатидан утказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилмокда, хусусан, такдим этиладиган хужжатлар сони кискартирилмокда, уларни нотариал ва бошка куринишларда тасдиклашга оид талаблар бекор булмокда, давлат хизматлари тулик электрон куринишда амалга оширилиши жорий этилмокда, руйхатдан утказишни рад этиш асослари аник белгиланмокда.

Аввалрок Дин ишлари буйича кумита конун лойихасида кузда тутилган янгиликларни батафсил санаб утган эди.

Конун Сенат томонидан маъкулланиб, сунг президент имзолагач, расмий эълон килинганидан кейин кучга киради.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Укитувчилар ойлик маоши мехнатга хак тулашнинг энг кам микдорининг 15 бараваригача оширилади

АОКАда мамлакатда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан сохасини ривожлантириш масаласида кабул килиниши кутилаётган президент фармони …