Главные новости
Главная / Сиёсат / «Виждондан бошка хамма нарсани сотиш мумкин» — Саакашвили Грузияни кандай узгартирган эди?
<

«Виждондан бошка хамма нарсани сотиш мумкин» — Саакашвили Грузияни кандай узгартирган эди?

2003 йил ноябрь ойида Грузияда «рангли инкилоб» натижасида иктидорга келган Саакашвилининг номи эсланганда унинг Грузияда амалга оширган ислохотлари ёдга тушади. Хуш, у кандай ишларни амалга оширган эди?

Саакашвили коррупцияга карши

Грузия президенти булгач, Саакашвили мамлакатдаги жиноятчилик ва коррупцияга карши аёвсиз кураш олиб боришини маълум килди.

У энг аввал ёнгин хавфсизлиги, йул харакати хавфсизлиги, санитар-эпидимология хизмати ва давлат статистика кумитасини тугатди ва у ерда ишлаётган ходимларни оммавий тарзда ишдан бушатди. Ушанда биргина йул харакати хавфсизлигидан 13 минг нафар ходим ишдан бушатилганди.

Орадан бир неча ой утиб йул харакати хавфсизлиги хизмати учун янги ходимлар ишга олинди. Уларни ишга кабул килишда виждонан ишлаш талаби куйилди ва яхши маош тайинланди. Сунгги русумдаги «Wolkswagen Passat», «Opel» ва «Skoda» автомобиллари берилди.

Ходимларга маош тайинлашда «маоши кам булса у барибир коррупцияга аралашади, демак, бу омилни албатта инобатга олиш керак», деган хам айнан Саакашвилининг узи эди.

Бошка давлат ташкилотлари ва тузилмаларида хам киска муддатда кескин ислохотлар утказилди. Масалан, Адлия вазирлигида ёши кекса ходимларнинг аксарияти ишдан бушатилиб, уларнинг урнига ёш кадрлар ишга олинди.

Пора олиб кулга тушган амалдорларни ТВ оркали курсатиш амалиёти бошланди.

2012 йилда яна бир коррупция урчиган соха — автомобиларни техник курикдан утказиш бекор килинди.

ИИВни ислох килиш ва жиноятчиликка карши кураш

Саакашвили 2004 йилда Ички ишлар вазирлигини кайта тузди. Давлат хавфсизлик хизмати, Фавкулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат чегарасини куриклаш департаменти тугатилиб, уларнинг ваколати ИИВга берилди.

Бир нечта тузилманинг кискартирилиши мансабдор шахслар камайишига, бюджет маблаглари тежалишига сабаб булди.

Ушанда, Грузия ИИВ ходимларининг умумий сони 75 мингдан 26 минггача камайтирилганди.

ИИВ кошидаги иктисодий жиноятларни тафтиш этиш департаменти хам тугатилди ва унинг ваколати Молия вазирлиги кошида очилган молия полициясига берилди.

Янги ташкил этилган ИИВ таркибида терговчи штати хам тугатилди. Унинг вазифасини участка нозири амалга оширадиган булди. Бахсли масалаларни детективлар кура бошлади.

ИИВ таркибидаги ходимларнинг коррупция холатларини фош этиш учун вазирликнинг узида махсус инспекция ташкил этилди.

ИИВнинг марказлашувига йул куймаслик учун худудий ва махаллий полиция идораларига мустакил равишда кадр танлаш ва молиявий сиёсатни амалга ошириш ваколати берилди.

Саакашвилигача Грузияда жиноий гурухлар, полиция, коррупциялашиб кетган хокимият амалдорлари ва сиёсатчилар узаро хамкорликда ишлар эди. Шу туфайли ахоли аксарият холларда химояни полициядан эмас, жиноий тудалардан излар эди.

ИИВ ислох килиниши натижасида бу мамлакатда 2010 йилга келиб полицияга ишонч 87 фоизгача кутарилди.

ИИВнинг ислох килиниши тез фурсатда уз мевасини бера бошлади ва киска муддатда мамлакатда мудхиш жиноятлар сони камайди.

Хар кандай хукукбузарликни руйхатга олиш мажбурий килиб куйилди. Полициянинг хар кандай хизматга чикиши хукукбузарликни тафтиш килишга чикиш сифатида караладиган булди.

Грузияда одам ва машина угирлаш йуколди. Сабаби, ушангача бу иш билан асосан жиноий тудалар билан хамкорлик килган орган ходимлари шугулланган.

Полициячилар куркинчли ва зуравон эмас, балки одамларга турли муаммоларни хал килишда ёрдам берадиган шахсларга айланди. Шундан сунг фукаролар, полиция жамиятда хукмронлик киладиган куч эмас, балки унинг мухим бир кисми эканини англади.

Грузиядаги миллий масалалар

Бу масалада Эдуард Шеварднадзе Саакашвилига огир «мерос» колдирган эди.

Саакашвилигача мамлакат шимолидаги Жанубий Осетия мухтор вилояти ва шимолий-гарбидаги Абхазия мухтор республикаси 1990-йиллардаёк узини мустакил деб эълон килиб, аллакачон Грузия таркибидан бир томонлама ажралиб чикиб булган эди.

Албатта, Саакашвили уларни Грузия таркибига куч билан булса хам кайтаришни хохлар эди. Аммо, президентликнинг илк йилларида унда бунинг имкони йук эди.

Саакашвили президент булиб сайланганидан кейин Грузия таркибидаги яна бир мухтор худуд — Ажария вилояти (маркази Батуми) 2004 йил апрель ойида Грузиядан ажралиб чикиш учун бош кутарди.

Аммо, Саакашвили Ажариядаги исён кенг ёйилмасидан уни бостиришга улгурди. Ушанда, Ажариянинг бош кутаришига сабаб, унинг президенти Аслан Абашидзе Шеварднадзе билан жуда илик муносабатларга эга булган.

Шеварднадзенинг тахтдан кувилиши Абашидзега акс таъсир курсатади ва у марказий хукуматга карши исён бошлайди. Исён бостирилгач у Москвага кочиб кетади.

Грузия-Россия уруши

Хокимиятга келган илк йилларидан бошлаб Грузияни бирлаштиришни режа килган Саакашвили нихоят 2008 йил август ойида уз максадига етишиш учун уриниб курди.

2008 йил 8 август тунида, Грузия харбийлари Жанубий Осетия пойтахти Цхинвали шахрини артиллерия оркали укка тутади. Сунг армия шахарга бостириб киради.

Кутилмаганда вазиятга Россия аралашади ва «Жанубий Осетиядаги ватандошларни химоя килиш» важи остида зудлик билан бу худудга Россия харбийлари киритилади. Булиб утган жангларда Грузия харбийлари енгилади.

Саакашвили эса 14-16 август кунлари Россия, Жанубий Осетия, Абхазия президентлари имзолаган ва Грузия учун ута шармандали булган сулхга имзо чекишга мажбур булади.

Уша йили, 26 августда Россия Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустакиллигини тан олди.

Бунга жавобан, 2008 йил 2 сентябрда Грузия Россия билан дипломатик алокаларни узди ва Москвадан уз элчисини чакириб олиб, Тбилисидаги Россия элчисини мажбурий тарзда мамлакатдан чикариб юборди. Шу тарика, Саакашвилининг Грузияни бирлаштириш хакидаги режалари чиппакка чикди.

Грузия-Россия муносабатлари ушандан бери, хануз совук холда колмокда.

Сайёхликнинг ривожланиши

Саакашвили мамлакатда сайёхликни ривожлантиришга хам катта эътибор каратди. Грузияга купрок сайёхларни жалб килиш максадида куплаб мамлакатлар фукаролари учун виза талаби бекор килинди.

Бугунги кунда Грузия МДХ давлатлари орасида хорижлик сайёхлар визасиз кириб келишлари учун энг яхши имконият такдим этаётган давлат хисобланади. Бу мамлакатга 100дан ошик давлат фукаролари визасиз кириб кела олади.

Шунингдек, сайёхлик инфратузилмасини ривожлантириш учун хориждан куплаб инвесторлар жалб килинди. Бунинг натижасида Грузия киска вактда сайёхлар куп ташриф буюрадиган давлатлардан бирига айланди.

Маълумот урнида: Ахолиси 4 миллионга хам етмайдиган Грузияга, 2018 йилда 8,7 миллиондан ошик сайёх келган.

Грузиянинг сайёхлик сохасида эришаётган муваффакиятларига айнан Саакашвили бошлаб берган ислохотлар сабаб булган деб бемалол айтиш мумкин.

Саакашвилининг иктисодий ислохотлари

Саакашвили чукур иктисодий ислохотларни хам утказди. У соликларни камайтириш, давлат секторидаги корхона ва ташкилотларни хусусийлаштириш ва хорижий инвестицияларни жалб килишга катта эътибор берди.

Унгача Грузияда 20 турдаги турли соликлар булган. Саакашвили ундан бор йуги еттитасини колдириб, колганини бекор килди. Иктисодий ривожланиш вазири этиб Кахи Бендукидзе тайинланди.

Бендукидзе Грузия иктисодиётини ривожлантириш учун утказилган ислохотларда бош-кош булди. У, айникса хусусийлаштириш жараёнини яхши олиб борди.

Масалан, Саакашвилигача Грузияда энергетика такчиллиги бор эди. Мамлакат ахолисига электр энергияси соатлаб берилар эди.

Саакашвилининг илк рахбарлик йилларида мамлакатдаги энергия тизимидаги корхона ва ташкилотлар хусусийлаштирилиб хорижий компанияларга сотилди.

Хорижликлар томонидан инвестиция киритилиб, сохада мухим ислохотлар утказилгандан сунг, орадан икки йил утиб Грузия мамлакат ахолисини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаб, ортган энергияни кушни давлатларга хам экспорт кила бошлади.

«Чиатурмарганец», Рустави металлургия комбинати, Мадлеуль тог-кон бойитиш комбинати, Поти денгиз порти ва яна бошка куплаб йирик корхоналар уша пайтда хорижлик инвесторларга сотилди. Бунинг натижасида мамлакатга кириб келаётган хорижий инвестициялар окими кескин купайди.

«Грузияда виждондан бошка хамма нарсани сотиш мумкин», деган машхур ибора хам айнан Бендукидзега тегишли.

Шунингдек, Саакашвили ислохотларни бошлаганда турли сохалардаги ишдан бушаган ходимларга товон пули тулаш учун ривожланган давлатлардан катта микдорда ёрдам пули олди.

Энг катта ёрдам пулини АКШ берди.

Таълим ислохотлари

Саакашвили бошка сохалар катори таълим тизимини узгартиришга хам катта эътибор берди.

Аввало мактабларда инглиз тилидан дарс соатлари купайтирилди ва мажбурий фан сифатида укитиладиган фанлар сирасига киритилди. Таълим тизимига хориждан куплаб укитувчилар жалб этилди. Хорижий тиллардан дарс берадиган ва компьютер билан ишлашни биладиган укитувчилар маоши сезиларли даражада оширилди.

«Нега мактабларда инглиз тилини укитиш мухим даражага чикди», деган саволга Саакашвили шундай жавоб кайтарганди: «Хар бир грузиялик укувчи замонавий билимларни эгаллаши керак. Буни инглиз тилини яхши урганмасдан амалга ошириш кийин. Агар дунёга чикмокчи булсак инглиз тилини албатта билишимиз керак».

2010 йилда Саакашвили мактаб укувчиларига ноутбук таркатиш гоясини илгари суради ва уша йили бир нечта мактабда бу иш амалга оширилади. 2011 йилда эса бутун Грузия буйлаб, биринчи синфга борган хар бир укувчига давлат томонидан бепул ноутбуклар таркатилди.

Укувчиларга таркатилган ноутбукларда асосан укув дастурлари, турли хорижий тилларни урганиш, математика ва турли фанларни уйинлар ёрдамида узлаштириш дастурлари урнатилган эди.

Грузияда бугун хам уша дастур ишлаяпти ва биринчи синфга борадиган укувчиларга ноутбук таркатиляпти.

Маълумот урнида: 2017 йилда, биринчи синфга борган укувчиларга 50,3 минг дона ноутбук бепул берилган. Грузияда хар 15-18 укувчига бир нафар укитувчи тугри келади.

Хулоса

Умуман олганда, Саакашвили Грузия рахбари булиб ишлаган йилларида мамлакатни собик иттифокдан колган эски тизим билан бошкариладиган колоклик боткогидан чикара олди. Бугун дунёнинг куплаб мамлакатлари Грузияда Саакашвили утказган ислохотларга хавас билан карайди.

Албатта, Саакашвилида хам хатолар булган. Зеро, хеч бир инсон хатодан холи эмас.

Тахлилчилар Саакашвилининг энг катта хатоси — вазиятни инобатга олмай Жанубий Осетияни буйсундириш учун харбий харакатлар бошлагани ва окибатда Россия билан урушгани, деб билишади.

Саакашвилининг ютуги шундаки, хатто бугунгача айрим постсовет республикалари эскича бошкарув тизимидан кутула олмай юрганида у Грузияни ундан куткара олган эди. Балки шунинг учун у уз кучига ошикча бахо бериб юборгандир.

Тарих маглубиятларни унча-бунчада эсламайди, галабаларни эса хар кун эслайди.

Шу учун хам бугун аксарият одамлар Саакашвилини Россия билан булган нотенг урушда енгилганини эмас, балки Грузияни кандай килиб ёруг кунларга олиб чиккани хакида купрок эслаяпти.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

«Инвестицион лойихага караб хокимларнинг дунёкарашига бахо бераман» – Президент

26 май куни утказилган йигилишда президент Шавкат Мирзиёев йирик лойихалар билан кифояланиб колмасдан, ахоли даромадини …