Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Вазирликлар ва хокимликлар фаолиятининг очиклиги бахоланмокда
<

Вазирликлар ва хокимликлар фаолиятининг очиклиги бахоланмокда

Узбекистон Давлат хокимияти ва бошкаруви органлари фаолиятининг очиклигини таъминлаш, фаолиятининг мониторингини олиб бориш ва мувофиклаштириш буйича Жамоатчилик кенгаши сайти — ochiqlik.uzташкил этилган ва ишлаб турибди.

Сайтда Давлат хокимияти ва бошкаруви органлари фаолиятининг очиклигини бахолаш параметрлари эълон килинган.

qxmhb-y8uzg4gyvqqnteqr3_oglmfohp

ДХ ва БО фаолиятининг очиклигини бахолаш Узбекистон Республикаси «Давлат хокимияти ва бошкаруви органлари фаолиятининг очиклиги тугрисида»ги Конуни асосида ишлаб чикилган куйидаги учта компонент кесимида амалга оширилади:

1) Давлат хокимияти ва бошкаруви органлари фаолиятининг очиклигини таъминлашга масъул булган субъектлар фаолиятини бахолаш, унда куйидаги фаолият бахоланади:

  • давлат хокимияти ва бошкаруви органлари рахбарларининг очикликни таъминлаш сохасидаги фаолияти (купи билан – 16 балл);
  • давлат хокимияти ва бошкаруви органлари ахборот хизматларининг очикликни таъминлаш сохасидаги фаолияти (купи билан – 10 балл) .

2) Очикликни таъминлашнинг аник усуллари самарадорлигини бахолаш, унда фаолиятнинг очиклигини таъминлашни уз ичига олган куйидаги усуллар самарадорлиги бахоланади:

  • расмий веб-сайтнинг фаолият юритиши (купи билан – 29 балл);
  • ахборот стендлари ва (ёки) шундай максад учун мулжалланган бошка техник воситалар ёрдамида ахборот такдим килиш (купи билан – 12  балл);
  • ахборот олиш буйича суровларнинг куриб чикилиши (купи билан – 8 балл);
  • ДХ ва БОнинг очик хайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг хозир булиши учун шароитлар яратилганлиги (купи билан – 6 балл);
  • фаолияти тугрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари оркали такдим этиш (купи билан – 4 балл).

3) Ахборотдан фойдаланувчиларнинг каноатланганлик холатини бахолаш, ДХ ва БО ахборот хизматидан фойдаланувчилар орасида ижтимоий суров утказиш йули билан бахоланади (купи билан – 15 балл.)

Бунда жами тупланадиган максимал баллар микдори 100 баллни ташкил этади. Каноатлантирадиган ва мумкин булган энг кам курсаткич – 75 балл этиб белгиланган.

Сайтнинг «Рейтинг» булимида Давлат хокимияти ва бошкаруви органлари фаолияти «очиклиги индекси»нинг 2017 йил 1 июль холатига булган рейтинги хам эълон килинган.

Рейтингга кура, 52та давлат ташкилотидан 33таси каноатлантирадиган ва мумкин булган энг кам курсаткич — 75 баллдан юкори натижани курсатишган.

Рейтингда энг юкори бал туплаган давлат идоралари — Давлат Солик кумитаси (96 балл), Марказий банк (95 балл) ва Адлия вазирлиги (95 балл) кучли учликни хосил килишган.


ochiqlik.uz сайтидан олинган скриншот

Вилоят ва шахар хокимликлари руйхатида Тошкент шахар хокимлиги 91 балл билан (7-урин) етакчилик килмокда. Хоразм, Кашкадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Андижон ва Фаргона вилоят хокимликлари ва яна бир катор давлат идоралари коникарлик курсаткичга эриша олишмаган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

VZPnShcz6GnhcRN2HEUauzC66JQSPqzO

Иктисодиёт ва саноат вазирлиги махсулотлар таннархини камайтириш буйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чикиш топширигини бажармаган

2019 йил 26 июль куни Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иктисодий ислохотлар масалалари кумитасининг мажлиси …