Главные новости
Главная / Жамият / Вазирлик Тошкент шахрида эпидемия авж олиш хавфи янада кучайиши мумкинлигидан огохлантирди
<

Вазирлик Тошкент шахрида эпидемия авж олиш хавфи янада кучайиши мумкинлигидан огохлантирди

Согликни саклаш вазирлиги Тошкент шахридаги «Урикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг угли ва кизида хам коронавирус аниклангани хакида маълумот берди.

Согликни саклаш вазирлиги Тошкент шахрида ахоли орасида кайд этилаётган касалланиш холатлари сони купаяётганини маълум килиб, худудда эпидемия яна авж олиши мумкинлиги хакида огохлантирди.

«Сунгги кунларда Самарканд, Навоий, Тошкент вилоятлари катори Тошкент шахридан хам ахоли орасида коронавирус инфекциясига чалинганлар сони кун сайин ошиб бормокда. Касалланиш курсаткичлари шу темпда усиб борса эпидемия авж олиш хавфи янада кучаяди. Бу эса ахолидан янада хушёр булиб, узи ва якинлари саломатлигига ута масъулият билан ёндашишларини талаб этмокда.

Жумладан, бугун, хозирга кадар пойтахтимизда коронавирус инфекцияси аникланган 11 нафар фукаронинг барчаси ахоли орасидан касалликни юктириб олган. Мисол учун, бир неча кун олдин «Урикзор» савдо мажмуаси сотувчиси коронавирусга чалингани хакида хабар берган эдик. Эндиликда унинг угли ва кизида хам коронавирус инфекцияси аникланган.

Айни вазиятдан маълум буладики, хар бир фукаро, аввало, карантин коидаларига катъий риоя этишлари лозим. Зарурат юзасидан кучага чикиб, уйга келганингизда хам кулингизни совунлаб, кайта-кайта ювинг. Кул бериб саломлашиш, кучок очиб куришишдан тийилиш лозим. Энг мухими, ижтимоий масофани сакланг, жамоат ва одамлар тупланган жойлардан узокрок юринг, доимо тиббий никоб такиб юришни унутманг. Акс холда нафакат узингиз, балки оила аъзоларингиз, якинларингиз соглигини хам жиддий хавф остида колдиришингиз мумкин», дейилади Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан алокалар булими хабарида.

Айни вактда мамлакатдаги шифохоналарда 726 бемор даволанмокда. Беморларнинг 7 нафари огир, 1 нафари эса ута огир ахволда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uH1YB77CSVKXNoocvl81EUWqU6ggplOb

Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гурухларнинг вазифалари белгиланди

2 июль куни «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик таркалишини олдини олиш борасида …