Главная / Жамият / Вазирлар Махкамаси пахта терими учун туланадиган хак микдорларини эълон килди

Вазирлар Махкамаси пахта терими учун туланадиган хак микдорларини эълон килди

Бу йил машинада терилган бир тонна учун пахта учун 400 минг сум, кулда терилган бир килограмм пахта учун 650 сумдан 1000 сумгача хак туланади.

Бу хакда, махаллий нашрларга кура, Бош вазир Абдулла Арипов 5 сентябрь куни Вазирлар Махкамасида утказган видеоселектор йигилишида маълум килинди.

5a0057a5-0225-432e-994d-6d4c61fe6e1a_w1023_r1_s

Айтилишича, теримчилар биринчи боскичда контрактация шартномаси 60 фоизгача бажарилгунга кадар 1 кг пахта терганида 650 сум, иккинчи боскичда – 60 фоиздан 80 фоизгача 850 сум, учинчи боскичда – 80 фоиздан ортганда 1000 сумдан иш хаки тулаш белгиланган.

Шунингдек, , ахоли кам булган худудлар учун алохида тартиб белгиланиб, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларининг барча туманларида, шунингдек Кашкадарё вилоятининг Косон, Муборак, Нишон ва Касби, Сурхондарё вилоятининг Кизирик ва Музработ туманларида кулда терилган бир килограмм пахта учун кушимча 150 сум, озик-овкат харажатларига 150 сум, жами 300 сум устама хаки туланиши айтилди. Масалан, пахта терим мавсумининг биринчи боскичиданок теримчилар юкорида кайд этилган худудларда 1 кг пахта учун 950 сумдан хак олиши назарда тутилган.

Ушбу маблаглар Молия вазирлиги хузуридаги кишлок хужалигини давлат томонидан куллаб-кувватлаш жамгармаси томонидан таъминланади. Шу максадда жамгармадан 246 млрд. 404 млн. сум ажратилиши режалаштирилмокда.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …