Главная / Сиёсат / Вазирлар Махкамаси камокдан озод килинганларга бир марталик нафака тулаш тугрисида карор чикарди

Вазирлар Махкамаси камокдан озод килинганларга бир марталик нафака тулаш тугрисида карор чикарди

Вазирлар Махкамаси камокдан озод килинган шахсларни реабилитация килиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари ташкил этиш тугрисида карор кабул килди. Бу хакда Адлия вазирлигига таянган холда “Газета уз” 19 июлда хабар берди.

vazirlarni

Маълумотда айтилишича, реабилитация марказлари собик махбусларнинг ижтимоий химоя килинишини ташкил этиш максадида камокдан чиккан шахсларга бир марталик туланадиган нафака пули беради. Бирок нафака пулининг микдори аник курсатилган эмас.

Шунингдек, марказлар ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, зарур холатларда даволанишга, кариялар ва ногиронлар уйларига йулланмалар бериш, реабилитация килишда, уй-жой ва маиший хамда бошка ижтимоий-маиший муаммоларни хал килишда, конун хужжатларида белгиланган имтиёзлар олишда ёрдам курсатиш билан шугулланади.

2019 йил 1 январдан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларида, тулик ижтимоий мослаштириш максадида махкумларни тизимли урганиш ва уларнинг онгини узгартиришга каратилган тарбиявий ишларнинг ягона комплекс тизими жорий этилади.

“Карорда белгиланишича махкумларга шахсий хужжатларни тиклаш ва паспорт олишда ёрдам курсатилади, уларнинг пенсия сугуртаси, мехнат дафтарчасини расмийлаштириш шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод килингунга кадар амалга оширилади”, – дейилади хабарда.

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …