Главные новости
Главная / Жахон / «Ватан углони» харбий-ватанпарварлик ташкилоти ташкил этилади
<

«Ватан углони» харбий-ватанпарварлик ташкилоти ташкил этилади

“Ватан углони” болалар ва усмирлар харбий-ватанпарварлик ташкилоти фаолияти ташкил этилади.

Президентнинг “Узбекистон Республикаси “Ватан углони” болалар ва усмирлар харбий-ватанпарварлик ташкилоти фаолиятини ташкил этиш тугрисида”ги карори лойихаси эълон килинди.

Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Узбекистон Ёшлар иттифоки Марказий кенгашининг:

Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги хузурида  юридик шахс макомига эга булган Узбекистон Республикаси “Ватан углони” болалар ва усмирлар харбий-ватанпарварлик ташкилотини тузиш;

“Ватан углони” ташкилоти хузурида юридик шахс макомига эга булмаган Узбекистон Республикаси “Ватан углони” болалар ва усмирлар харбий-ватанпарварлик ташкилотини ривожлантириш жамгармасини ташкил этиш тугрисидаги таклифларига розилик берилади.

Белгилаб куйилишича:

Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги “Ватан углони” ташкилотининг таъсисчиси хисобланади;

Узбекистон Республикасининг “Ватан углони” болалар ва усмирлар харбий-ватанпарварлик ташкилоти уз макомига, ходимлар (харбий хизматчилар) мехнатига хак тулаш (пул таъминоти) шартларига кура Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг мустакил булимига тенглаштирилади;

“Ватан углони” ташкилотининг марказий аппарати ва худудий булинмалари Мудофаа вазирлиги кушинлари ходимларининг чекланган умумий сони доирасида ташкил этилади;

“Ватан углони” ташкилотининг марказий аппарати ва худудий булинмалари ходимларининг мехнатига хак тулаш Узбекистон Республикаси Давлат бюджети маблаглари хисобидан амалга оширилади;

Узбекистон Республикаси мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар буйича уринбосари “Ватан углони” ташкилоти етакчиси хисобланади;

“Ватан углони” ташкилоти ва унинг худудий булимларининг моддий-техник таъминоти Жамгарма маблаглари хисобидан амалга оширилади;

“Ватан углони” ташкилоти ходимлари мехнатига хак тулаш тартиби ва шартлари буйича давлат бошкаруви органлари ходимларига тенглаштирилади.

Куйидагилар “Ватан углони” ташкилотининг асосий вазифалари этиб белгиланади:

Узбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тугрисида”ги Конунини амалга ошириш;

усиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлокий ва харбий-ватанпарварлик, багрикенглик, миллий ва умуминсоний кадриятлар ва конунларимизга нисбатан юксак хурмат рухида тарбиялаш, уларда мамлакат суверенитети ва мустакиллигини химоя килиш буйича бурч туйгусини шакллантириш;

такомиллашаётган, билимдон, ракобатбардош, юрт такдирига бефарк булмаган, мустахкам ахлокий негизга эга, узгарувчан шароитларга мослашувчанлик кобилиятига эга булган болалар ва усмирлар шахсини хар томонлама ривожлантириш ва такомиллаштириш;

эркин фикрлайдиган, мустахкам билимли, жамиятда муносиб мавкеини эгаллаш кобилиятига эга, мустакил карор кабул килишга кодир, мамлакатнинг, халки ва уз оиласининг фаровонлиги ва ривожини юксалтириш орзусида булган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш;

ёшларни, айникса уюшмаган ёшларни турли хавфли гоялар таъсиридан ва ташкаридан “оммавий маданият” никоби остида кириб келаётган салбий таъсирлардан саклаш, ёшлар уртасида хукукбузарлик ва жиноятчилик профилактикаси буйича ишларни олиб бориш, уларни содир этилишини олдини олишда кумак бериш;

Узбекистон Республикаси Куролли Кучлари сафида харбий хизматни уташ ва унга тайёрлаш буйича ижобий мотивацияни шакллантириш;

ёшларни укитиш ва тарбиялаш учун кушимча шароитларни яратишга каратилган мажмуавий чора-тадбирлардан иборат булган бешта ташаббусни амалиётга татбик этиш;

ёшларни тарбиялаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш ишларига замонавий усуллар ва мактабдан ташкари таълим йуналишларини татбик этиш.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RNwJne-y0JyNi1a2I04wEvwIS7CayL5b

Британияда вакцина кунгиллиларда синалмокда, Европанинг катор давлатларида антирекордлар

Дунёда Covid-19’дан зарарланганлар сони 40,7 млн кишига етди, шу вактгача 30,4 млн киши согайган, 9,2 …