Главные новости
Главная / Жамият / «Ватандошингизнинг ожизлигини куриб, ичингиз ачийди» – Россияга сафардан журналист таассуротлари
<

«Ватандошингизнинг ожизлигини куриб, ичингиз ачийди» – Россияга сафардан журналист таассуротлари

Kun.uz мухбирлари Россиядаги ватандошлар хаётини ёритиш, улар дуч келаётган кийинчиликларга бевосита гувох булиш учун хизмат сафари билан Россия Федерациясида булиб кайтди.

Шу асосда тайёрланган материаллар сайтимизда эълон килиб борилмокда. Биз мухбирларимизнинг бир ойдан купрок вакт давом этган сафари таассуротлари билан кизикдик.

«Узбекистон поездини нега чегарадан ташкари транзит бекатларда хам текширишади?»

Толиб Рахматов: Поезд сафарида бир нарсага хайрон колдим. Уч кунлик йулнинг деярли икки куни Козогистон худудидан утади. Узбекистон темир йулларига карашли таркиб транзит худуддан утяпти. Билишимча, узи одатда транзит худуддан утаётган темир йул таркиби, вагонлари Узбекистон худуди хисобланади. Биз рухсат берилган жойда 10-15 дакикага бекатларда тушишимиз мумкин, лекин уни тарк эта олмаймиз.

Мени нима ажаблантирди? Божхонадан утдик. Икки кун давомида Козогистон худудидан юришимиз давомида хар бир бекатда канакадир навбатчи чикиб, Узбекистон поезди – яъни Узбекистон худудида текшириш утказиши мени ажаблантирди. Хукуматлар келишувида бу нарса бор-йуклигидан хабарим йук, лекин менимча, бундай булиши керак эмас. Ноконуний мол олиб утилаётганига шубха булса, иккита чегарада божхона пункти бор – ана уша ерда аниклашсин, уша ерда курадиган чорасини курсин.

«Ватандошингизнинг ожизлигини куриб, ичингиз ачиркан»

Рахматилла Исроилов: Якинда паспортимни йукотиб куйиб, янгисини олгандим. Козогистондан утиб, Россия чегарасига келганда бу кузатувчиларда шубха уйготди. Паспортдан бошка хужжатим йук эди. Бу сохта паспорт деган гумон билан мени шубха остидагилар хонасига олиб киришди.

Уша ерда турганимда ёши 50га якинлашган киши билан сухбатлашиб колдим. Хужжатлари билан тушунмовчилик булаётган экан. «Узи карз олиб келяпман, уёкда 3-4 болам бор… Россия чегарасидан Узбекистонга кандай кайтаман, уйга нима деб кириб бораман?» Ёрдам бергингиз келади, лекин чегарадан утказишмаяпти. Узимдан утганини узим билдим. Ватандошингизнинг ожизлигини куриб, ичингиз ачиркан.

Россияга келаётган юртдошларимиз янги паспорт олишган булса, кушимча хужжатларини хам (хайдовчилик гувохномаси, банк карточка ва хк.) олиб олишгани маъкул экан. Янги паспортдан барибир шубхаланишади.

«Рус полициясига осиёликларга шубха билан караш буюрилган»

Толиб Рахматов: Сафар давомида бир неча марта полиция ходимлари кучада тухтатиб, хужжатларимизни текширишди. Келиб, узини таништириб, хужжатларни курайлик, дейди. Узи сизни тухтатиб, хужжатингизни текширишга бир нечта асослар булиши керак. Лекин одатда улар бу асосларни умуман айтмайди, бунга сизни якинлаштирмайди хам.

Полиция ходимларидан бирининг айтишича, уларга ташки куриниши осиёлик булганларни текшириш буюрилган. Биз хужжатларимизни курсатамиз, лекин кейин сен хам бизга шу хакдаги топширикни бизга курсатасан, десак, бу факат огзаки курсатма, деди.

Бошка бир холатда полициячилардан бирига: «Танишганимдан хурсандман», десам, «А я не рад» дейди.

Рахматилла Исроилов: Полиция ходимлари Узбекистон элчихонаси ва консулхонасига борадиган йулларда туриб олишаркан. Билишадики, дипломатик ваколатхонага хужжатида муаммоси бор фукаролар тез-тез мурожаат килади. Сайлов арафасида операторимиз билан Москвадаги элчихонамизга кетаётганимизда бизни хам тухтатиб, хужжатларимизни текширишди. Сал нарирокда бир узбек шу полициячиларни кургани учун у ердан кета олмай турганди. Хаво совук. Ёши каттарок инсон экан, «Хозир чиксам, ушлаб олиб кетади», дейди.

Русчада оддий саволга жавоб бера олмаган узбек йигит ва Москвадаги курилишда ишлаётган фермер хакида

Толиб Рахматов: Патент олиш учун бордим. Бир ёш йигит мендан кейинги дарчага бориши керак эди – кулида навбати ёзилган ракам бор. Кайси дарчага бориши кераклигини катта экранда курсатиб турибди, яна у дарчадаги аёл айтиб турибди. Лекин фойдасиз, йигит русчани тушунмайди. Хатто навбат ракамини англамаяпти. Бир киши каерга бориши кераклигини курсатиб юборди, менинг ёнимдаги дарчага келди. У ердан «Россияга нега келдинг?» дея рус тилида берилган саволга жавоб беролмай, паспортини узатди. Мана таълим тизимининг ахволи. У эртага кимнинг кулига тушади? Кандай килиб уз хукукини талаб кила олади?

Патент билан курилиш компаниясига ишга бордим. Биласизми, уртача катталикдаги хонада 16та кроват. Ишчилар орасида купни курганлар хам бор. Ишонасизми, иккитаси фермер экан… «Менга юз гектар киласан, деб мажбурлаб куйишди, – дейди улардан бири. – Тракторим бор эди, бошкам бор эди, барибим имконим булмади. Пахта экмаслик керак булган жойга пахта эктиради… Кетдим».

Масалан неча гектарни эплай оласан, деб сурадим. Менга бир гектар булса етади, деяпти. Бу ерда канча ишлаяпсан, десам: «Уйимга 300 доллар жунатяпман, менга шу етади. Бошогрик керак эмас», дейди. Мана таассурот. Узбек фермери Россияда курилишда ишлаб юрибди.

«Руслар баъзида сураб колади: «Сиз узбекларда хам мактаблар борми?»

Рахматилла Исроилов: Узимиз гувохи булган холатлардан яна бири – бир хонада яшаётган икки эр-хотин. Урталарига парда вазифасини бажарувчи мато тутиб куйишган…

Толиб ака курилишга кетган пайтда мен тунги сменадаги ишга чикдим. Купгина мухожирлар кундузи асосий ишида ишлаб, кечаси хужжат суралмайдиган норасмий ишда ишлашади. Бориб, руйхатга ёзилишади ва бир неча соат ишлаб, пулини олиб кетишади. Типографияда ишлаб курдим. Кунига 1200-1300 рубль беришаркан. Ишчилар – асосан ёши катта эркак ва аёллар. Кундузи асосий иш жойларида булиб, кечаси мана шу енгилрок ишда ишлашади.

Иш жараёнида фаргоналик бир аёл билан сухбатлашдим. Фаргонада адашмасам котиба булиб ишлаган, 800 минг ойлик олган экан. «Уйда икки болам бор. Бу ерга келишдан олдин бир танишим билан гаплашгандим, у мени алдади – у айтган иш йук экан. Хужжатим хам йук…»

Бир мухожир акамиз айтиб колди: «Руслар баъзида савол бериб колади: «Сиз узбекларда хам мактаблар борми, сизлар хам укийсизларми?» Бу саволни эшитиб, узимдан узим хафа булиб кетаман».

Мухожирлар – осон даромад излаб, романтика истаб кетувчиларми?

Рахматилла Исроилов: Кундузи асосий ишида ишлаб, кечкурун яна тунги сменадаги ишга чикади. Мана романтика.

Икки сменада ишлаб, халол мехнат киляпсиз. Уйда ота-онангиз, фарзандларингиз кутиб турибди. Лекин масалан 30-35 минг рубль ойлик олганингизда хар гал 2 минг патентга, 5 минг квартирага, яна хар уч ойда кандайдир регистрациясига, уз харажатларингизга олиб куясиз… Хуллас, бир ой шунча мехнат килиб, топганингизнинг ярмини Москвага ташлаб кетяпсиз.

Толиб Рахматов: Хотини, олтита фарзанди билан Россияга келиб, энди ажрашаман деяпти. Мана романтика. Кайнонаси айтяпти экан: «Сен бешта кизни чикаргунингча, тамом буласан. Булди, янги уйланасан».

Ҳаққимизда

Яна маълумот

8TqWLOTTZbEQKk1ZjFwhWVYJ8KGEJsyK

«Хали инсон ракеталаримизда Марсга парвоз килади» — SpaceX’нинг бош максади

«Тесла» электрокарлари, «PayPal» компанияси асосчиларидан бири ва узининг космик ракеталари билан тилларга тушган Илон Маск …