Главные новости
Главная / Жамият / Вабо чикканда сабр килиб уйда колганга кандай савоб бор?
<

Вабо чикканда сабр килиб уйда колганга кандай савоб бор?

Вабо нима узи? У кандай пайдо булади? Мусулмон киши вабо чикканда узини кандай тутади? Бундай синовнинг мохияти нима? Унинг эътикоди, амали кандай булиши керак? Вабо чикканда сабр килиб, уйда утирганга хам савоб борми? Мирза Юсуф жоме-масжиди бош имом хатиби Рахматуллох кори Сайфуддинов Kun.uz мухбири билан сухбатда айни юкоридаги саволларга хам жавоб берди.

– Мусулмон инсон вабо чикканида кандай манзилда булиши керак? Авваламбор, мусулмон киши эътикодини тугрилайди. Вабо нима, каердан келди ва нима учун берилди? Бизнинг акидамизда вабо – Аллох субханаху таолонинг бандаларига баъзан синов учун, баъзида жазолаш учун ва баъзан уларни поклаш учун юборадиган нарсадир.


Рахматуллох кори Сайфуддинов

Бу хакда, ватандошимиз Имомул Бухорий узларининг «Сахих»ларида Уммул муминин саййида Оиша розияллоху анхо онамиздан ривоят килганлар.

Хазрати Оиша онамиз розияллоху анхо айтадиларки:

«Мен Расулуллох саллоллоху алайхи васалламдан тоъун* хакида сурадим. Шунда Расули Акрам саллоллоху алайхи васаллам жавоб бердилар: «У Аллох таолонинг бандаларига олодин юборган бир азоби булиб, хохлаган бандасига юборар эди. Лекин, мумин-мусулмонларга Аллохнинг рахматидир. Кимки, мана шу тоъун таркалганида уз шахрида ёки уз уйида сабр килиб, савоб умид килган холда ва унга Аллох таолонинг ёзганидан бошка нарса етмаслигига ишонган холда утирса, унга шахиднинг ажри баробарида ажр берилади», – дедилар».

Бу хадиси-шариф айни бизнинг вабо вактида манзилимизни баён килган хадисдур. Амал килишимиз керак булган хадиси-шарифдур. Демак, халк бундай вазиятда уз уйида колмоги, сабр килмоги, сабридан савоб умид килмоги ва албатта, уша вактда хам эътикодда адашмаслик керак. Эътикод нима? Бизга Аллох хак субханаху таоло ёзгандан бошка нарса етмайди. Хадисга эътибор килинг, олдин сабабларни килишга курсатма буляпти, яъни уйингда утир, сабр кил, уша карантин талабларига риоя кил, сунгра, акидангни хам тугрила: Аллох ёзганидан бошка нарса менга етмайди!

Бундан инсонга, вабодан вафот этиши шарт эмас, тирик инсонга хам уйда сабр килиб утиргани, карантинга риоя килгани учун шахиднинг савоби берилади.

Бундай хадиси-шарифлар хам бор. Оятларда хам биз бунга (карантинга) чакирик топамиз. Масалан, Намл сурасида, Сулаймон алайхиссаломнинг инсонлар, жинлар ва кушлардан таркиб топган кушини келаётганида, чумолилар подшохи кавмига карата: «Уйларингга киринглар, Сулаймоннинг кушини сизларни билмаган холда эзиб, халок килиб куймасин», – деган мазмунда. Яъни, огир вазият пайдо булганида, чумолилар подшоси халкига айтаяптики, уйларингга киринглар.

Хозир хам шундай вазият. Рахбарият, бунинг окибатини тушуниб етдилар-да, дарров, халкимизга керакли курсатмаларни беришди, халк энди итоат этиши ва курсатмаларга риоя килиши керак, шунда саломат колади.

*Тоъун – вабонинг энг юкори чуккисига чиккан вактига айтилади, эпидемия холати.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

T9qET7N7u-x35Gvn5l4yvNR12JJDx_AW

Тошкент вилоятидаги шахарларда карантин тартиблари янада кучайтирилади

Эртага, 9 апрелдан бошлаб, Тошкент вилоятининг Олмалик, Ангрен, Янгийул ва Чирчик шахарларида карантин тартиблари янада …