Главные новости
Главная / Жахон / Вьетнамда яна вирус таркала бошлади, Дананг шахри сайёхлар учун ёпилди
<

Вьетнамда яна вирус таркала бошлади, Дананг шахри сайёхлар учун ёпилди

Фото: AFP

Вьетнамдаги Дананг курорт шахридан 80 минг сайёх коронавирус авж олиши туфайли кучирилади. Бу хакда Вьетнам хукумати маълум килди.

Эвакуация учун камида турт кун кетиши мумкин. Купчилиги мамлакатнинг бошка худудларидан булган туристлар махаллий авиакомпания самолётларида ташилади. Авиакомпания Данангдан бошка 11 шахарга жами 100га якин рейсларни амалга ошириши кузда тутилган.

Хукуматнинг расмий ахборот портали маълумотига кура, 25 июль куни Данангда яшовчи 57 ёшли кишида вирус аникланган. У сунгги бир ой давомида мамлакатдан ташкарига чикмаган. Тахминларга кура, у вирусни шахардаги шифохоналардан бирида юктириб олган. 26 июль куни шахарда яна иккита янги холат аникланди, 27 июль куни эса беморлар сони 11 нафарга ошди. Айни вактда беморларнинг икки нафари огир ахволда сунъий нафас олдириш аппаратига уланган.

Хукуматнинг кайд этишича, Данангда коронавируснинг нисбатан осон хавфлирок булган янги штамми таркалган. Тадкикотларга караганда, вирус жуда тез купаймокда ва тезрок огир ахволга туширмокда.

Экспертлар вирус 2 йул билан пайдо булган деб хисобламокдалар: ноконуний мигрантларнинг мамлакатга кириб келиши ёки Дананг шифохоналарида вируснинг мутацияга учраши.

28 июлдан Данангнинг катта худудида катъий карантин режими жорий этилади. Ахоли уйдан факат озик-овкат ва дори-дармон учун, шунингдек, ишга ёки касалхонага бориш учун чикиши мумкин. Одамларга кучада 2 ёки 3 кишидан куп булиб тупланиш такикланган.

  • Вьетнам Жанубий-Шаркий Осиёдаги коронавирусни жиловлаган кам сонли давлатлардан эди. Мамлакатда шу вактгача жами 431та зарарланиш холати кайд этилган, 365 бемор тузалган, инфекциядан улим кайд этилмаган.
  • Жами холатларнинг 276таси хориждан келганларда аникланган. Ахоли орасида 99 кундан буён янги касалланиш холатлари аникланмаётганди.
  • Бахорда Вьетнам хукумати касалланганлар билан мулокотда булганларни тезкорлик билан кузатишни ташкил килиш оркали COVID-19’нинг кенг ёйилиб кетишига йул куймаган. Шунингдек, мамлакатда шахар-у кишлокларда катъий карантин тартиби жорий килинган ва чегаралар ёпилганди.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

cV6UEDs4R1OC4OkLQPFHBCY1xrXbzpSw

Беларусь. Минскда Лукашенко тарафдорлари иштирокида митинг ва унга карши «Озодлик марши»

Якшанба куни хам Беларуснинг куплаб шахарларида Лукашенконинг истеъфоси ва намойишчиларга карши куч ишлатганларни жавобгарликка тортиш …