Главные новости
Главная / Жамият / Узундаги мантиксиз «снос»лар: газнада маблаг булмай туриб, юздан ортик объект бузилган
<

Узундаги мантиксиз «снос»лар: газнада маблаг булмай туриб, юздан ортик объект бузилган

Собик хокимдан «мерос» колган муаммони амалдаги хокимият хал этишга шошилмаяпти. Улар «снос»дан жабр курган мулкдорларнинг жами сони ва уларни кандай килиб рози килиш мумкинлиги хакида аник маълумотга хам эга эмас.

Kun.uz ходимлари Сурхондарё вилояти Узун туманидан тушган мурожаатни урганиш максадида ушбу туманда булди.

Маълум булишича, 2018 йил 5 февралда туманнинг собик хокими А.Норматов карори билан туман марказидаги Узбекистон, Бахористон ва Эркинлик кучалари бош режага асосан кайта реконструкцияга тушади. Натижада, куча ёкасидаги турар ва нотурар бинолар бузилади.

Карорнинг 4-бандида: «Туман хокимининг биринчи уринбосари (У.Алимов), туман молия булими бошлиги (Б.Баратов) билан биргаликда туман марказий кучаларининг бузиладиган турар ва нотурар биноларини бахолатиш, туланадиган товон пулларининг микдорини аник хисоб-китобини юритиш хамда ушбу товон пулини тулаш масалаларини амалдаги конун талаблари асосида хал этиш юклатилсин», дейилган.

Аммо туман марказидаги Узбекистон кучасида дукони булган бир гурух тадбиркорлар бузилган мулкининг товонини ололмай келяпти.

Масалан, Остонакул Турдиевнинг дукони хам Узбекистон кучасида булган. Айтишича, икки угли ва набиралари ушбу дуконда савдо килиб келган. Хозирги вактда бу оила ишини хам, мулкини хам йукотган.

Тадбиркор дукони бузилгач, бошка худудда ижара тулаб, кисман фаолият курсатиб келяпти. Отахон бир неча марта суд ва хокимиятга мурожаат килгани, аммо талаби кондирилмаётгани хакида гапирди.

Остонакул отанинг угли Абдуфаттох Турдиев мазкур дуконда жияни билан савдо килиб келганини айтди. Мулки бузилгач, жияни вактинча ишлаш учун хорижга чикиб кетган.

«22 яшар жиянимнинг Россиядан улиги келди. У мени ёнимда ишлаётганди. Унинг улимига мулкимни бузганлар ва тадбиркорлигимга тускинлик килганларни айбдор, деб биламан. Президент тадбиркор давлатнинг таянчи, имконият яратиб беринглар, деётган бир пайтда, нега бизнинг рахбарлар бунга амал килмаяпти?» – дея чорасиз колишганини билдирмокда Абдуфаттох Турдиев.

Бошка бир мурожаатчи Абдужаббор Хайдаров мулки бузилгунча ота касби – пойабзал таъмирлаш ва ишлаб чикариш билан шугулланганини маълум килди. Отахон пойабзал ишлаб чикариш ва таъмирлаш цехида ундан ортик одамни иш билан таъминлаб келган. Шунингдек, савдо дукони хам булган.

«Мулкимиз бузилишига аввалига каршилик курсатдик. Туман хокими, прокурор, ИИБ ва соликнинг бошлиги (туртала сектор рахбарлари) келиб, уртага олишди. Уша вактда «хуп» дейишга тугри келди. Куркдим. Очиги, Афгонистонга бориб хизмат килганман, куркмаганман. Лекин шу ерда куркдим, «олиб бориб тикиб куяман» деса, куркаркансан-да…» – дейди А.Хайдаров.

Шу билан хозирга кадар отахонга бир сум хам компенсация тулаб берилмаган.

«Менга таклиф килинаётган ер тупканинг тубида. Хокимнинг айтишича, ун йилларда у жойлар хам гавжум булармиш. Унгача биз нима киламиз? Оиламизни кандай бокамиз?» – демокда Абдужаббор бобо.

Тулкин Турдиев хам дукони бузилгач, даромадини йукотганини айтмокда. Айтишича, у бир неча марта халк кабулхонасига, Сенатга хам хат ёзган, аммо натижа булмаган. У эски жойи кайтариб берилиши ёки вактинча енгил конструкциялардан фойдаланган холда дукон куриб, фаолиятини давом эттириш истагини билдирмокда.

«Даромадсиз колдик, фарзандларим контрактда укияпти… Имкон беришсин, ишчи кучи яратайлик, камбагалликни йукотайлик. Бунакада ривожланиш булмайди Узунда», – дейди у.

Турдиев хокимлик унга компенсация урнида таклиф килаётган ер туман марказидан анча четда ва у ерда мутлако савдо фаолиятини давом эттириш имкони йуклигини билдирмокда.

Мурожаатни урганар эканмиз, ушбу бузилишдан азият чеккан бошка фукаролар хам йигилиб кела бошлади.

Маълум булишича, Шарофиддин Ёкубов, Журакул Рабиев, Шердил Холмирзаев, Акбаржон Муминов, Исмат Ражабов, Абдураим Назаров ва яна куплаб фукароларнинг хам Узбекистон кучасидаги мулки бузилган.

Кимдир савдо, кимдир ишлаб чикариш билан шугулланган. Уларга утган икки йил давомида на товон тулаб берилган ва на фаолиятини давом эттириши учун шароит яратилган.

Вазиятга изох олиш максадида дастлаб туман молия булими бошлиги Б.Баратов билан сухбатлашдик.

У киши уша вактда кучадаги объектлар туманнинг бош режасига асосан бузилгани ва бюджетда компенсацияни тулаб беришнинг имкони булмагани хакида гапирди. (Хокимлик бузишдан аввал уз газнасига бир караб олмагани галати).

«Фукароларга компенсация тулаб беришнинг имконияти булмагани сабабли, хокимият ва мулк эгалари уртасида битим имзоланди. Шунга асосан дукон эгаларига ер бериш тугрисида тухтамга келинди», – деди молия булими бошлиги.

Савол тугилади: хокимнинг уша галати карорида биноларни бахолатиш, туланадиган товон пуллари микдорининг аник хисоб-китобини юритиш биринчи уринбосар ва молия булими бошлигига юклатилган. Билишимизча, уша карор кучини йукотгани йук. Нахотки, аввал карор кабул килиниб, мулк бузилгач, аллакандай битим пайдо булса?!

Бу мулкдорнинг хукукини поймол килиш, объекти бузилиб, чорасиз колгач, битимга кундириш эмасми?

Хуллас, молия булими мулкдорларнинг бирортаси вактида мулкини бахолатмаганини айтмокда. Содда килиб айтганда, уша битим сабабли молия булими бошлиги бу савдони уз зиммасидан сокит килди.

Туман хокимининг айни вактдаги биринчи уринбосари Малик Чоршанбиев бузилиш даврида булмаганини айтмокда. Жорий йилдан фаолият бошлабди. У хам масаладан тулик хабардор эмаслигини ва мулкдорларнинг мулки эвазига ер беришга келишилганини билдирди.

«Ишга тайинланганимдан сунг ёнимга келиб, компенсация пулини талаб килган 11 нафар фукаронинг жами 455 589 942 сум маблаги тулаб берилишига бош булдим. Агар сизларга (Kun.uz сайтига) мурожаат килган мулкдорлар ичида хам кимдир ер эмас, компенсация пулини талаб килса, албатта, тулаб берамиз», – деди М.Чоршанбиев.

Уз навбатида, туман хокимининг биринчи уринбосари ушбу вокеаларга бевосита гувох булган ва айни вактгача ишлаб келаётган рахбарлардан бири – туман архитектура ва курилиш булими бошлиги Абдулхамид Элмуродовдан изох олишимизни таклиф килди.

Мурожаатчилар таклифидан келиб чикиб, архитекторга савол бердик. Яъни тадбиркорлар мулки бузилган худудда талаб асосида бино куриб, фаолиятини давом эттириши мумкинми?

А.Элмуродов бизни туманнинг бош режаси билан таништирар экан, мурожаатчиларнинг икки йил аввал бузилган мулки худудида келгусида хам хеч кандай объектлар курилмаслиги, бирор тадбиркорга берилмаслиги ва кукаламзорлаштириб куйилишини маълум килди. Демак, энди тадбиркорлар узлари истаган такдирда хам эски жойларида фаолиятларини давом эттира олмайдилар.

Архитектор хам туман хокимининг 2018 йил 5 февралдаги кароридан ташкари битимга эришилгани, бузилишдан жабр курганларга ер беришга келишилганини айтди.

Хокимлик берган маълумотга кура, туман хокимининг икки ярим йил аввалги уша карори кабул килингач, юздан ортик турар ва нотурар жой бузилган. Туманнинг барча масъуллари кайта-кайта тилга олган уша келишув битими хоким карори кабул килиниб, бинолар бузилгандан бир ярим йил утиб, 2019 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида тузилган.

Бизга такдим этилган хужжатга кура, 122 нафар фукаро билан келишув битимига эришилган ва уларга ер бериш кузда тутилган. Юкорида айтганимиздек, 11 нафар фукарога товон пули туланган.

Шуниси аникки, бизга мурожаат килган тадбиркорлар хокимлик таклиф килаётган худуддан ер олишга рози эмас. Хоким уринбосари узи айтганидек, уларнинг зарарини коплаб берар хам. Аммо саволлар бисёр.

  • Нега туман хокимининг бузиш тугрисидаги карори кабул килинади, мулки бузилади, битим эса кейин пайдо булиб колади?
  • Мулк икки йил аввал шахарсозлик талабига жавоб бермагани ва бош режага асосан кайта реконструкция килиниши важи билан бузилган, дейлик. Нега шунча вакт утиб хам Узбекистон кучаси кенгаймади, бузилган объектлар урни тартибга келтирилмади?
  • Газнада маблаг булмаган экан, унда нега фукароларнинг мулки бузилди?
  • Утган вакт давомида канча фукаро даромадидан колди, сарсон булди, зарар курди. Бу хакда ким уйлайди? Качон амалга ошиши номаълум булган бош режани деб фукаролар йиллар давомида сарсон килинишида мантик борми?

Энг аянчлиси, карийб уч йил аввал бузилган биноларнинг уша вактдаги бахоси хозирга келиб, инфляциянинг таъсири сабаб уз кадрини каррасига йукотган десак адашмаган буламиз.

Хулоса килиш мумкинки, туманнинг собик рахбарлари юзлаб объектларни бузган, товонини уйламаган ва амалидан кетгач, муаммони узларидан кейингиларга колдирган. Бугунги рахбарлар эса хозирча бузилишдан норози булган мулкдорларнинг жами сони ва уларни кандай килиб рози килиш мумкинлиги хакида аник маълумотга хам эга эмас.

Умид киламиз, Узунда аркони узун ташлаб куйилган муаммога тез орада ечим топилади. Kun.uz эса бу мавзуга яна кайтади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pYpSFshmvYVYk9uFbXGTAL6cMOdqhZ_J

ХТВ ота-оналардан фарзандларини бесабаб мактабдан олиб колмасликни суради

Халк таълими вазирлиги ота-оналардан гибрид таълим шаклини суиистеъмол килмасликни, фарзандлари соглигида муаммо булмаса, уларни мактабга …