Уй-жойлар ва хонадонлар токи фукаролар номига нотариал тартибда расмийлаштирилгунга кадар «Узшахар курилиш инвест» ИК МЧЖнинг мулки хисобланади. Бугунги кунга келиб, худудий комиссиялар томонидан уй-жойларга бириктирилган фукароларнинг купчилиги юкоридаги имтиёздан фойдаланган холда уй-жойларни уз номларига расмийлаштириб олишди.
Аммо, турли сабабларга кура, уй-жойларни уз номларига расмийлаштиришга улгурмаган фукаролар узларига бириктирилган хонадонларни 2020 йил 1 июлга кадар уз номига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредити ёки тулик уз ёнидан тулаш оркали хонадон киймати “Узшахар курилиш инвест” ИКга тулаб берилмаса, уй-жойлар нархига 15 фоиз кушилган киймат солиги кушилади.
Масалан, 1 м2 уртача 3 980 000 сумлик уй-жойларда нарх кушилган киймат солиги билан 4 577 000 сумни (ККС 597 000 сум) ташкил килади. (Ушбу мисол Тошкент шахрида 1 та курилган 7 каватли уйлар мисолида келтирилган булиб, вилоятлар буйича уларга такдим килинган нархларга мутаносиб равишда узгаради).
Юкоридагилардан келиб чиккан холда, уй-жойларга бириктирилган фукаролардан уй-жойлар нархлари ККС кушилиши хисобига кескин ошиб кетишининг олдини олиш учун жорий йилнинг июнь ойи 15 санасига кадар хонадонларни уз номларига нотариал тартибда расмийлаштиришлари суралади.
P.S.: Ушбу талаб уй-жойларни уз номларига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредитлари ажратилган фукароларга тааллукли эмас.