Главная / Иктисодиёт / «Узмиллийбанк» мижозларига кулай ва тезкор хизмат курсатиш янада осонлашди
<

«Узмиллийбанк» мижозларига кулай ва тезкор хизмат курсатиш янада осонлашди

«Узмиллийбанк» томонидан мижозларга кулай ва тезкор хизмат курсатиш, масофавий хизмат турларини ривожлантириш максадида замонавий ахборот технологиялари, дастурий таъминот хамда техник курилмалардан кенг фойдаланиш йулга куйилмокда.

Бунинг учун Банкнинг IT-платформаси янгиланиб, булим ва филиаллар иш жараёнларини автоматлаштириш билан енгиллаштириш ва иш хажмларини макбуллаштириш тадбирлари олиб борилмокда.

Банкнинг иктисодий самарадорлиги кам, операцион харажатлар микдори куп булган Шахрихон ва Кургонтепа филиалларини Андижон булимига, Маргилон филиалини Фаргона булимига, Каттакургон филиалини Самарканд булимига, Олмалик ва Чирчик филиалларини Тошкент вилояти булимига ва Хива филиалини Урганч булимига бирлаштириш режалаштирилган.

Ушбу филиаллар жойлашган туманларда ахоли гавжум булган худудларда 2 тадан хизмат курсатиш марказлар фаолияти йулга куйилади.

Мазкур хизмат курсатиш марказларида банк мижозлари учун барча кулайликлар яратилган холда банк хизматлари курсатиш давом эттирилади хамда ахоли учун кулай булган замонавий автоматлаштирилган тулов ускуналари банкомат, инфокиосклар ва бошка замонавий ускуналар билан таъминланади.

Бирлаштирилаётган филиалларда ишлаб келаётган ходимлар малакасини ошириш, кайта укитиш ва янги чакана банк махсулотлари буйича уларни ихтисослаштирган холда ташкил килинаётган марказларда иш фаолиятларини давом килдириш ишлари амалдаги мехнат конунчилиги талаблари доирасида олиб борилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

absDxj2hjwG7gKtOYgvh6JaAsAhmjgrg

Франция Альпи Россия агентларининг махфий базаси булган – ОАВ

Фото: Reuters Россия махсус хизматлари ходимлари бутун Европадаги операцияларини утказиш учун база сифатида Франция Альпидан …