Главные новости
Главная / Жамият / Узини махалла раиси сифатида таништириб, Сергелидан имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда килган шахсга жиноят иши кузгатилди
<

Узини махалла раиси сифатида таништириб, Сергелидан имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда килган шахсга жиноят иши кузгатилди

Тошкент шахри Сергели туманида имтиёзли нархларда турар жой хонадонларини олиб бериш эвазига 9 минг долларни кулга киритган шахсга нисбатан жиноят иши кузгатилди. Бу хакда Бош прокуратура хузуридаги Иктисодий жиноятларга карши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум килинишича, Бош прокуратура хузуридаги департаментнинг Миробод туман булими томонидан тезкор тадбир утказилган. Тадбир давомида фукаро А.Г. фукаро Н.Н.га узини Сергели туманидаги махаллалардан бирининг раиси сифатида таништириб, юкори лавозимда ишловчи танишлари оркали тумандаги кам таъминланганлар учун курилган куп каватли уйлардан 3 та хонадонни имтиёзли нархларда олиб беришни ваъда килган. У уз хизмати эвазига 9000 АКШ долларини фирибгарлик йули билан кулга киритганлиги аникланган.

Мазкур холат юзасидан А.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши кузгатилиб, тергов харакатлари утказилмокда.

Аввалрок Самаркандда бир хонали квартира ажратиш учун 4 минг АКШ доллари талаб килган фирибгар кулга тушгани, Бухорода 1000 доллар эвазига навбатсиз квартира олиб бермокчи булган шахс ушлангани тугрисида хабар берилганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

imgonline-com-ua-R

Бустонликда узганинг 15 сотих ерини 33 минг долларга сотишга уринган шахслар кулга олинди

Тошкент вилояти Бустонлик туманида бошка фукаронинг 15 сотих ерини фирибгарлик йули билан сотмокчи булган шахслар …