Главные новости
Главная / Жахон / Уз фукароларини улдириб куйган Эрон, кироличани ранжитган шахзода, Ливияда рус-турк манфаатлари тукнашуви ва хафтанинг бошка хабарлари
<

Уз фукароларини улдириб куйган Эрон, кироличани ранжитган шахзода, Ливияда рус-турк манфаатлари тукнашуви ва хафтанинг бошка хабарлари

Якунланаётган хафта хам барча хафталарда булганидек мухим жараёнларга бой булди, жахоннинг турли нукталарида хам, Узбекистонда хам эътиборга молик вокеалар булиб утди. Kun.uz утган хафтанинг энг асосий ва диккат марказида турган мавзулари буйича хафталик дайжестни такдим этади.

«Узавтосаноат» режалари. UzAuto Motors компанияси 2019 йил охирида Тошкентда Chevrolet’нинг туртта янги модели — Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox’нинг такдимотини утказганди. Бу турт русумдаги автомобилнинг барчаси хориждан импорт килинади. Tahoe ва Traverse АКШдан, Trailblazer Таиланддан, Equinox эса Хитойдан келтирилади.

Автомобильларнинг нархлари (кушилган киймат солиги (ККС)сиз):
Equinox: бошлангич нархи — 225 652 174 сум (23,7 минг доллар)дан, Редлине ЛТ комплектацияси — 303 478 261 сум (31,9 минг доллар);
Trailblazer: бошлангич нархи — 264 347 826 сум (27,7 минг доллар)дан, ЛТЗ комплектацияси — 346 086 957 сум (36,3 минг доллар);
Traverse: бошлангич нархи — 404 173 913 сум (42,4 минг доллар)дан, Премиэр комплектацияси: 518 260 870 сум (54,4 минг доллар);
Tahoe: бошлангич нархи — 517 391 304 сум (54,3 минг доллар)дан, Премиэр комплектацияси: 691 304 348 сум (72,6 минг доллар).

  • «Узавтосаноат»да арзон автомобиллар ишлаб чикариш режаси йукми?

Кейинрок Узбекистонда 2020 йилдан Chevrolet Onix (нисбатан арзон, 10—15 минг АКШ доллари атрофида) ишлаб чикарилиши хам маълум булди.

2020 йилда янги моделларни узлаштириш доирасида ишлаб чикариш жараёнида киска танаффуслар кузатилиши кутилмокда.

6 январь куни АОКАда утказилган матбуот анжуманида UzAuto Motors компанияси расмийси томонидан 2022—2023 йилларга кадар Узбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларини ишлаб чикариш аста-секин тухтатилиши хакида хабар берилди.

Эрон ичида уз фукаролари булган украин самолётини уриб туширди

8 январь куни «Украина халкаро авиалиниялари» авиакомпаниясининг Boeing 737-800 русумли авиалайнери халокати Украина фукаролик авиацияси тарихидаги энг йирик авиахалокат булди. Техрондан Киевга парвоз килган самолёт кулаши окибатида 176 киши – 167 йуловчи ва экипажнинг 9 аъзоси халок булди. Самолёт Техрондаги аэропортдан хавога кутарилгач бир неча дакика утиб ахоли яшаш кварталлари якинидаги далага кулаб тушди. Авиахалокат Якин Шаркдаги сиёсий можаролар фонида руй берди. Шу куни Эрон генерал Косим Сулаймонийнинг улимига жавобан АКШнинг Ирокдаги базаларига ракета зарбалари йуллаганди.

  • Эронда украинларнинг йуловчи самолёти кулади. Бортдагиларнинг барчаси халок булди

11 январь куни Эрон хукумати мамлакат хаво хужумидан мудофаа тизими «Украина халкаро авиалиниялари»нинг Техронда кулаган Boeing 737 йуловчи самолётини ракета билан уриб туширганини тан олди. Эрон куролли кучлари бош штаби маълумотида айтилишича, самолёт уриб туширилиши инсон омили туфайли руй берган. Харбийлар авиахалокат Эрон ва АКШ муносабатларида кескинлик кучайган вактда руй бергани, америкаликларнинг Ирокдаги авиабазаларига зарбалар берилгач, АКШ харбий самолётлари учиши купайганини кайд этишган. «Бу вазият хаво хужумидан мудофаа тизими булинмаларидаги сергакликни оширди», — дейилади баёнотда. Харбийларнинг кайд этишича, украинлар самолёти Ислом инкилоби мухофизлари корпусининг мухим харбий объектларидан бири якинида пайдо булиб колган ва куринишидан душман харбий самолётини эслатган. Эрон харбийлари уз тизимларини янгилашга ва келажакда бундай «хато» кайтарилмаслигига ваъда беришди.

Эрон ТИВ рахбари Мухаммад Жавод Зариф авиахалокат «АКШ бошлаган инкироз вактида руй берганини кайд этган». Эрон президенти Хасан Рухоний хукумат «бу халокатли хатодан чукур афсусдалиги»ни маълум килди. У Эрон самолёт халокати курбонларининг якинларига товон пули тулашини кушимча килди. Унинг IRNA агентлиги томонидан келтирилган баёнотида, авиахалокат эронлик харбийлар АКШ томонидан хужум тахдиди туфайли жанговар холатда турган вактда руй берганига ургу каратилган.

Эрон Хаво хужумидан мудофаа тизими оператори душман объекти деб уйлаган, лекин кумондонлик билан боглана олмаган ва самолётни уриб тушириш тугрисида мустакил карор кабул килган. Бу хакда Ислом инкилоби мухофизлари корпуси харбий-хаво кучлари кумондони генерал Амир-Али Хожизода маълум килди. «Ёки тизим ишлашида муаммо юзага келган, ёки тармок банд булган ва у рахбарият боглана олмаган. Унда карор кабул килиш учун 5 сония вакт булган. Афсуски, у хато карор кабул килган ва нишон томон ракета учирган», — дейди Хожизода. У корпус самолёт халокати учун жавобгарликни тулик зиммасига олишини маълум килган. Харбийлар хукуматнинг исталган карорига буйсунишга тайёр.

Эрон авиахалокатга олиб келган «кечирилмас хато» буйича текширувларни давом эттиради ва айбдорлар жавобгарликка тортилади. Эрон президенти Хасан Рухонийнинг маълум килишича, айбдорларни харбий трибунал кутмокда. Эрон олий рахнамоси оятуллох Али Хоминаий хам самолёт халокати текширув натижалари эълон килинишини талаб килди. Эрон Францияга кора кутиларни расшифровка учун юборди.

Украина президенти Владимир Зеленский Эрон ходиса учун тулик жавобгарликни зиммасига олишини талаб килди. «Биз Эрондан тулик ва очик текширувлар утказишни, айбдорлар жавобгарликка тортилишини, жасадлар топширилиши, товон пули туланиши ва дипломатик каналлар оркали расман узр суралишини кутамиз», — деди Зеленский. У авиахалокат буйича текширув «сунъий тухталишлар ва тускинликлар»сиз утишига умид билдирди. Украина хавфсизлик хизмати рахбари Иван Баканов Эроннинг баёноти Украина талкинини тасдиклаганини кайд этиб утди. «Биз инсон омилини авиахалокатнинг асосий сабаби сифатида куриб чиккандик — зенит-ракета мажмуаси кулда бошкарилади, автомат режимда эмас», — деди у.

Канада бош вазири Жастин Трюдо хам жиддий текширув утказилишини талаб килди. «Эрон юз берган вокеа учун жавобгарликни тулик уз зиммасига олиши, синчковлик билан очик тергов утказиши ва айбдорларни жавобгарликка тортиши керак», — деди Трюдо. У Эрон хукумати бу борада тула хамкорлик килишига умид билдирди.

Эрон томони аввалига самолёт ракета томонидан уриб туширилгани хакидаги маълумотларни сузсиз рад этганди. Бу вактда АКШ, Канада ва Буюк Британия лайнер ракета зарбасига учрагани хакидаги маълумот мавжудлигини айтганди. Эрон хукумати халокат руй берганидан кейинок «боинг» двигателлардан бири ёниб кетгани туфайли кулагани хакида баёнот берганди. 9 январь куни Канада бош вазири Жастин Трюдо Канада разведкаси самолёт Эроннинг «ер-хаво» типидаги ракетаси билан уриб туширилганини аниклагани хакида маълум килди. Унинг сузларига Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон хам кушилди. 10 январь куни АКШ Давлат департаменти рахбари Майк Помпео АКШ украинлар самолётини Эрон уриб туширган деб хисоблашини билдирди.

Nariman

@NarimanGharib

The footage i’ve got from a source – the moment the missile hit the #Flight752. I can’t verify the video yet! but please let me know if you find anything. I’m in contact with the person who send this video to see if I can get a version of video which has a meta data on it

Embedded video

3,216

Twitter Ads info and privacy
2,178 people are talking about this

«Боинг» халокатидан кейин интернетда самолётга ракета бориб теккани тасвирланган видео пайдо булганди. Америка нашрлари уз манбаларига асосланган холда лайнер «Тор» зенит-ракета мажмуасидан учирилган иккита ракета оркали уриб туширилган булиши мумкинлиги хакида хабарлар таркатди.

  • Техронда бошланган намойишларда оятуллох Хоминаийдан истеъфо талаб килинмокда

Россия ва Туркия Ливиядаги таъсир доираларини булиб олди

Россия манфаатлари
Ливиянинг бой ресурслари учун асрлар давомида каттик кураш кечган — бу худуддаги махаллий бедуинларнинг узаро кураши ташки кучлар уз максадларига осонлик билан эришишига хизмат килган.

Россия хам табиий ресурслари туфайли (нефть захираларининг асосий кисми айни вактда РФ томонидан кулланадиган Хафтар кучлари назоратида), хам сиёсий нуктайи назардан Ливияда мустахкамланиб олишга интилади.

Бундан ташкари, Ливия Урта Ер денгизи буйидаги уз портлари билан логистик томондан кенг имкониятларга эга, бу оркали Россия Африкадаги таъсирини янада кенг ёйиши мумкин.

Куп йиллардан буён можаро ичида колган Ливия бу максадларни амалга ошириш учун мос келади — айникса хозир АКШ Якин Шаркдаги муаммолар туфайли бу мамлакатга эътибор каратмаётган вактда. Тугри, Туркия хам бу худудда фаоллашди, аммо Россия Сурияда турклар билан келишишни урганиб олганди.

Туркиянинг янги сиёсати
Эрдуган даврида Туркия ташки сиёсатидаги йуналишларни кайта куриб чикди. Авваллари бу давлат зиддиятли вазиятларда дипломатик йул тутишга харакат килган булса, АКШнинг 2003 йили Ирокка бостириб кириши бундай йуналиш самарасиз эканини курсатиб берди. Сурияда уруш бошланганда хам Туркия аввалига можарога аралашмасликка харакат килди, аммо АКШнинг ваъдалари бажарилмагач, Туркия хам харакатга тушди.

Туркия хукумати рахбарияти минтакада уз манфаатларини илгари суришнинг энг яхши йули биринчи булиб ук отиш ва кучларини намойиш этиш, кейин музокараларга киришиш эканини англаб олди. Москва туркларга намуна курсатиб берди. Башар Асаднинг суровидан бир неча соат утиб Россия Сурияга кушин киритганди.

Эрдуган худди шундай ишни Ливия билан килди. Фаёз Сарож Анкарадан харбий ёрдам суради, Эрдуган парламентда керакли конунни тасдиклатиб олди.

Ундан аввал Анкара ва Триполи денгиздаги чегараларни белгилаб олди. Бу келишувнинг конунийлиги буйича Греция ва яна бир канча давлатлар бахслашмокда, чунки тасдикланган чегара Туркияга Кипр шельфларида углеводородлар казиб олиш учун кушимча имконият яратади. Бу хавзаларни Европа билан боглайдиган газ кувурлари энди Туркия худуди оркали утиши мумкин.

Туркия 2019 йил охирида Триполидаги Ливия миллий келишув хукумати билан харбий сохада хамкорлик килиш буйича битим тузган, бу битим шартлари асосида 2020 йил бошида Ливияга Туркия харбийлари юборилганди. Айрим маълумотларга кура, Ливияга Туркиядан харбий маслахатчилар ва Туркия таъсирида булган суриялик ёлланма жангчилар жунатилган.

Аммо Триполидаги хукумат душмани булмиш шаркдаги Халифа Хафтар армиясига таянган хукумат Россия томонидан куллаб-кувватланади. Россия СССРда тахсил олган, рус тилида сузлашувчи ва секуляризм тарафдори булган Хафтарни кулламаслиги мумкин хам эмасди.

Эрдуганнинг Ливияга харбийлар юборишидан максад бу ерда мувозанатни тиклаш эди – у бир неча марта ОАВ оркали Ливияда россияликларнинг «Вагнер» хусусий харбий кампанияси жангчилари мавжудлиги хакида жар солганди.

8 январь куни Эрдуган Истанбулда Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар вактида Ливияда харбий харакатлар тухтатилиши буйича келишувга эришди. Бу келишув 12 январь кунидан кучга кирди.

Аммо хар лахзада томонлардан бири келишувни бузиб, ут очиб колиши эхтимолдан холи эмас. Колаверса, фельдмаршал кушинлари бир неча кун олдин, Путин ва Эрдуганнинг келишувидан кейин Урта Ер денгизи буйида жойлашган йирик Сирт шахрини босиб олганди.

Киролича хонадонида оилавий кенгаш

8 январь куни Буюк Британия кироличаси Елизавета II’нинг набираси, шахзода Харри ва унинг рафикаси Меган Маркл кироллик оиласининг юкори мартабали аъзолари макоми ва у билан боглик имтиёзлардан воз кечишини эълон килди.

Бундан ташкари, улар вактларини Буюк Британия ва Канадада утказишмокчи. Улар бу уларнинг угли Арчини кироллик анъаналари рухида тарбиялаш хамда оиланинг кейинги режаларини амалга ошириш учун етарли даражада шароитлар яратилишига туртки беришига ишонч билдирмокда. Герцог ва герцогиня Сассекслар бу борадаги аник режалари билан уртоклашмаган.

Киролича Елизавета II улар огохлантирмасдан бундай карорга келганидан «кайгуга тушган ва ранжиган».

  • Саройдан чикиш. Шахзода Харри ва Меган уз макомларидан воз кечишмокда

Киролича душанба куни уз набираси билан учрашиб, унинг кироллик хонадонидаги келгуси такдирини мухокама килади.

Учрашувда Харрининг отаси булмиш Уэльс шахзодаси Чарльз хамда акаси, валиахд шахзода Уильям хам иштирок этиши кутилмокда.

Душанба кунги учрашув Норфолкдаги касрда утказилади, саройдагилар, бу учрашув герцог ва герцогиня Сассексларнинг кироллик оиласи билан янги муносабатлар яратиш учун ёрдам беришига умид килишмокда.

Австралиядаги ёнгинлар

2019 йил июлидан буён Австралияда кенг куламли урмон ёнгинлари тинмади. Хукумат хисобига кура, шу вактга кадар 28 киши ёнгин курбони булди, шунингдек, Сидней университети профессор Крис Дикманнинг хисоб-китобларига кура, бир миллиард жонивор ёнгинда куйиб кетди.

Кузда авж палласига кирган ёнгинлар 10 миллион гектар майдондаги урмонлар, бутазорлар ва хиёбонларни домига олди. Хисоб-китобларга кура, ёнгинлар камида 2 мингта уйни яксон этган.

Энг катта талофат Янги Жанубий Уэльсда кайд этилган, бу штатда аланга 1,6 мингдан ортик уйни хамда карийб 5 миллион гектар майдонни камраб олган. 6 январь холатига кура штатда 130та ёнгин учоги кайд этилган.

Австралия полицияси урмон ёнгинлари билан боглик жиноятлар учун 183 кишига, жумладан 40 нафар балогатга етмаган шахсга нисбатан судга даъво аризаси берган.

Ёнгинга карши кураш учун 3 минг нафар захирадаги харбийлар жалб этилди. Бундан ташкари, минглаб кунгиллилар оловга карши курашиш учун отланди.

Австралияга АКШ, Канада ва Янги Зеландиядан ут учирувчилар ёрдамга етиб келишди, шунингдек Малайзия ва Польша уз хизматларини таклиф килишди. Бундан ташкари, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Франция президенти Эммануэль Макрон хамда АКШ президенти Дональд Трамп ёрдам таклиф килган.

Австралиядаги ёнгинлардан хавога кутарилган тутун Чили, Аргентина Янги Зеландияга етиб борди. Тутун Антарктикага хам етиб борган булиши мумкин.

Бундай йирик ёнгинлар сабаби сифатида юкори харорат, кургокчилик, кучли шамоллар ва ёгингарчилик йуклиги келтирилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

R8NLOal-1G8kJg1x59eDiiNrdtBD9V_d

«Оскар-2020»нинг барча голиблари: Корейслар тарих яратишди, Бред Питтда яна битта хайкалча

2020 йилги такдимотда энг яхши актёр «Жокер» фильмидаги ижроси учун Хоакин Феникс булди, энг яхши …