Главная / Иктисодиёт / «Узчармсаноат» пойабзал импорти божи буйича янги таклиф тайёрлади
<

«Узчармсаноат» пойабзал импорти божи буйича янги таклиф тайёрлади

«Узчармсаноат» уюшмаси жамоатчилик ва экспертларни танкидларидан сунг пойабзалларга импорт божларини ошириш тугрисидаги президент фармони лойихаси учун янги таклиф такдим этди. Бу хакда «Газета.uz» хабар берди.

Regulation.gov.uz сайтига куйилган дастлабки карор лойихасида «Узчармсаноат» импорт килинган пойабзалларга божхона божи ставкасини 1 июлдан бошлаб 30 фоизгача оширишни ва икки жуфт пойабзал учун 1,5 доллардан 5 долларгача минимал чегирмани таклиф килганди.

tdbfjhyepcrsqheaqlq2eufto6e5va5u

Энди эса уюшма факат эркаклар пойабзали учун 20 фоизлик ставка белгилашни таклиф килмокда (аввал барча пойабзаллар учун тавсия этилганди), минимал чегара эса 3 доллар этиб белгиланмокда.

«Болалар ва аёллар пойабзаллари бозорининг узига хос хусусиятларидан келиб чикадиган булсак, бож ставкаси узгаришсиз колиши мумкин», — дейилади хабарда.

«Узчармсаноат» уюшмаси сайтида 15 июнь куни нашр килинган хабарда карор лойихаси химоя килинган.

«Бугунги кунда пойабзал махсулотлари учун Покистонда 25 фоиз, Туркияда 30-50 фоиз, Ветнамда 10-20 фоиз, пойабзал саноати ривожланган ва махсулотлари бутун дунё буйлаб сотилаётган Хитойда эса 100 фоиз импорт божи урнатилган», – дейилади унда.

Тадбиркор Зафар Хошимов Facebook’даги сахифасида импорт оёк кийимларга бож тулови микдорининг оширилиши хакидаги таклифга муносабат билдирди.

«Агар ушбу узгартиришлар сохага жорий килинса, сифатли махсулот курьерлик хизматлари оркали онлайн буюртмалар, контрабанда ва кора бозорга утишини тахмин килиш кийин эмас. Ва сифатли оёк кийим учун нархлар кутарилиб кетади. Шунингдек, истеъмолчи учун танлов имконияти сезиларли даражада кискаради. Бундан манфаат курадиганлар эса махаллий оёк кийим ишлаб чикарувчилари эмас, балки контрабанда билан шугулланувчилар булади. Ушбу холат божхона, солик ва хукук-тартибот органларида хам коррупция ривожланишига замин яратади. Бу эса шубхасиз, давлат бюджетига хам катта зарар етказади», — деб ёзади тадбиркор.

Иктисодчи Бехзод Хошимов хам Facebook сахифасида бу лойихага муносабат билдирди.

«Биринчидан, Хитой Жахон савдо ташкилотининг (ЖСТ) аъзоси, бу дегани унга аъзо давлатлар учун бож тарифлари уртача нолга тенг. Иккинчидан, ЖСТга аъзо булмаган давлатлар учун хам пойабзал божи атиги 12 фоиз. Бундан ташкари Жахон банки маълумотларига кура 2017 йилда Хитойда уртача бож 3,7 фоиз булган. Бу савдо урушини инобатга олганда», – дейди у.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

8_vxVIdBTs5nRQggSPPfBBwLjcya-Od_

Айрим ташкилотлар «Узбекнефтгаз» таркибига кушилади

Узбекистон Республикаси президенти “Ахоли ва иктисодиётни энергия ресурслари билан баркарор таъминлаш, нефть-газ тармогини молиявий согломлаштириш …