Главные новости
Главная / Жамият / Узбекнинг «шум бола»си — Абдурайим Абдувахобов якинлари хотирасида
<

Узбекнинг «шум бола»си — Абдурайим Абдувахобов якинлари хотирасида

14 июль куни узбек халкининг катта-ю кичигига кадрли булган актёр Абдурайим Абдувахобов упка раки туфайли 57 ёшида оламдан утди.

Абдурайим Абдувахобов – Узбекистонда хизмат курсатган артист, «Дустлик» ордени сохиби, кино ва театр актёри. У фаолияти давомида «Шум бола» фильмидаги Коравой, «Суюнчи»даги Абдулла, «Чимилдик» спектаклидаги куёв образлари хамда бошка бир катор роллари билан узбек кино ва театр санъатида учмас из колдирди.

Рахматли актёрни фарзандлари, хамкасблари илик хотиралар билан эслашади.

Рихси Иброхимова, Узбекистон халк артисти:

– Абдурайим хали санъатнинг алифбосини хам билмайдиган пайтида – 12-13 ёшлигидаёк «Шум бола»даги роли билан узига хайкал куйган. Фильм режиссёри Дамир Салимов уни «топилма, хаётимни безаб турган бола» деб куп гапирарди. Менга «Рихси опа, фильмда она иштирок этадиган сахналарни купайтирмокчиман. Шум бола туш курганда, хаёл сурганда онасининг хозирги яхши кунларда яшашини уйлайди», деб айтарди. Гафур Гулом уз замонасининг ижтимоий хаётини шунака тасвирлаганки, ортикча нарсаларни кушиш мумкин эмас эди. Аммо хозир шум боланинг Тошкент ситида кад ростлаган хайкали ортида эски шахар манзаралари, узи эса янги шахарга хайрат билан тикилиб турибди.


Рихси Иброхимова, Узбекистон халк артисти

Бадиий кенгашларда бирон мухокама булса, хамманинг гапи бир томон буларди-ю, Абдурайим уйлаб туриб, бир-икки огиз гап билан тугри йулни топа оларди.

Миллий академик драма театрининг салмогини, нуфузини елкасида мардона кутариб юрганлардан бири Абдурайим эди. Театрда кичик ё катта рол уйнашидан катъи назар, санъатини ерга уришни истамасди. «Шум бола»да эришган шон-шухратига хиёнат килмаслик учун астойдил хизмат килди.

Тургун Азизов, Узбекистон халк артисти:

– Санъат институти ректори мени ёшларга дарс бериш учун таклиф килдилар. Имтихонга келганларни саралаб турсак, туладан келган, келишган йигит кузимга иссик куринди. Карасам, узимизнинг шум бола. Бизни нима билан хурсанд киласиз, имтихонга нима тайёрлаб келдингиз – шеърми, монологми, этюдми десам, жим, умуман индамайди. Хазиллашиб: «Шум болани ижро этганман, театр институтига борсам, домлалар елкасига миндириб олиб киради», деб уйладингизми, тайёрланмабсиз-ку», десам, яна жим.


Тургун Азизов, Узбекистон халк артисти

Ректорнинг олдига кириб, шум боламиз хеч нарса тайёрламай келибди, лекин курсга кабул килиш ниятим бор, десам: «Утказаверинг, йил давомида укитасиз, кейин имтихонга куясиз, тасдиклатиб, иккинчи курсга утказамиз», дедилар.

Абдурайим киска вакт ичида курсимизнинг гули булиб колди. Юкори курслардаги болалар хам, педагоглар хам унга мухлис булиб колди. Театр институтининг бутун калбини узига ром килиб куйди.

Абдурайимни инсон сифатида, санъаткор сифатида, шогирдим сифатида бошимга кутариб юраман. У пок инсон эди. Эл хурматига сазовор булган, элнинг хизматида булган шахс у.

Фатхулла Маъсудов, Узбекистонда хизмат курсатган артист:

– Уч йилча аввал белида «грижа» пайдо булибди деб эшитдим. Шифокорларга, табибларга катнаб юрди. Белда каттик огрик пайдо булган. Лекин у факат «грижа» эмас экан. Борган сари оёк ташлаши узгариб колди, чулокланиб юрадиган булиб колди. Юра олмай колдим, урнимдан тура олмай колдим, деб айтди. 2-3 йил аввал упкасида саратон бошланган, 2 ойча аввал бу маълум булган экан. Саратон упкадан бел, буйин, оёкларга хам таркаган…


Фатхулла Маъсудов, Узбекистонда хизмат курсатган артист

…Съемкага кетишимдан аввал олдига кириб, хабар олдим. Анча сухбатлашиб утирдик. Кетишимдан аввал хайрлашдик, кучоклашдик. Пешонамизни пешонамизга куйиб турдик – кузимга тикилди, юзида ёкимли жилмайиш турарди. Кулимни кисиб куйди. Суз йук. Охирги куришганим шу булди. Кейин билдимки, шунда Абдурайим Абдувахобов мендан розилик сураган экан.

Абдурайим Абдувахобов Узбек миллий академик драма театрида 30 йилдан ошик мехнат килди. Унинг иштирокидаги «Чимилдик» спектакли чикканда зал томошабинга лик тулар, жой етмаганидан стул куйишарди.

У хеч качон бировга ёмонлик килмаган, сахий, кули очик инсон эди.

Абдужаббор Абдувахобов, мархумнинг фарзанди:

– Дадам сахнада комедия ролларни уйнаганлари билан, хаётда жиддий инсон эдилар. Хамма ёшлигида кайсидир актёр ёки суперкахрамонга ухшашни орзу килса, мен дадамга ухшагим келарди. Оилада уч фарзандмиз – хаммамизга эътиборли эдилар, бир-биримиздан шу кунгача кам килмаганлар.


Абдурайим Абдувахобовнинг фарзандлари

Дадам бир сузли инсон эдилар, шу сифатларини хамма хурмат киларди. Хаммага бир хил муомала килардилар, ранжитиб куйишдан куркардилар.

Балки утишларини билгандирлар… 10 ой ичида хамма фарзандларининг туйини килиб, бир йилда уч неварали булдилар. Нимадандир куркаётган, шошилаётгандек булдилар.

Армонлари хакида хеч гаплашмаганмиз. Шифохонада бирга ётганимизда шахарнинг бахаво жойидан ер олиб, катта участка курамиз – бир томонда сен, бир томонда аканг, уртада мен онанг билан яшаймиз деб яхши ният килгандилар…

Касбларини жуда яхши курардилар. Хар дуо килганларида «касб-коримиздан бергин, худойим» деб ният килардилар. Шунинг учун бу ролим бундай, у ролим бундай деб хеч гапирмаганлар.

Бу инсоннинг угли булиш кийин. Чунки мен харчанд харакат килсам хам, у кишидек була олмайман…

Самандар Хамрокулов, Узбекистонда хизмат курсатган артист:

– Курс рахбаримиз Олимжон Саидов академик театрда Амир Темур спектаклини сахналаштирганларида биз талабалар «массовка»да саркарданинг аскарлари ролини уйнаганмиз. Абдурайим ака билан ушанда танишганман. «Рустам ака Хамрокуловнинг углимисан, даданг ажойиб инсон эди, биз аскияларини куп сахналаштирардик», деб айтганлар.

Мен бу инсоннинг оддийлигига, камтарлиги ва хазил-мутойибага кунгли чоглигига, юраги кенглигига тан берганман. «Ака, сиз бекорга озмайсиз-да, кунглингиз кенг сизни», десам, «Думбиллаб юраверайлик, укам», деб хурсанд булардилар.


Самандар Хамрокулов, Узбекистонда хизмат курсатган артист

Вакти келиб бу инсон билан бир сахнада рол уйнаш насиб килди. «Мухаббат синовлари» фильмига Рустам Саъдиев таклиф килганларида ота ролида Абдурайим Абдувахобов уйнашларини билиб, бошим осмонга етган.

Сценарийда йук гояларни айтганлар. «Мен отасиман, ота ижарага машина хайдаб, кобил фарзанд булиб топганини углига сарфлаяпти, угли хам шунга яраша жавоб кайтарсин, бу томошабин учун яхши дарс булади», деганлари учун угли машина совга киладиган сахнани кушганмиз. Уша сахнада ролга киришиб кетиб, хакикатан йиглаганлари, фильмга киришиб кетганини куриб хайратга тушганман.

Абдурайим Абдувахобов узининг маданияти билан инсонни тарбия кила олади, хар канча андоза олса булади. Бу инсон битмас-туганмас бойлик эди. Устоз санъаткорларнинг айтган гапларини, драматик актёр кандай булиши кераклигини Абдурайим ака оркали урганардик.

Инсон аввало кайси касб эгаси булишидан катъий назар инсонийлик фазилатларини йукотмаслиги кераклигини таъкидлардилар.

Саодат Абдурахмонова, Kun.uz мухбири

Тасвирчи ва монтаж устаси – Нуриддин Нурсаидов

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Кишлок хужалиги вазирига янги уринбосарлар тайинланди 

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Кишлок хужалиги вазирлигида Узбекистон президенти администрацияси рахбари Зайнилобиддин Низомиддинов раислигида …