Главные новости
Главная / Сиёсат / «Узбек математика мактаби икки нарсани бой берди» – профессор Уткир Розиков билан сухбат
<

«Узбек математика мактаби икки нарсани бой берди» – профессор Уткир Розиков билан сухбат

«Диссертация мавзусини укишнинг биринчи кунидан тайинлаб куйиб, тадкикотчининг эркин ижодини чегаралаб куйдик. Бу – тугилмаган чакалокка угил-кизлигини билмасдан исм куйишга ухшайди».

Фото: KUN.UZ

Уткир Розиков – Узбекистон Фанлар академияси Математика институти директорининг илм-фан буйича уринбосари булиб ишлайди. У, шунингдек, 2018 йилда Бутунжахон Фанлар академияси (TWAS) академиклигига сайланган.

Олим билан сухбатимиз илм-фан, таълими, илмий тадкикотлар ва математик тафаккурнинг инсон хаётига таъсири мавзулари атрофида кечди. Сухбатдошимиз сохадаги муаммоли масалаларни санаб, уларга уз ечимларини таклиф килди.

«Уч муаммо»

— Бугунги кунда илм-фан ривожига эътибор каратиш давлат ривожи учун канчалик долзарб булиб турибди, фикрингизни айтсангиз?

— Инсон пайдо булганидан буён учта асосий муаммони хал килиш билан овора: озик-овкат, кийим-кечак ва уй-жой («уч муаммо»). Бу муаммолар динамик характерга эга, яъни вакт утиши ва одамлар сони ошиши «уч муаммо»нинг янги холатларига олиб келади ва янгича хал килинишини талаб килади. Янгича хал килиш эса олимлар учун маъсулиятдир.

Масалан, озик-овкат муаммосининг замонавий куриниши бутунлай узгача. Бугун биокимёвий йуллар билан озик-овкатлар яратиш авж олган. Замонавий уй-жой курилишида бугунги кунда гишт ишлатилмай колди. Катта микдордаги энергия талаб киладиган курилиш усулларининг урнини анча арзон ва енгил курилиш усуллари эгалламокда.

Бу каби шиддат билан булаётган узгаришларга Узбекистон факат истеъмолчи сифатида караб туриши мумкин эмас. Чунки тайёр махсулотни сотиб олиш давлат учун анча киммат булади. Демак, давлатимиз юкорида келтирилган «уч муаммо»нинг замонавий усулларини топишда бевосита иштирок этиши лозим.

Шу сабабли президентимизнинг январь ойидаги Олий Мажлисга мурожаатида «уч муаммо»нинг замонавий ечимлари асосини ташкил килувчи фанлар: математика, кимё-биология, геология каби йуналишларда фундаментал ва амалий тадкикотлар фаоллаштирилиб, олимларга барча шарт-шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.

«Уч муаммо» динамиклиги сабабли доимо илм-фан ривожига эътибор каратиш бутун дунё ривожланиши учун долзарб булган ва долзарб булиб колади.

— Маълумки, математика Узбекистонда илгор фанлардан бири хисобланади. Буни янада кучайтириш заруратини кандай бахолайсиз?

— Албатта, Узбекистонда математика фани ривожланган, биз бу фанни жахон стандартлари доирасида саклашга доим харакат килмокдамиз. Дунёда математика сохасида булаётган янгиликларни укиб тушунишга ва уларга муносиб хисса кушишга бизда илмий салохият етарли. Айникса, бу максадларни амалга ошириш учун сафимизда ёш математикларнинг куплиги ва улар сони янада ошиб бораётгани мадад булмокда.

Шиддат билан узгараётган дунёда математика фани бугунги кунда эришган ютуклари билан чегараланиб кола олмаслигимиз равшан. Айникса, Узбекистон учун математикани янада кучайтириш зарурияти жуда юкори. Хар бир соха ривожининг асосида, албатта, математика булади.

Машхур файласуф И.Кант айтганидек, «Хар бир илмда канча куп математика булса, шунча куп хакикат бор». Шу гапни хар бир юртдошимизга карата шундай талкин килмокчиман: «Турмушингизда хар бир кадамингиз канчалик математикага асосланган булса, шунчалик муваффакият козонасиз».

Айтмокчиманки, инсоният шиддат билан узгараётган бу замонда уз келажагини математик асослаб куриши зарур. Буни бир мисолда ойдинлаштирмокчиман. Олдинги асрда атом бомбани яратиб, энди ундан кутилишга ожиз булсак-да, бугунги кунда ундан хам хавфли, чегара билмас муаммолар бор. Масалан – кибертахдид, ахборот хавфсизлиги, вирус таркалиши хавфи (жумладан, бугунги кундаги Хитойдаги коронавирус) ва хоказолар.

Бу замонавий муаммоларни ечишда информацион технологиялар, дастурлаш, математик моделлаштириш ва кимё-биология каби сохаларни ривожлантириш жуда мухим. Бу сохаларнинг асоси эса, албатта, математика!

— Математика кайси сохалар учун локомотив вазифасини бажаради?

— Математика локомотив буладиган сохаларни санаб тугатолмасам керак. Масалан, компьютер технологияси, дастурлаш, криптография, иктисодиёт, физика, назарий механика, кимё, машинасозлик, оптимал бошкарув ва хоказо ва яна бир бор ва хоказо.

Икки асосий йукотиш

— Президент уз нуткида бир пайтлар математика илмий мактаби булганини таъкидладилар. Утган даврда математика илми ва мактаблари нималарни бой берди?

— Математика илмий мактаблари бизда утган асрнинг биринчи ярмидан шакллана бошлаган ва бугунги кунгача кенгайиши ва ривожланиши учун устозларимиз доим харакат килишмокда. Математика фани чегара билмайди, яъни бизнинг олган натижаларимиз факат Узбекистон учун эмас, балки бутун дунё учун янгилик булиши лозим. Шунинг учун бизнинг фаолиятимизга дунё микёсида бахо берилади ва биз хорижлик математиклар эътиборини козонишимиз шарт.

Узбек математикларидан 2 нафари – Бутунжахон фанлар академияси академиги ва 5 нафари – TWAS’нинг ёш олимлар булими аъзоси. Бизнинг олимларимиз чет эл олимлари томонидан эътироф этилмокда. Масалан, менинг бир маколамга чет элнинг нуфузли журнали келтирган такризда: «…one of the authors is a well-known expert [23]», яъни «жуда таникли эксперт…» деб эътироф этилган.

Бундай эътирофлар узбек математикларининг купи учун айтилган. Айтмокчиманки, бугунги кунда хам, устоз академикларимиз ва математикларнинг фидойилиги натижасида, узбекистонлик математикларнинг илмий мактаблари уз мавкейини халкаро даражада саклаб келмокда.

Энди «нималарни бой берди?» деган саволингизга кайтсак. Икки нарсани бой бердик. Биринчиси – етук математик мутахассислар тайёрлаш имкони.  Иккинчиси эса, вакт. Хар бирига изох бермокчиман:

Етук математиклар тайёрлаш имкони. Илмда замонавий математика, шунингдек, минг йиллардан буён ечимини кутиб турган муаммоларимиз жуда куп. Уларни ечиш учун биз етук математик кадрларни мунтазам тайёрлашимиз керак. Бу кадрларни олий таълим муассасаларини битирган ёшлар орасидан олиб тайёрлаймиз.

Афсуски, ОТМ битирувчиларининг купчилиги 3 бахога арзигулик билим билан бизга келар эди. Чунки мактаб ва ОТМлардаги таълим сифати тушиб кетганди ва ОТМга укишга кириш жараёнларидаги нохакликлар сабабли уларни битирган ёшлар ичидан етук математиклар тайёрлаш имконини йукотдик.

Бу билан бутунлай етук мутахассис ёшлар йук, демокчимасман. Салохиятли ёшларимиз хам бор. Бугун Узбекистонда илмий даражали математиклар сони тахминан 500 нафар, лекин уларнинг сони президентимиз айтганларидек, 5000 нафар булиши керак эди.

ВактМендан куп сурашади: дунёда математика буйича энг машхур марказ каерда? Бу, шубхасиз, Франциянинг Бюр-сюр-Иветт (Париждан 23 км узокликдаги кичкина шахарча) шахридаги «Олий илмий изланишлар институти» (IHES) хисобланади.

Институт сайтини очганингизда шундай жумлага кузингиз тушади: «A total freedom of research for outstanding researchers», яъни «Етук олимлар илмий фаолиятига тула эркинлик».

Ижод килувчиларга эркин ишлаш шароитини яратиб берган бу институт муваффакиятлари анчагина. Жумладан, бу институт ходимлари таркибида 7 (етти) та Филдс медали (Fields Medal) ва Шао мукофоти (The Shaw Prize – тахминан 1 млн. доллар) сохиблари хам бор. Уларнинг бу ютукларидан хулоса шуки, олим илмий натижаларга эришишида унга эркин ижод килиш шароитини яратиш улкан самара беради.

Бу институт хар йили дунёдаги таникли олимлардан тахминан 200 нафарини таклиф килиб, уз профессорлари билан хамкорлик шароитларини яратиб беради. Мен бу институтга 3 марта борганман.

Сафарларимнинг 1 ойида бажарган ишимни Тошкентда 6 ойда хам килолмаганман. Нега? Чунки маошимиз етмасди, шароитлар (интернет, адабиётлар етарли эмас эди), когозбозликлар куп эди.

25 ёшимда фан номзоди ва 30 ёшимда фан доктори илмий даражасини олганимга карамай, тирикчилигим репетиторлик оркасидан эди. Миям тинч эмасди, унинг ижод вакти бошка нарсаларга сарфланар эди. Кискаси, IHES`даги шароит — ижод килиш эркинлиги менда йук эди. Яъни ижоднинг жуда куп вактини бой бердик.

«Олимларни каттик назорат килиш фойдасиз»

— Бу бой берилган имкониятлар урнини кандай тулдириш мумкин?

— Кувонарлиси шуки, бугун маошларимиз 3 баробарга ошди, Математика институти учун янги, замонавий, инновацион бино курилди. Бугун хамма нарсамиз бор! Энди эркин ижод килиб, натижа курсатишимиз лозим.

Хуш, топширикларни уз вактида бажаришнинг чора-тадбирлари кандай? Унинг режаси канака булади? Ёки олимлардан «Илмий ишлаш календар режаси ва кутилаётган натижалар» жадвалини олиб, уларнинг хар кадамини каттик назорат (чорак хисоботи, презентациялар…) килиб ишлатиш билан вазифа бажариладими?

Асло! Чунки бу чора узини окламаганини охирги 30 йиллик фаолиятимиз курсатди.

Бу – олимнинг вактини угирлаб, ижоддан мунтазам чалгитди, холос.

Математиклардан 1 йилдан кейинги кутилаётган натижаларини режасига киритишни сурадик. Улар эса тахминан ёзиб беришди. Чунки, айникса, математика сохасида, олим кутилаётган натижани бугун билса, у холда олаётган натижаси йил охирига бориб янгилик булмайди-ку!

Аспирант ва докторантларимизга хам назоратни кучайтириб вактини угирлаб куйдик. Хар гал ёшларимиз илмий ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбири сифатида уларни кучлирок назорат килиш ва янги «20та» жадвал уйлаб топишдан бошка чора курсатолмадик.

Диссертация мавзусини укишнинг биринчи кунидан тайинлаб куйиб, унинг эркин ижодини чегаралаб куйдик. Бу тугилмаган чакалокка угил-кизлигини билмасдан исм куйишга ухшайди.

Колаверса, диссертация мавзусини ОАК бюллетеннида (текин эмас!) чоп эттириб, хар сафар янгисига алмаштирилганда ОАКга хабар килиш ва янгилаш шартини куйдик. Яъни тугилмаган чакалокнинг хужжатини хам тайёрлаб куйдик.

Илмий даражалар бериш тартибини узгартиришлар натижасида канча олимнинг вактини ва давлат ресурсларини йукотдик.

Бугун эса олимлар учун хамма шароитлар бор! Лекин нега чет элдаги баъзи ватандошларимиз кайтишга шошилмаяпти? Улар ватанпарвар эмас, дейишга шошилманг. Чунки, бир вактлар бизнинг ОТМларимиздан бирида кафедра мудири булиб, «жадвалларга кумилиб» юрган, хозирда чет элда ишлаётган бир олимнинг гапи менга жуда таъсир килди:

«Даромадимнинг хаммасини харажат киламан, чунки бу ерларда яшаш киммат. Хеч нарса орттирмайман. Лекин илмий иш килишга миям тинч, эркин ижод киламан».

Демак, ватандошларимиз чет элда уз юртимизда топаётган даромадидан купрок даромад тополмаётган булса-да, илмий иш килишга булган мухит уларни чет элда колиб кетишига сабаб булмокда.

Аслида ижод эркинлиги билан таълим эркинлиги жуда боглик. Бундай фаолият тускинлик киладиган ва укитувчини эркин ижодидан бездирадиган сунъий талабларга бир хаётий мисол келтирмокчиман. Республика ОТМларидан биридаги бир иктидорли, чет элда химоя килган математик олим математикадан тугарак ташкил килиб, талабаларга (текинга!) дарс утиб юрган.

ОТМ рахбарияти тугаракнинг дарс режаси, вакти, максади, катнашувчилар руйхати каби маълумотларни тайёрлаб беришни талаб килган. Шундан сунг укитувчи хатто «Йук, менда тугарак йук», дейишга мажбур булган. Нега? Чунки текинга килаётган фаолияти учун рахмат эшитиш ва ишонч билдириш урнига, яна жадвалларга кумилиб, уйлаганидан купрок вакти бехуда кетишини тушунган, уни расмийлаштиришдан курккан.

Атиги 4 бет когоз килиб куйса, юкоридан суровчиларга исботлашга керак-да дерсиз. Лекин хурматли текширувчиларга бир хакикатни айтай, кайси ОТМ ёки илмий тадкикот ташкилотида хамма когоз-хужжат жойида булса, у жойда «иш булмаган», иш булмаганини когозни жойида килиб яширган.

Бояги укитувчи тугаракни когозини килиб куйиб, узи умуман дарс утмаганида хам текширувчилар 100 фоиз иш бажарилган деган буларди.

Иккинчи мисол бундан-да аянчли: бир профессорнинг розилигини олмасдан, аллакандай комиссияга аъзо килиб куйилган. Бундан профессорнинг узи хабари хам булмаган. Уни комиссиянинг биринчи мажлисига таклиф килишганда, профессор мен эртага илмий сафар билан чет элга кетаман, деб жавоб берган. Урнингизга бошка одамни комиссияга беринглар, шахсан узингиз уни бугун олиб келиб, менинг урнимда бу киши катнашади, деб кетинг, дея топширик берилган.

Бундай топширик билан профессорнинг вакти бехуда сарфланишига куз юмилмокда. Профессорнинг розилиги ва комиссияда муносиб аъзо сифатида фаолият юритишини хисобга олмасдан комиссияга кушиш эса тегишли ташкилотларнинг ишни нотугри ташкил килишига бир мисолдир.

Демак, бугунги олимлар олдига куйилаётган топширикларни самарали бажарилиши учун олимларнинг илмий салохияти ва имкониятига мос ишларгагина жалб килиш максадга мувофик.

Ижод эркинлиги бериш чораси бизда тулалигича ишламайди, шу билан бирга, олимларимизга ижод эркинлигини бериб, уларнинг фаолиятини назорат килишдан бутунлай воз кечишга хам тайёр эмасмиз. Нега? Чунки олимларимиз орасида, хакикий бахоси 3 булганлари хам жуда куп. Улар билан президент биздан йил охирида кутган натижага эришиш мушкул, албатта.

Лекин олимлар сафига адашиб кирган ва адашганлигини тан олмаётганларнинг хаммасини ишдан хайдаш чораси хам масалага ечим эмас.

Шу уринда, айникса математикларга хос бир хакикатни тан олайлик: агар ижодкор олимнинг «теорема исботлаш» кобилияти булмаса, уни хеч кандай кучли назорат билан «теоремани исботлаш»га мажбур килолмаймиз. Улар узи уялиб, кулидан келадиган ишга утиб кетишга ундайдиган чора-тадбир керак.

Математиклар учун (балки бошка соха одамлари учун бу таклиф уринли булмас), ижодий эркинлик чорасини (назоратдан бутунлай воз кечмасдан) куйидагича махаллийлаштириш мумкин:

·                   Илмий ходимлар иши самарадорлиги назоратини институт рахбарларига тула ишониш керак. Масалан, институт ходими чет эл грантини олиб (Узбекистон пули билан эмас) сафарга бормокчи булса, унга рухсат беришни институт рахбарининг узи хал килиши лозим.

·                   Хар бир математик илмий ходим бир йилда камида 2та маколасини чет эл нуфузли журналларида чоп этсин. Бу талабни олим кандай бажаришни узи хал килсин (хохласа иш режа килсин, хохласа «кетмон чопсин»). Лекин йил охирида камида 2та макола чикаргани хакида хисобот берсин. (Масалан, менинг чет элдаги биринчи маколам 1997 йил чиккан, бугунги кунда улар сони 135та, яъни 22 йилдан буён бир йилда уртача 6та маколани чет элнинг нуфузли журналларида чоп этираман).

·                   Математик олим таълим сохасидаги ишини президентимиз куйган вазифаларни бажарилишига каратсин.

·                   Хар бир фан доктори бир йилда камида битта PhD (ёки фан доктори) шогирдини химоя килдирсин. (Масалан, менинг илмий рахбарлигимда 12 аспирантнинг 11 нафари хамда 3 докторант илмий ишини химоя килди).

·                   Олимдан иш фаолияти хакидаги хисоботи йилда факат 1 марта, йил охирида олинсин. Юкоридаги талабларни бажармаган олимлар кулидан келадиган бошка сохага (уз хохиши билан) утсин.

·                   Таянч докторант ва докторантларнинг фаолияти назоратини илмий рахбарга тулик ишониш лозим. Ишни кандай ташкил килишни илмий рахбарнинг узи хал килсин. Илмий рахбарга факат битта шарт: олган докторантини уз муддатида химоя билан тугатиш вазифаси юклатилсин. Агар шогирди уз муддатида химоя килмаса, бундай илмий рахбар ва шогирди давлат уларга сарфлаган пулни белгиланган фоизлар кушиб давлатга кайтариши белгилансин. Шу оркали бугун амалда булган «бир вактда купи билан 3тагача докторантга илмий рахбарлик килиш мумкин» деган шартни бекор килиш лозим.

Менимча, юкорида айтилган чоралар олимлар олдига куйилган вазифаларни тезрок бажаришга, олимларни назорат килишга бугунги кунда ажратилаётган маблаглар, ресурслар ва штатларни кескин кискартирилишига, назорат килишга масъул булган штатларнинг уйлаб топаётган хар хил жадваллари ва хисоботларини кескин камайтирилишига, натижада эса олимлар иш самарадорлиги оширилишига хамда давлатнинг бизга ажратаётган пулининг бехуда сарфланишининг олдини олишга хизмат килади.

— Математика таълими, дарсликлар холати кандай, камчиликлар кандай бартараф этилади?

— Биз мактабда укиган пайтларда дарсликлар йиллар давомида узгармас эди. Акаларим, мен ва ука-сингилларим хам битта дарсликдан укиган эдик. Балки, уша пайтлар бу дарсликлар жуда мукаммал ёзилгани бунга сабаб булгандир.

Математика фани бошлангич асосларини ургатувчи мавзулар 100 йиллаб узгармаслигини хисобга олганда, бу мукаммал дарсликларни янги вариантини ёзиш зарурияти йук эди.

Масалан, Ш.А.Алимов ва бошкаларнинг «Алгебра ва анализ асослари» дарслиги, хамда А. Погореловнинг «Геометрия» китоби жуда мукаммал ёзилган. Шундай булсада, негадир математика фани буйича дарсликларни мунтазам узгартиришди. Янги дарсликлар мазмуни ва сифати биз укиган дарсликлардан кура узгаргани бугунги кунда сир эмас.

Кувонарлиси шундаки, дарсликлар сифати ва бугунги кундаги таълим дастурлари кайта куриб чикиладиган булди. Биз ишни бошладик, Халк таълими вазирлигидан хозирги укитилаётган дарсликлар ва дастурларни сурадик. Максадимиз – уларни танкидий тахлил килиш ва янги ёзиладиган дарсликлар хакидаги аник таклифлар ишлаб чикиш.

Халк таълими тизимида дарсликлардан кура кийинрок муаммо борки, бу — кадрлар. Математикани укувчиларга чукур ургатадиган укитувчилар етарли эмас. Дарсликлар билан чегараланиб колган укитувчилар жуда куп. Укитувчи дарс утишда ижодий ёндошиши, хар бир математик мавзуни хаётий муаммолар билан боглаб утиши, дарсликдаги мавзуни синфдаги укувчилар узлаштириш хусусиятини бахолаган холда синфга мос баён килиши зарур.

Мавзунинг дарсликдаги баёни хар бир синфга мос равишда «махаллийлаштирилиши» керак. Масалан, аълочи ва математик кобилиятли укувчилари куп синфларга мавзунинг дарсликдаги баёни камлик килиши, аксинча кучсизрок синфларда дарслик баёни кийинлик килиши мумкин. Бунда укитувчи махорати зарур булади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

iuSVma2W__jLYn2_7RIZKO99M9Vv7P0t

Карантинда иш хаки ёки таътил туловлари кандай булади? Хорижга кета олмаган мехнат мухожирлари нима килишлари мумкин? Вазир билан сухбат

Карантин шароитида мехнат муносабатлари кандай ташкил этилади? Карантинга олинган фукарога касаллик варакаси бериладими, йукми? Караантин …