tojik2018 йилнинг 1 мартидан Узбекистон ва Тожикистон рахбарлари уртасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг аник мисоли уларок узбек-тожик давлат чегараси оркали 9та утиш пунктлари тантанали равишда очилди. Бу хакда Узбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермокда.

Хусусан, Самарканд вилоятидаги «Жартепа» («Саразм»), Жиззах вилоятидаги «Кушкент» («Уратепа») ва «Учкургон» («Хавотог»), Сирдарё вилоятидаги «Ховособод» («Зафаробод»), Тошкент вилоятидаги «Бекобод» («Хаштяк»), Наманган вилоятидаги «Поп» («Навбунёд»), Фаргона вилоятидаги «Равот» («Равот»), Сурхондарё вилоятидаги «Гулбахор» («Айваж») каби автомобиль йулларидаги пунктлар, шунингдек, темир йул чизигидаги «Амузанг» («Хошади») пунти очилди.

Бундан аввалрок бахорнинг илк кунида Узбекистондан тикланган темир йул оркали Тожикистонга илк поезд келиши хакида хабар берилганди.

«Кулоб-Москва» йуналиши буйлаб биринчи йуловчи поезди «Амузанг» («Хошади») темир йули утказиш пункти оркали 7 март куни катнашни бошлаши кутилмокда.

Чегара пунктларининг очилиш маросимлари икки мамлакат расмий вакиллари хамда туташ туман ахолиси иштирокида тантанали тарзда ва дустона мухитда утди.

«Икки давлатнинг кардош халклари сабрсизлик билан кутган мазкур вокеалик эндиликда фукароларнинг узаро катновини осонлаштиришга имкон яратади, бу эса уз навбатида икки мамлакат дуст халкларининг кариндошчилик алокаларини саклашга хизмат килади. Мазкур кадам Узбекистон ва Тожикистон уртасидаги якин кушничилик ва узаро манфаатли муносабатларни янада мустахкамлаш учун кулай шароит яратади», дейилган ТИВ хабарида.