Главные новости
Главная / Сиёсат / Узбекистон ва Россия президентларининг музокаралари бошланди
<

Узбекистон ва Россия президентларининг музокаралари бошланди

Расмий кутиб олиш маросимидан сунг Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин тор доирада музокара утказди. 2018, 19 октябрь.
Расмий кутиб олиш маросимидан сунг Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин тор доирада музокара утказди. 2018, 19 октябрь.

Куксаройда 19 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти давлат ташрифининг асосий тадбирлари бошланди, деб хабар килди Узбекистон президенти расмий сайти.

Расмий кутиб олиш маросимидан сунг Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин тор доирада музокара утказди.

Президент олий мартабали мехмонни самимий кутлаб, Узбекистон ва Россия муносабатлари кейинги икки йилда янада мустахкамланганини таъкидлади.

Давлат рахбари Москва шахрида Биринчи Прездент Ислом Каримовга хайкал урнатилгани ва тантанали очилгани учун Узбекистон халки номидан самимий миннатдорлик билдирди.

«Россия Узбекистоннинг стратегик шериги. Биргаликдаги саъй-харакатларимиз туфайли мамлакатларимиз хамкорлиги сифат жихатидан янги боскичга кутарилди ва барча йуналишларда изчил ривожланмокда.

Кейинги бир йилнинг узида юкори даражада саксондан ортик ташрифлар ташкил этилди. Худудлар уртасида якин хамкорликни йулга куйдик. Бугун Тошкентда Худудлараро хамкорлик форуми булиб утмокда. Унда Россия худудлари, жамоатчилиги ва бизнесининг мингдан ортик вакили иштирок этмокда.

Жорий йил бошидан хозиргача товар айирбошлаш хажми уттиз фоизга усди. Йирик инвестиция лойихалари амалга оширилмокда”, деди Президент Мирзиёев.

Давлат рахбари яна бир стратегик лойиха – мамлакатимизда биринчи атом электр станцияси курилиш лойихаси бошланаётганини катта мамнуният билан кайд этди.

Маданий-гуманитар алокалар кенгайиб бораётгани таъкидланди. Жорий йилда илк бор Узбекистон-Россия медиа-форуми утказилди, ташриф арафасида Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари рахбарлари иштирокида Таълим форуми булиб утди.

«Бу кейинги пайтларда хамкорликда эришилган юкори марраларга бир нечта мисол, холос. Давлат ташрифингиз Узбекистон ва Россия муносабатлари ривожига янги, кучли импульс багишлашига ишонаман», деди Шавкат Мирзиёев.

Владимир Путин Узбекистон рахбарига таклиф учун миннатдорлик билдириб, Узбекистон Россиянинг ишончли иттифокчиси, стратегик шериги эканини таъкидлади.

Учрашувда амалий хамкорликни кенгайтириш, турли сохаларда янги кушма лойиха ва дастурларни амалга ошириш масалалари мухокама килинди, халкаро ва минтакавий ахамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Президент нон ишлаб чикариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни куллаш буйича топширик берди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни утказилган видеоселектор йигилишида жойларда нон ишлаб чикариш харажатларини камайтириш …