shartnomaУзбекистон Республикаси ва Кувайт араб иктисодий ривожланиш фонди уртасида 30 миллион долларлик заём шартномаси имзоланди. Бу хакида Инвестициялар буйича давлат кумитаси матбуот хизмати хабар берди.

Шартномада кайд этилган маблаглар “Кишлок жойларда зарур мухандислик, коммуникацион ва йул-транспорт инфратузилмасига эга турар-жойлар курилишини ривожлантириш” лойихасини амалга оширишга йуналтирилади.

Хужжат Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Уй-жой ва коммунал хизматлар, Согликни саклаш, Иктисодиёт, Молия вазирликлари, Инвестициялар буйича давлат кумитаси ва бошка жойларда утган катор учрашув ва музокаралардан сунг имзоланган.

Таъкидлаш жоизки, лойиха доирасида республикадаги 138 км йулак ва массивлараро йуллар, 198 км сув кувурлари тармоклари, 151 км электр таъминоти тармоклари, 151 км газ ва ижтимоий таъминот тармоклари хамда бозор объектлари курилиши кузда тутилмокда.