Главная / Жахон / Узбекистон ва Грузия уртасида тугридан-тугри авиарейс йулга куйилмокда
<

Узбекистон ва Грузия уртасида тугридан-тугри авиарейс йулга куйилмокда

«Узбекистон хаво йуллари» Миллий авиакомпанияси 2019 йил 16 июлдан бошлаб, Тошкент- Тбилиси -Тошкент йуналишида мунтазам йуловчи катновларини такдим этади. Бу хакда Kun.uz’га авиакомпания хабар берди.

Катновлар хафтасига 2 марта, сешанба ва жума кунлари куйидаги жадвалга асосан бажарилади (махаллий вакт):

Сешанба: HY-745 Тошкент 15:50 – Тбилиси 18:30
Сешанба: HY-746 Тбилиси 19:30 – Тошкент 23:50

Жума: HY-745 Тошкент 08:00 – Тбилиси 10:40
Жума: HY-746 Тбилиси 11:40 – Тошкент 16:00

Парвозлар замонавий Airbus-320 самолётларида амалга оширилади.

Эслатиб утамиз, аввалрок Узбекистон ва Грузия авиация маъмуриятлари мамлакатлар уртасида авиакатновни йулга куйиш буйича музокаралар утказганди.

СССР парчаланганидан сунг икки давлат уртасида тугридан-тугри авиакатнов хам тухтаб колган. Бугунги кунда парвозлар учинчи давлатлар оркали йулга куйилган ва Тошкентдан Тбилисига сафар учун минимал вакт саккиз соатдан ортикни ташкил этади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

LIYzLr5_WCZ9P8gX4qBDAoC3WUcaOfRV

Киргизистонда Атамбоевнинг мол-мулки ва телеканали хибс килинди

Киргизистонда суд карорига кура собик президент Алмазбек Атамбоевнинг мол-мулки, жумладан “Апрель” телеканали ва “Медиа-Форум” компанияси …