tashki-ishlar-vaziri2018 йилнинг 10 февраль куни Узбекистон Республикаси ташки ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Ислом Республикаси, Хиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасига амалий ташриф билан жунаб кетади. Бу хакда ТИВ ахборот хизмати хабар килди.

Эрон ташки ишлар вазири Жавод Зариф, Хиндистон ташки ишлар вазири Сушма Свараж, Покистон ташки ишлар вазири Хаважа Мухаммад Асиф билан учрашув ва музокаралар давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини мухокама килиш хамда минтакавий масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилмокда.

Музокараларда Тошкент шахрида булиб утадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик сохасида хамкорлик ва минтакавий шерикчилик» номли Афгонистон буйича халкаро конференцияга тайёргарлик куриш жараёнини мухокама килиш хам кутилмокда.