Главные новости
Главная / Сиёсат / Узбекистон президенти БМТ минбарида илк марта узбек тилида нутк сузлайди
<

Узбекистон президенти БМТ минбарида илк марта узбек тилида нутк сузлайди

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида юкори даражадаги умумсиёсий мунозараларда иштирок этади.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, давлат рахбари БМТ олий минбаридаги бу галги чикишида мустакил Узбекистон тарихида илк марта давлат тили – узбек тилида нутк сузлаши кутилмокда.

Шавкат Мирзиёев илк марта Бош Ассамблеяда 2017 йил 12 сентябрда, БМТнинг Нью-Йоркдаги бош штаб-квартирасида чикиш килган эди. Президент нутки ташкилотнинг 6та ишчи тилидан бири – рус тилида булган ва халкаро хамжамият томонидан илик кутиб олинганди.

Хусусан, Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг маслахат учрашувлари утказишни йулга куйиш, БМТнинг «Маърифат ва диний багрикенглик» махсус резолюциясини кабул килиш, БМТнинг Ёшлар хукуклари буйича конвенциясини ишлаб чикиш, Оролбуйи муаммосига эътиборни ошириш ва Афгонистон муаммосини хал этиш каби масалаларга оид 5та таклифидан 4таси хозирга кадар амалга ошди.

Жумладан, Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг маслахат учрашувлари мунтазам утказилмокда. 2018 йилда БМТ Бош Ассамблеяси «Маърифат ва диний багрикенглик» махсус резолюциясини тасдиклади, шу йили Оролбуйи минтакасида инсонлар хавфсизлиги буйича куп шериклик асосидаги Траст фонди фаолият бошлади. Айни пайтда БМТнинг Ёшлар хукуклари буйича конвенцияси лойихаси буйича ишлар давом этмокда, шу максадда инсон хукуклари буйича Самарканд форумлари утказилди. 2018 йил мартида Тошкентда Афгонистон буйича юкори даражадаги халкаро конференция ташкил этилиб, унинг якунида декларация кабул килинди.

Давлат рахбари навбатдаги маърузасида хам халкаро ва минтакавий ахамиятга молик катор масалалар юзасидан мухим ташаббуслар билан чикиши кутилмокда.

Кайд этиш жоиз, президент шу йил бошида Олий Мажлисга килган мурожаатида 2021-2023 йиллар мобайнида БМТнинг Инсон хукуклари буйича кенгашига аъзо булиш масаласини илгари суриш ниятида эканини билдирган эди.

Маълумот учун, Узбекистон БМТ аъзолигига 1992 йилнинг 2 мартида кабул килинган. Республиканинг биринчи президенти Ислом Каримов биринчи бор 1993 йилда ташкилотнинг асосий маслахат органи – Бош Ассамблеяда нутк сузлаган. Шунингдек, Ислом Каримов 1995 йилда БМТнинг 50 йиллиги муносабати билан Бош Ассамблеянинг махсус тантанали йигилишида ва 2010 йилда Бош Ассамблеянинг мингйиллик ривожланиш максадларига багишланган ялпи мажлисида хам сузга чиккан.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

8CWqXn-xZYjLNca7wv7Jm2FLoFEcyng-

Узбекистондан неча киши «грин-кард» ютади? Уни ютишнинг сири борми?

7 октябрдан Green Card учун аризалар кабули бошланди. Бу йил дастур коидаларида жиддий узгаришлар йук. …