Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистон олма импортини 8,5 баравар оширди, экспорт 61 фоизга тушди
<

Узбекистон олма импортини 8,5 баравар оширди, экспорт 61 фоизга тушди

Узбекистон олмасини экспорт килиш 2020 йилда 61,8 фоизга кискарди. Шу билан бирга бошка мамлакатлардан Узбекистонга олма импорт килиш 8,5 баравар усди. Бу хакда Давлат статистика кумитасига таяниб «Gazeta.uz» хабар берди.

Фото: «Дарё»

Узбекистон олма импортини хосил мавсуми булмаган вактда кескин — 1042 тоннадан 8876 тоннагача (мос равишда 360,9 минг доллардан 2,85 миллион долларгача) оширган. Бунда янги пишган олма импортининг асосий хажми (62,8 фоизи) Киргизистонга тугри келди. Ушбу мамлакатдан олма келтириш 45 баравар ошди — 121,6 тоннадан (хар бир килограмм учун 47 сентдан) 5574,9 тоннагача (килограмм учун 0,29 сентдан).

Фото: «Gazeta.uz»

Хитой Узбекистонга олма етказиб бериш хажмини 3,1 баравар (369 тоннадан 1166,5 тоннага), Эрон эса 2,7 баравар (373,4 тоннадан 1036,2 тоннага) оширди.

Узбекистон, шунингдек, Украина, Арманистон, Россия ва Туркиядан хам олма сотиб олишни бошлади.

Утган йилнинг май ойида Узбекистондаги богбонлардан бири бахорги совук таъсирида олма хосилидаги йукотишни 15-20 фоиз атрофида бахолаётганини билдирган.

Фото: «Дарё»

Узбекистон 2019 йилда 25 миллион долларга 50 минг тоннадан купрок олма экспорт килган булса, 2020 йилда бу курсаткич 19 минг тоннага тушиб кетиб, даромад 8,7 миллион долларни ташкил этди.

Экспорт хажмининг кескин пасайиши куп жихатдан 2019 йилда узбек олмаларини сотишнинг асосий бозори булган Козогистон билан боглик. 2020 йилда ушбу мамлакат етказиб бериш буйича етакчиликни саклаб колди, аммо унинг хажми 73 фоизга — 41,6 минг тоннадан 11,2 минг тоннага камайди.

Козогистонда олманинг умумий истеъмоли 2019 йилда 344,3 минг тоннани, импорт 128 минг тоннани ташкил этди. Кишлок хужалиги вазири Сапархон Омаровнинг сузларига кура, мамлакат 2024 йилга кадар олма махсулотларига булган ички эхтиёжни уз махсулотлари билан тулик кондиришни режалаштирмокда.

Танкисликни тулик коплаш учун Козогистонда хар йили 2 минг гектардан ортик боглар яратиш режалаштирилган. Олма богларини барпо этиш ва меваларни саклаш жойларини куришга ажратиладиган инвестициялар учун бериладиган субсидия 25 фоиздан 40 фоизгача оширилиши мева етиштирадиган йирик фермер хужаликларини яратиш учун рагбатлантирувчи омил булиши кутилмокда. Бундан ташкари, богларни сугориш учун кудуклар куришга 25 фоизлик субсидия жорий этилади.

Узбекистон Россияга олма етказиб беришни 4112 тоннадан 4842 тоннагача оширди. Киргизистонга экспорт 40 фоизга, Тожикистонга эса 21,5 фоизга камайди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

6X8nUdWnCpzpKBJ2chpR-jEiK5h8GdOB

Узбекистоннинг умумий ташки карзи 29 млрд доллардан ошди

Узбекистоннинг умумий ташки карзи 2020 йилнинг 1 октябрь холатига 29,3 млрд. долларни ташкил этган. Бу …