elchiТожикистон Ташки ишлар вазири Сироджидин Аслов Узбекистоннинг Тожикистондаги Фавкулодда ва Мухтор элчиси Шокосим Шоисломов билан учрашди. Шоисломов Тожикистондаги фаолиятини якунламокда, деб маълум килди Тожикистон ташки ишлар вазирлиги ахборот департаменти.

Маълум килинишича, учрашув давомида томонлар узбек-тожик муносабатларининг жорий холати ва истикболларини ва узаро манфаатли масалаларни мухокама килишган.

Аслов Шоисломовга узок йиллик профессионал фаолияти ва Тожикистон хамда Узбекистон уртасидаги муносабатларни мустахкамлашга кушган хиссаси учун миннатдорлик билдирган.

Душанбедаги элчи лавозимига ким тайинлангани хозирча маълум килинмаяпти.