Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистоннинг Шанхайдаги бош консулхонасида Тезкор жавоб кайтариш штаби ташкил этилди
<

Узбекистоннинг Шанхайдаги бош консулхонасида Тезкор жавоб кайтариш штаби ташкил этилди

Хитойдаги Узбекистон фукароларига ватанга кайтиш учун давлат чегарасидан утиш такикланмаслиги тушунтирилмокда

Узбекистон Ташки ишлар вазирлигининг оператив штаби берган маълумотга кура, 2020 йилнинг 16 март куни мамлакатнинг Шанхай шахридаги бош консулхонаси (Хитой) хузурида фукароларнинг мурожаатларига Тезкор жавоб кайтариш штаби ташкил этилди. У 24 соатлик режимда фаолият курсатмокда.

ТИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алокалар бошкармаси хабарида айтилишича, ватандошларга хориждаги, жумладан Хитойдаги Узбекистон фукароларига ватанга кайтиш учун давлат чегарасидан утиш такикланмаслиги тушунтирилмокда. Шу билан бирга, фукаролар Узбекистонга кайтиб келишлари билан 14 кун давомида карантинда буладилар.

Узбекистон худудига кириш борасида 2020 йил 16 мартдан жорий килинган чекловлар, авваламбор, бошка давлатларнинг фукароларига тегишли.

ТИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алокалар бошкармаси Шанхай шахри, Аньхой, Фуцзянь, Хунань, Цзянси, Цзянсува Чжэцзян провинциялари худудида булиб турган Узбекистон фукароларига улар зарурат тугилган холатларда Шанхай шахридаги бош консулхона хузуридаги Тезкор жавоб кайтариш штаби аъзоларига мурожаат килишлари мумкинлигини эслатиб утган:

Бош консул Азиз Масутов, телефон/WeChat: +86 131 2229 9776, Телеграм: +998 90 904 75 88
Азизбек Улугбеков, телефон/WeChat/Телеграм: +86 131 2255 5772
Искандар Саломов, телефон/WeChat: +86 131 2229 9663, Телеграм: +998 93 380 38 25
Электрон манзил: cg_uzbekistan@126.com.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Вирус кириб келиши, Хитойдан кутилаётган ёрдам ва карантин шароитлари. Эксперт билан сухбат

«Немис олимларининг коронавирус икки йил давомида таркалиши буйича тахмини тугрими? Нега карантиндагилардан телефон олиб куйилади? …