Главные новости
Главная / Жахон / Узбекистоннинг Россиядаги элчихонаси «Мехр» лойихасини ишга туширди.
<

Узбекистоннинг Россиядаги элчихонаси «Мехр» лойихасини ишга туширди.

Фото: РИА Новости

Узбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Россия худудларидаги бош консулхоналари 14 майдан эътиборан карантин ва чеклов чоралари туфайли огир вазиятга тушиб колган Узбекистон фукароларига бир марталик моддий ёрдам тулаб беришни бошлайди.

Ташки ишлар вазирлиги хабарига кура, моддий ёрдам элчихона очган хайрия хисоб ракамига келиб тушган маблаглар хисобидан ажратилади.

Бир марталик моддий ёрдам Россия Федерацияси худудида булиб турган куйидаги тоифадаги Узбекистон Республикаси фукароларига тулаб берилади:

  1. Ногиронлар – тегишли тасдикловчи хужжат (маълумотнома) такдим этилган такдирда;
  2. Карамогида 2 ёшгача фарзанди булган хамда хомиласи 7 ойликдан ошган аёллар – зарур тасдикловчи хужжатлар (боланинг тугилганлиги хакидаги гувохнома, тиббиёт муассасидан маълумотнома) такдим этгилган холда;
  3. Covid-19 ташхиси куйилган шахслар – тегишли тасдикловчи хужжат асосида;
  4. Россия ОТМларининг кундузги булимларида тахсил олаётган талабалар – укиш жойидан тегишли маълумотнома асносида.

Маълум килинишича, мазкур ёрдам Россияда белгиланган мехнатга хак тулашнинг энг кам микдоридан келиб чиккан холда бир марталик пул маблагини тулаб бериш шаклида амалга оширилади.

Маълумот учун, айни пайтда Россияда мехнатга хак тулашнинг минимал микдори 12 130 рубл этиб белгиланган (165 доллар атрофида).

Молиявий ёрдамни олиш учун элчихона томонидан махсус ишга туширилган узбек ва рус тилларидаги «мехр.рф» портали оркали мурожаат юбориш лозим.

«Элчихона хайрия банк ракамига молиявий маблаглар утказган хомийлар ва шерикларимизга миннатдорлик билдирамиз.

Ватандошимиз, таникли тадбиркор ва хомий Алишер Усмоновга у курсатган кенг куламли ёрдами учун алохида миннатдорлик изхор этамиз», – дейилади Узбекистоннинг Москвадаги элчихонаси хабарида.

Кушимча килинишича, эхтиёжманд фукароларга молиявий маблагларни ажратиш жараёни шаффофлигини таъминлаш максадида, элчихона хар хафта тегишли хисоботларни эълон килиб боради.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Санкт-Петербургдан амалга оширилган чартер рейснинг 86 йуловчисида коронавирус аникланган

Хориждан ватандошларни кайтариш буйича ташкил этилган чартер рейсларда энг куп коронавирусга чалиниш холати 14 май …