Главные новости
Главная / Жахон / Узбекистоннинг Москвадаги бош консули — чартер рейслар, фирибгарлар ва Самарадаги холат хакида
<

Узбекистоннинг Москвадаги бош консули — чартер рейслар, фирибгарлар ва Самарадаги холат хакида

Коронавирус пандемияси Россиядаги миллионлаб узбекистонликлар хаётига хам жиддий таъсир курсатди. Кийин ахволда колган ватандошларимиздан тахририятимизга куплаб мурожаатлар келиб тушмокда. Шундан келиб чиккан холда, Kun.uz Узбекистоннинг Россия Федерациясидаги бош консули Мехриддин Хайриддинов билан богланди.

Узбекистонга чартер рейслардан жой олиш руйхати ким томонидан ва кай тартибда тузилмокда?

– Россияда жуда куп узбекистонликлар яшаб, мехнат фаолиятини олиб боради. 16 мартдан буён улардан булаётган мурожаатларни кабул килиш учун телеграм-бот йулга куйилган. Ботдаги хавола оркали фукаронинг узи исм-фамилия, паспорт ва бошка маълумотларини колдиради, бот бу маълумотларни автоматик тарзда руйхатга киритиб боради.

Одамлар бир неча маротаба руйхатга ёзилиш холатлари хам бор. Буни тозалашга хам анча вакт кетяпти. Шунинг учун руйхатга киришни истаган фукаролардан илтимос килган булардим, 10-20 марталаб руйхатдан утишмасин.

Чартер рейслар масаласини ким хал килади?

– Чартер рейслар факатгина Республика махсус комиссияси карори билан йулга куйилади. Качон чартер куйиш масаласи Узбекистондаги стационар карантин уринларининг сони ва бошка омилларни куриб чиккан холатда белгиланади.

«Элчихоналар руйхат такдим этади, холос»


Мехриддин Хайриддинов

– Элчихоналар факат руйхатни такдим этади. 50 мингдан ошик одам киритилган руйхат бор. 60 мингга якинлашмокда. Рейс муддати маълум булгандан кейин биринчи навбатда ута огир касаллар, хомиладор аёллар, кексалар, ёш болалилар танлаб олинади. Руйхат ичидан кайси бири огиррок, кайси бири енгилрок холатда эканига караб танлаб олинади. Уларни танлашнинг узи хам масъулият, чунки бундай тоифага кирувчи одамлар хам куп.

Фукаролар шундай пайтда багрикенглик намоён килишса, матонатли булишса, янада максадга мувофик булар эди.

Бемор ёки хомиладорлик учун сохта хужжатлар тайёрловчи товламачилар пайдо булган

– Бундай илтимослар жуда хам куп. Одамларни танлаб олиш – катта масъулият. 4 минг нафар хомиладор булганда, биринчи рейсда 250 киши кетса, кайси бири кетади, буни хал этиш – масъулият. Кимни руйхатга тезрок киритиш шу одамнинг саломатлиги билан боглик. Руйхатга киритадиган одам буни хис килади, узидан утказади. Кейинги руйхатдагилар навбатдаги рейсгача сог булсин, деган нарса хаёлидан утади.

Огир касаллар, ногиронлар олинади, деган эълондан кейин, телеграм-ботда хамма бирданига «касал» булиб колди. Касал булса, хужжатини курсатади, унинг рост-ёлгонлиги текширилади.

Бунинг хам йулини киладиганлар чикиб колган. Бундан товламачилар хам фойдаланиб колишяпти. Хомиладорлик, касаллик буйича сохта хужжат тайёрлаш холатлари хам бор. Уларнинг хаммасини рентгендан утказиб, хакикатдан шундай эканини текшириш имкониятимиз йук.

Элчихонанинг телефон раками нима учун доим банд?

– Бизда ички телефонлар бор. Штаб номерларидан ташкари консуллик номерлари хам бор. У ерга хам шахардан телефон килишади, хам ички кунгироклар учун фойдаланилади.

Телефонда деярли бир хил саволлар берилади: качон чартер рейс булади, качон кетамиз, руйхатда борманми-йукми?.. Элчихонанинг сайтида, ижтимоий тармокдаги сахифаларда барча маълумотлар бериб бориляпти.

Веб-сайт: uzembassy.ru

Facebook: @UzEmbassy­ru

Instagram: @UzEmbassy­Russia

Телефон килиб сураганда хам шу маълумотлар берилади. Телефон килиб сураб, ходимларнинг узидан эшитишни истайдиганлар куп.

Маълумотини юборганларнинг руйхатда борлиги аник. Сайтда ва сахифаларда биринчи навбатда кайси тоифадаги одамлар юборилиши курсатилган. Агар шу тоифага кирмаса, навбати келганда уларга хам алокага чикилади.

Бундай шикоятлар борлиги рост. Очигини айтиш керак, хамма ходимларимиз телефонга жавоб бериш билан банд. Вазиятни тугри тушуниш керак, кийналган тоифадаги одамларга уз вактида жавоб берсак, фойдалирок булади. 10-15 дакикалаб телефонда гаплашиб утирадиган одамлар хам бор. 100 нафар одам телефон килиб, 5-6 дакикадан гапириб утирганда хам 600 дакика – 10 соат кетади.

Бу бизнинг муаммо, тугри. Уни хал киляпмиз. Эндиликда, куйидаги иккита телефон раками оркали колл-марказда 24 соат жавоб берилади. Хар бир телефонда 5-6та канал бор. Робот нечанчи навбатда турганини айтади, сал навбат кутиш керак булади.

Узбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Call-марказ телефон ракамлари:

+74992300076

+74992383620

Фукароларни бу ердан олиб кетишга энг манфаатдор – узимизнинг хукумат, президент ва элчихона булади. Шунинг учун сал сабр килиш керак. 12 майдан Россияда курилиш объектларида, саноат корхоналарида иш бошланди. Бу ерда хам хозир ишчи кучи етмаяпти. Озгина харакат килиб, ишни кидириб топса булади.

Узбекистондаги шароитни тушуниб, хисса кушайлик. Бу нарсаларнинг узи булаётгани йук. Ватанпарварлигимизни намоён килишнинг айни пайти эмасми хозир? Бутун дунёда булаётган офат бу. Хеч ким бу нарсаларга тайёр булмаган.

«Козогистон билан чегарага чорлаш олдинрок бошланган»

– Россия-Козогистон чегарасига чорлаш харакати сал аввалрок бошланган эди. Айрим манфаатдор шахслар турли ижтимоий тармоклардаги гурухларда чегарага чорлашни бошлади. Чегарага бориб, 5 кун ётсак, бизга очиб беришади, кетамиз, деган гап булган. Вахоланки, илгари бу машиналар хар бир йуловчи учун 5-6 минг олган булса, энди киши бошига 20-30 мингдан сураган. Шунга даъват килганларни шахсан топиб, гаплашганман. Тушуниб, айтган гапига раддия берганлар булди.

Фейсбукдаги сахифамизда бундай провокацияларга учманглар, деб эълон хам килдик. Шунга карамасдан, боришди.

Чегарага тупланганлар факат бир марта истисно тарикасида утказилади

Хозирги пайтда Ташки ишлар вазирлиги, республика махсус комиссиясига бу маълумотлар етказилган. Козогистон хукумати билан музокаралар олиб бориляпти. Элчимиз Оренбург, Самара вилоятлари губернатори, Россия Ички ишлар вазирлигининг биринчи уринбосари билан гаплашдилар. Уша ерда булиб турган фукароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, масала ечилгунга кадар жой килиб бериш буйича мулокот олиб борилди. Самара губернатори уша ердаги фукароларимизга палатка куйиб берадиган ва иссик овкат билан таъминлайдиган булди.

Лекин бу «бир марталик шантаж» килинди, энди чегарани очиб беришади, деган гап эмас. Коронавирус хам утиб кетади, факат узини уйлаш керак эмас. Факатгина хукукни талаб килиш эмас, конуний мажбуриятлар хакида хам унутмаслик керак. Россияда булиш талабларига риоя килиш керак.

Чегарадаги холат буйича кул ковуштириб утирилгани йук. Аёллар, хомиладорлар бор, машина килиб берамиз, деб алдаб олиб кетишган.

Элчихонанинг «Мехр» ташаббуси хакида. Унга Россиядаги тадбиркор ватандошлар кушила оладими?

– Элчихонада алохида хисоб раками очилган. Хайрия маблаглари утказиш учун ракамларнинг барчаси сайтимизда бор. У ерда ёрдам сураш учун хам, маблаг хайрия килиш учун хам маълумотлар курсатилган.

Маблаг хам чексиз эмас, шунинг учун энг огир тоифадаги одамларга берилади. Кайси тоифадаги фукароларга берилиши хам курсатилган.

Узок худудлардаги ватандошлар ёрдам олиш учун кимга мурожаат килади?

– Улар сайт оркали мурожаат килишлари мумкин. Бундан максад – жараённи автоматлаштириш. Бизда хам ресурслар чекланган. Шунинг учун жараён автоматлаштирилган. Бу платформага бошка консулликлар хам уланган. Кунгирок килиб хам, электрон почта оркали хам муроажаат килса булади. Сайтдан кириш шарт, деган талаб йук. Факатгина курсатилган тоифалардан бирига мансублигини тасдикловчи хужжатлари булса, элчихонага ёки консулликка такдим этиши керак.

Бекор килинган доимий рейсларга олинган чипталар масаласи

– Фукаронинг кулида бошка авиакомпанияларнинг эмас, факатгина миллий авиакомпания – Uzbekistan Airways рейсларига чипта булса, бекор килинган рейсларга булса хам чипта бир йил мобайнида уз кучида колади. Шу чипта билан уша жойдан учиб кетаверади.

Пандемия туфайли бу чипталар бир йил давомида уз кучини саклаб колиши белгиланган. Бу факат миллий авиакомпания чипталари учун. Россияда коламан, ишлайман, деганлар булса, авиакомпаниянинг барча вилоятларда ваколатхоналари бор, уларга мурожаат килинса, чипта учун туланган суммани кайтариб олишлари мумкин.

Йук чартер рейс учун чипта сотувчи товмачилар хам пайдо булган

– Хозирги чартер рейслар учун хам чипта нархи – 11 минг рубл. Илгари бундай нарх булмаган, шароитдан келиб чиккан холда пасайтириб куйилган. Товламачилар хам пайдо булган. Мавжуд булмаган рейсларга чипта сотиб олишни таклиф киладиганларга алданиб колмаслик тугрисида хам огохлантириш берганмиз.

Хатто элчихона номидан чикиб, шу карта ракамига пул ташланг, фалон санада рейс булади, кетасиз, мазмундаги холатлар хам булган. Махаллий хукукни мухофаза килиш холатларига хам уларни берганмиз.

Ким булишидан катъи назар, банк картасига пул утказинглар, деган гапларга ишонишмасин. Читалар авиакомпаниянинг кассаларидагина сотилади.

«Элчихона ёки консуллик ёнида тупланиш – карантин коидаларини бузиш»

– Фукаролардан илтимос килмокчи эдим. Купчилик элчихонанинг олдига келиб, вилоятдаги консулликлар олдида тупланиб, мен кетаман, мени биринчи жунатасан, деган мурожаатлар кузатиляпти.

Хамма вакт эшитишга тайёрмиз. Лекин, шуни унутмаслик керакки, Россияда хам хозир пандемия. Бу даврда уз-узини изоляция килиш талаби бор, ижтимоий масофаланиш бор. Москвада махсус рухсатнома билан кучага чикилади. Бу бекорга эмас. Коронавирус аникланган, кулида «Роспотребнадзор»нинг уй изоляциясида булиш курсатмаси булган фукаролар хам келиб, бошкалар билан аралашиб юрган холатларни хам билдик. Биз билмаган холатлар канча?

Барча маълумотларни онлайн олса булади

– Элчихона ходимларини хакоратлаганлар бор. Биз бу хакоратларни эшитишга хам тайёрмиз. Шу шарт билан ишлашга келганмиз. Алока ракамлари курсатиб осиб куйилган эълонларни юлиб ташлаш, тош отиш, хакоратлаш холатлари булган. Бу буйича хамма видеолавхалар бор. Бунака килиш билан барибир хеч нарса узгармайди. Уйда утириб хам маълумот олиш мумкин.

Бир жойда тупланиб туришса, рухсатномаси булмаса, хукукни мухофаза килувчи махаллий идораларнинг эътиборини тортиши табиий. Полиция чакириш бизнинг хаёлимизга келгани йук. Улар узининг вазифасини бажаряпти. Хамма бир-бирини тушуниши керак. Фукаролардан шуни илтимос килган булардик.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

cV6UEDs4R1OC4OkLQPFHBCY1xrXbzpSw

Беларусь. Минскда Лукашенко тарафдорлари иштирокида митинг ва унга карши «Озодлик марши»

Якшанба куни хам Беларуснинг куплаб шахарларида Лукашенконинг истеъфоси ва намойишчиларга карши куч ишлатганларни жавобгарликка тортиш …