Главная / Жамият / Узбекистон 250 нафар фукаросини Хитойдан олиб келди

Узбекистон 250 нафар фукаросини Хитойдан олиб келди

Узбекистон хавфли коронавирус таркалаётган Хитой худудидан фукароларини эвакуация килишни бошлади.

Бугун, 4 февраль куни Тошкент вакти билан соат 17:21да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг чартер рейс оркали Узбекистон фукароларини Хитойдан эвакуация килган самолёти Тошкент халкаро аэропортига кунди.

Самолётда 250 нафар йуловчи, экипаж аъзолари, шунингдек, тиббиёт ходимлари замонавий химоя воситалари билан таъминланган вирусология сохаси мутахассислари Пекиндан олиб келинди.

Фото: Ташки ишлар вазирлиги 

«Чартер рейсга Согликни саклаш вазирлиги Вирусология илмий текшириш институтининг юкумли касалликлар буйича тажрибали мутахассис ва эпидемиолог-шифокорлари хамрохлик килишди. Улар томонидан эвакуация килинган йуловчилар самолётга чикиш пайтида дастлабки тиббий курикдан утказилди. Лозим булганда зарур тиббий ёрдам курсатиш ва парвоз пайтида биологик хавфсизликни таъминлаш учун барча зарур воситалар такдим этилди.

Фото: Согликни саклаш вазирлиги

Хитойдан олиб келинган ватандошларимиз коронавируснинг Узбекистонга кириб келиши ва таркалишининг олдини олиш, хавфсиз санитария-эпидемиологик холатни таъминлаш хамда ахоли саломатлигини мухофаза килиш максадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасасига жойлаштирилади.

Жахон согликни саклаш ташкилоти тавсиясига асосан, коронавирус инкубацияси даврини хисобга олган холда, Хитойдан олиб келинаётган фукароларимиз икки хафта давомида халкаро санитария-эпедимиология талаблари асосида катъий карантин холатида сакланади. Шу давр якунига кадар харорати кутарилган ёки бошка касаллик аломатлари юзага келганда зудлик билан алохидалаш, махсус лаборатория текширувидан тулик утказиш хамда даволаш ишларини стандартлар буйича олиб бориш учун барча зарур чоралар курилган. Шу даврда уларнинг оила аъзолари билан учрашиши такикланади. Якинлари билан факат махсус телефон алокаси оркали мулокот килиши мумкин булади.

Ташкил этилган вактинча карантин муассасаларида юкумли касалликлар буйича малакали вирусолог, эпидемиолог ва бошка етакчи шифокор-мутахассислар иш олиб боришади. Улар хавфли инфекцияларга карши курашда ташхис куйиш, даволаш хамда карантин тадбирларини ташкиллаштириш тажрибасига эга. Шифокорлар карантин муассасасида белгиланган муддат якунига етгунга кадар фаолият олиб боришади», дейилади Согликни саклаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алокалар булими хабарида.

  • Хитойдан олиб келинганлар орасида коронавирусга гумон килинаётганлар йуклиги маълум килинди

Фото: Согликни саклаш вазирлиги

Фото: Согликни саклаш вазирлиги

Йуловчиларнинг вактинча турар жой марказида булишига оид саволлар билан Согликни саклаш вазирлиги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг бош офисига куйидаги телефон оркали мурожаат килиш мумкин: +998 (71) 276-49-66.

Айни вактда олиб келинганларнинг канчаси хавфли коронавирус учоги булган Ухандан эвакуация килингани маълум эмас. Уханда колаётган бошка ватандошларни хам олиб келиш учун яна бир самолёт Хитойга юборилган.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …