Главная / Маданият / Узбекистон маданият вазири тарихий обидаларни саклашда координация йуклигини тан олди (Видео)

Узбекистон маданият вазири тарихий обидаларни саклашда координация йуклигини тан олди (Видео)

Узбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Узбекистондаги тарихий ва маданий обидаларни саклашда идорий органлар уртасида хамоханглик йуклигини эътироф этди.

Унинг бу эътирофи вазирлик биносида 25 июлда утказилган матбуот анжумани чогида янгради.

9459

Анжуманда Самарканддаги обидаларнинг бузилаётгани¸ Тошкентдаги мозаикаларнинг учирилгани ва Нукус музейидаги энг киммат асарнинг вайрон булгани мухокама килинди.

Озодлик мухбирининг Тошкентдаги мозаикалар учирилгани ва Метро бекатидаги Чингиз Ахмаров асарлари устидан буяб ташлангани хакидаги саволларига жавоб берган вазир Бахтиёр Сайфулллаев “махаллий хокимчалар савиясизлиги боис ялтир-юлтур килинаëтган монументал асарлар” йуколиб бораётганини айтди.

– Бунака бемаслахат “таъмир килишлар” куп. Ижтимоий тармок оркали бир нарсани билиб колдим. Тошкентдаги ер кимирлагани монументини (Матонат монументи-тахр) “взяли и перекрасили”. Ялтир-юлтур килиб мойлаб куйишибди. Монументал асарларни у буëкка буяб булмайди-ку, ахир. Ким килди буни? Кайсидир “аклли” хокимча буйрук берган¸ бориб буяб куйинглар деб. Ахир, бу – санъат асари! Санъат асари буялмайди. Санъат асарини реставрация килиш мумкин, холос. Уни ялтир-юлтур килиб кайтадан буяш аклга сигмайди, – деди Бахтиёр Сайфуллаев.

Узбекистон маданият вазири тарихий обидаларни саклашда координация йуклигини тан олди
 У махаллий хокимларни вазирлик билан маслахатлашиб иш тутишга чакирди:

– Биз вазирлик уларок кулимиздан келганча харакат киляпмиз. Хокимлар санъат асарига тегинишдан олдин биз билан маслахат килсин. Биз мутахассисларимизни юборамиз. Аммо Самаркандга ухшаш холатга чидаб тура олмаймиз, – дея огохлантирди Узбекистон Маданият вазири.

Бахтиёр Сайфуллаев Самарканд шахридаги ЮНЕСКО маданий меросига киритилган биноларнинг бузилиши сабабларига хам тухталди:

– Уша ерда Маданий мерос идораси бузишга рухсат бермаган. Лекин “застройщик” кимгадир пора берган. Майли, пора сузини ишлатмайлик. Нима бало килган булсаям¸ уша жойни бузиб, урнида етти каватли бино кутариб куйган. Биз эса чапагимиздан ут чикиб колавердик. Бизнинг “бдительност”имизни (хушëрлигимизни-тахр) ухлатиб куйган, – деди Бахтиёр Сайфуллаев.

Озодлик 2016 йил январида Тошкент метросининг “Навоий” бекатидаги майолик паннонинг хужалик буёги билан таъмирлангани хакида хабар берганди.

Маданият вазири паннонинг бузилишига хам вазирлик карши чикканини айтди:

 “Навоий” метросидаги Чингиз Ахмаров асарларини устидан мойлашган. Унга хам тегиш керак эмас эди. Бизга яъни сохани биладиган профессионалларга мурожаат килиш керак эди¸ – деди Узбекистон Маданият вазири Озодлик мухбири саволига жавоб бера туриб.

 Матбуот анжумани сунгида маданият вазирлиги матбуот котиби Мавлуда Аскархужаева Озодлик мухбирига эксклюзив сухбат берди.

Озодлик 25 июль куни Самарканднинг ЮНЕСКО химояси зонасида жойлашган 110 йиллик почта биносининг бир кисми бузила бошлангани хакида хабар берганди.

Унларда бу хакда маълумот берамиз. Лекин, бу нарсалар йук булиб кетмасидан, туман рахбарларининг узлари хам кайгуриши керак. Реставрация килиш керак, реставраторлар йук булиши мумкин. Бевосита маданият вазирлигига мурожаат килиш керак. Бизга мурожаат килинса, керакли реставраторларни топиб беришга, амалий ёрдам курсатишга харакат киламиз. Шу йул билан тарихий ёдгорлигимизни асраб коламиз. Хозирги кундаги энг катта муаммо бу – реставраторларнинг камлиги, – деди Маданият вазирлиги матбуот котиби.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …