Главные новости
Главная / Сиёсат / Узбекистонлик экспортчи мева-сабзавот етиштиришдаги муаммоларни санаб утди
<

Узбекистонлик экспортчи мева-сабзавот етиштиришдаги муаммоларни санаб утди

Узбекистон баргак (данаксиз туршак) етиш тириш буйича дунёда иккинчи, урик ва кишмиш етиштириш буйича туртинчи, кора олхури ва гилос етиштириш буйича бешинчи, олхури ва шафтоли етиштириш буйича еттинчи ва туккизинчи, узум етиштириш буйича ун еттинчи уринда туради. Бу хакда дея Caravan Gardens компанияси бош директори Жамшид Абдуллаев бугун Тошкентда бошланган «Umid 2.020» халкаро конференциясидаги чикишида айтиб утди.

Вестминстер университети битирувчиси булган Жамшид Абдуллаевнинг таъкидлашича, экспорт сохасидаги тусикларнинг олиб ташланиши экспорт хажмининг кескин ошишига олиб келган. У буни узи рахбарлик килаётган компания мисолида курсатиб берди.

«Мен 2019 йилда Узбекистондан 3 млн 347 минг долларлик мева-сабзавотларни экспорт килдим. 2018 йилда бу курсаткич 2 млн 129 минг, 2017 йилда 863 минг, 2016 йилда 257 минг долларни ташкил килган эди. Конвертациянинг эркинлашуви, экспорт чекловлари, сохадаги яширин соликлар ва экспорт килинадиган махсулотлар учун олдиндан туловнинг бекор килиниши, экспорт килувчиларга Марказий банкдан накд пул берилиб, уларнинг томорка эгаларидан махсулотларни накд пулга сотиб олишига имкон берилиши компаниямнинг экспорт хажми кескин ошишига хизмат килди.

Биргина давлат томонидан экспорт сиёсатининг либераллашуви натижасида компаниямнинг махсулот айланмаси шу даражагача кутарилди. Холбуки, 2016 йилдаям шунча одам ишларди фирмамда, хозир хам шунча одам ишлайди», дея Caravan Gardens компанияси бош директори Жамшид Абдуллаевнинг сузларидан иктибос келтирмокда Kun.uz мухбири.


Жамшид Абдуллаев

Узбекистон мева-сабзавотларини асосан Россия, Хитой ва Бирлашган Араб Амирликларига экспорт киладиган мутахассиснинг сузларига кура, сохада ижобий тенденциялар билан бир каторда ечимини кутаётган масалалар хам талайгина. Жумладан, Узбекистонда мева-сабзавот селекциясининг тухтаб колгани, жахон бозорида талабгир булган, узок муддат сакланадиган янги навлар яратилмаётгани, Узбекистоннинг кайси худудида кандай махсулот етиштирилиши, экспортчилар узига керак микдордаги мева-сабзавотни битта кулдан каердан олишни халигача билмаслиги, бу борада худудларда ахборот-тахлил марказларининг йуклигини таъкидлади. Шунингдек, у транспорт-логистика борасида куп йиллар кийнаб келган муаммоларга ечим топилгани асносида хамон махсулотларни кадоклаш муаммолигича колаётганига ургу каратди.

«Хитой гилосни 15 доллардан олишга тайёр. Лекин уларнинг тасаввуридаги гилос билан биз биладиган гилоснинг уртасида катта фарк бор. Таваккал килиб Хитойга олиб борилган тонналаб гилоснинг 10 фоизигина уларнинг талабига жавоб беради, колганини кайтаришади. Россия ва БАА билан хам шунга ухшаш муаммо бор. Махсулотларимиз у ерда асосан зараркунандаларни деб чикитга чикиб кетмокда. Россияда махсулот таркибида кандайдир хашорат аникланса, бутун бошли партияни йук килишади. Шу сабабли хозир узимизда хам лабораториялар ташкил этилди, экспорт учун мулжалланган махсулотларни аввал шу ерда текширувдан утказяпмиз. Бу эса йукотишларнинг олди олинишига хизмат киляпти.

Селекция масаласи катта муаммо. Масалан, Россиядан бир хил катталикдаги булгор калампирига катта микдорда буюртма булиб колади гохида. Афсуски, Узбекистонда бундай сифатдаги махсулотни катта микдорда топиш хозирча имконсиз. Бу эса махсулотлар навларини кайта куриб чикиш, узок вакт сакланадиган, экспорт килаётганда йулда сифати бузилиб колмайдиган, хориждаги дуконлар ва савдо марказлари огринмай оладиган махсулотларни етиштиришни йулга куйишимиз керак», дейди Жамшид Абдуллаев.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

aRQ_WaZ6yhKwMS1tIL3Mz3aUxlM5E_YC

Президент «Нархоз» буйича янги карор имзолайди (батафсил)

Тошкент давлат иктисодиёт университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари кабул килинади Фото: …