Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистон хукумати пахта теримига алокадор янги карор кабул килди (батафсил)
<

Узбекистон хукумати пахта теримига алокадор янги карор кабул килди (батафсил)

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Махкамасининг “Республика худудларида пахта хосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тугрисида”ги карори кабул килинди.

Куйидагилар:

а) Кишлок хужалиги вазирлиги, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар хокимликларининг:

биринчи боскичда (2020-2022 йиллар) Жиззах, Кашкадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида;

иккинчи боскичда (2023-2026 йиллар) республиканинг колган худудларида пахта хосилини йигиштириб олишни механизациялашни жорий этишни жадаллаштириш;

б) Молия вазирлиги ва Кишлок хужалиги вазирлигининг Жиззах, Кашкадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги кишлок хужалиги ташкилотлари томонидан пахта териш ишларига жалб килинадиган пахта териш машиналари хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30 фоизини Молия вазирлиги томонидан коплаб бериш амалиётини 2020 йилда саклаб колиш тугрисидаги таклифларига розилик берилди.

Бош вазирининг маслахатчиси – “Узагротехсаноатхолдинг” АЖ бошкаруви раиси Н.С. Отажонов, кишлок хужалиги вазирининг биринчи уринбосари Ш.Ж. Тешаев хамда Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар хокимларининг кишлок ва сув хужалиги масалалари буйича уринбосарларига:

пахтани машинада териш учун ажратилган ерларни барвакт тайёрлаш билан боглик масалаларни мувофиклаштириш;

пахта териш техникасини ишлаб чикариш ва реализация килишни уз вактида ташкил этиш буйича ишлар самарали олиб борилишини таъминлаш;

2020-2026 йилларда кишлок хужалиги техникасини лизинг асосида реализация килишни молиялаштириш механизмини ишлаб чикиш;

пахтани териб олишни жадал механизациялаш буйича белгиланган вазифалар уз вактида бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш ва назорат килиш буйича шахсни масъулият юкланди.

Куйидагилар:

2020 – 2026 йилларда “Узагротехсаноатхолдинг” АЖ тизимидаги ташкилотлар томонидан пахта териш машиналари ишлаб чикариш ва республика худудларига етказиб бериш прогнози;

2020 – 2026 йилларда республикада пахта теримини механизациялаш даражасини ошириш ва пахта териш машиналарини ишлаб чикаришни ташкил этиш чора-тадбирлари режаси маъкулланди.

Давлат ва хужалик бошкаруви органлари, махаллий ижро этувчи хокимият органлари ва бошка ташкилотлар рахбарлари – масъул ижрочилар ушбу тадбирларнинг уз вактида амалга оширилишини ва хисобот давридан кейинги ойнинг 7-кунига кадар хар ойда Вазирлар Махкамасига Чора-тадбирлар режаси ижроси буйича маълумот такдим этилишини таъминлайдилар.

Кишлок хужалиги вазирлиги Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар хокимликлари билан биргаликда:

пахта майдонларининг агрофонини машина ёрдамида териш учун сифатли тайёрлаш, шу жумладан, тегишли чигит навларини танлаш, экиш, каторлар орасига ишлов бериш, дефолиация килиш, ер майдонларини тайёрлаш ва хосилни йигиштириб олиш;

машина теримига ажратилган далаларнинг каторлар орасини устун даражада 76 см кенгликда тайёрлаш агротехник тадбирларини бажариб, чигит навларини танлаш ва экишни таъминлайди.

“Узагросервис” АЖ:

пахтани механизациялаштирилган усулда териш учун пахта майдонларининг агрофонини шакллантиришда иштирок этувчи техниканинг сифатли тайёрланиши;

замонавий пахта териш машиналарида ишлаш учун техникани ишлатиш буйича механик-хайдовчилар ва мухандислар тайёрланиши;

пахта териш машиналарига сервис хизмати курсатиш ва эхтиёт кисмлар хамда технологик материаллар билан уз вактида таъминлаш учун мутахассисларнинг мобиль бригадалари ташкил этилишини таъминлайди.

“Узагротехсаноатхолдинг” АЖ тизимидаги ташкилотларга истисно тарикасида:

тендерлар ёки танлов савдолари утказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш йули билан кишлок хужалиги техникаси ишлаб чикариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар сотиб олишга, транспорт хизматлари ва бошка хизматлар буйича тугридан-тугри шартномалар тузишга;

бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт килишда товарлар эркин муомала (импорт) учун чикаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб кушилган киймат солигини тулашни 270 кун кечиктириб амалга оширишга рухсат берилди.

“Узагротехсаноатхолдинг” АЖ кишлок хужалиги техникасини ишлаб чикариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар сотиб олиш хамда транспорт хизматлари ва бошка хизматлар буйича тузиладиган шартномаларнинг асосланганлиги ва улардан максадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминлайди.

Иктисодиёт ва саноат вазирлиги хузуридаги “Лойихалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза килиш маркази” давлат унитар корхонаси кишлок хужалиги техникасини ишлаб чикариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни сотиб олиш учун, транспорт хизматлари ва бошка хизматлар буйича техник шартлар импорт шартномалар тушган кундан бошлаб уч кун муддатда экспертизадан утказилишини ва тегишли хулосалар берилишини таъминлайди.

“Узагротехсаноатхолдинг” АЖ ва “Асака” АТБнинг савдо молиялаштириши линияларидан, шу жумладан, хорижий банклар линиялари воситаларидан фойдаланиб, пахта териш машиналари ишлаб чикариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни харид килишни молиялаштириш тугрисидаги таклифига розилик берилди.

Белгиланишича, “Узагротехсаноатхолдинг” АЖнинг пахта териш машиналарини сотишдан тушган пул маблаглари соликлар ва бюджет олдидаги бошка мажбурий туловлар амалга оширилгандан сунг ишлаб чикарувчи ташкилотлар томонидан “Асака” АТБ олдидаги кредитларни кайтаришга йуналтирилиши йули билан ажратилган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаган муддатда пахта териш машиналарини ишлаб чикариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар харидининг савдо молиялаштирилиши буйича карздорлик тулик кайтарилиши таъминланади.

“Асака” АТБга:

пахта териш машиналарини ишлаб чикариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни харид килишни молиялаштиришда таъминот сифатида “Узбекинвест” компанияси ва бошка сугурта ташкилотларининг йиллик 0,5 фоиз микдоридаги имтиёзли тариф буйича сугурта полисларини кабул килиш;

“Узагротехсаноатхолдинг” АЖнинг узаро боглик карздорлари гурухига банкнинг энг юкори таваккалчилигини хисоблашда кредитлар буйича карздорликни пахта териш машиналари ишлаб чикарувчиларига хисобламаслик тавсия этилди.

Белгиланишича, Жахон банкининг кредит линиялари ва Кишлок хужалиги вазирлиги хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озик-овкат таъминоти сохасидаги лойихаларни амалга ошириш агентлиги томонидан молиялаштириладиган бошка молия институтларининг кредит линиялари хисобига техникани ишлаб чикарувчи ташкилотлар ва лизинг ташкилотларини кредитлашда тижорат банкларининг маржаси 1 фоиздан ортик булмаган микдорда белгиланади.

“Узпахтасаноат” АЖ, Кишлок хужалиги вазирлиги, Вазирлар Махкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат килиш инспекцияси, “Узстандарт” агентлиги 2020 йил 1 майга кадар пахтани машинада теришни рагбатлантириш максадида машина терими пахта хомашёси синфлари буйича ифлосланганликнинг масса улуши ва намликнинг масса нисбати меъёрларини кайта куриб чикадилар.

Тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш мухандислари институти Кишлок хужалиги вазирлиги ва “Узагротехсаноатхолдинг” АЖ билан биргаликда:

пахтани машинада териш учун далаларни тайёрлаш ва пахта териш машиналаридан самарали фойдаланиш буйича фермерлар ва пахта-тукимачилик кластерлари учун тренинглар ва семинарлар утказилишини;

пахта териш техникасини такомиллаштириш буйича илмий-тадкикот ишлари олиб борилишини ташкил этади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3Bi4xtcUxrvzkd9d7PdrlS7OKiNETbdp

«Камал»да колган 9 оила: уларни «Узбекистон темир йуллари» ёки Паст Даргом хокимлиги куткара оладими?

Бу оилалар яшаётган уй темир йулдан бир неча ун кадам нарида. Хар сафар поезд утганда, …