Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистон хукумати 2021 йилга кадар лотин ёзувидаги алифбога утишни режалаштирмокда
<

Узбекистон хукумати 2021 йилга кадар лотин ёзувидаги алифбога утишни режалаштирмокда

maktabУзбекистон хукумати лотин ёзувига асосланган узбек алифбосини жорий этиш коидаларининг истисносиз ва сузсиз бажарилишини таъминлаш чораларини куради. Бу хакда Узбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов хамда Президентнинг Давлат маслахатчиси Хайриддин Султонов имзолаган Харакатлар режасида шундай дейилади.

Унга кура, лотин ёзувига асосланган узбек алифбосини жорий этишни  янада такомиллаштириш буйича амалдаги конун хамда хукумат карорлари янада мустахкамланади.

Шу билан бирга, тегишли конунчилик талаблари сузсиз бажарилишини таъминлашга каратилган норматив-хукукий базани мустахкамлаш чоралари белгиланмокда. Хусусан, 2018 йил сентябрга кадар, Узбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган узбек алифбосини жорий этиш тугрисида” конунига узгартиришлар киритиш хакида”ги 1995 йил 6 майдаги конунини хамда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Узбек тилининг асосий имло коидаларини тасдиклаш хакида”ги 1995 йил 24 августдаги карорини такомиллаштириш назарда тутилмокда.

Шунингдек, 2019 йил январга кадар ушбу конун моддаларининг истисносиз бажарилишини таъминлашга каратилган хукукий механизмларни ишлаб чикиш кутилмокда.

Режада таъкидланишича, узбек тилидаги реклама матнлари ва лавхалари лотин ёзувига асосланган узбек алифбосида ёзилиши таъминланади. Ушбу вазифани тулаконли бажарилиши учун 2019 йилнинг июли охирги муддат сифатида курсатилган.

Бундан ташкари, республикада барча идоралар ва муассасалар учун лотин алифбоси буйича малака ошириш курслари ташкил этилади. Кирилл ёзувидаги узбек ва жахон адабиётининг мумтоз намуналари ва илмий адабиётлари лотин ёзувида чоп этилиши рагбатлантирилади.

Босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг лотин ёзувига асосланган узбек алифбосида фаолият юритиши тулик таъминланади. Бу вазифа 2020 йилнинг охирига кадар тулик уддаланиши режада баён этилган.

Харакатлар режасидаги тадбирлардан аён буладики, 2021 йилдан лотин ёзувига асосланган узбек алифбосига тулик утиш таъминланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uH1YB77CSVKXNoocvl81EUWqU6ggplOb

Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гурухларнинг вазифалари белгиланди

2 июль куни «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик таркалишини олдини олиш борасида …