Главные новости
Главная / Сиёсат / Узбекистон хукумати ижро этувчи тузилмасида узгаришлар руй берди
<

Узбекистон хукумати ижро этувчи тузилмасида узгаришлар руй берди

Президент “Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги карорни имзолади.

Фото: AFP

Хужжат билан Вазирлар Махкамаси ижро этувчи тузилмасида:

а) куйидагилар:

Узбекистон Республикаси бош вазири уринбосари – Узбекистон Республикаси молия вазири лавозими;

Узбекистон Республикаси бош вазирининг ёкилги-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари буйича маслахатчиси лавозими;

Узбекистон Республикаси бош вазирининг аграр ва озик-овкат сохаларини ривожлантириш масалалари буйича маслахатчиси лавозими;

Узбекистон Республикаси бош вазири маслахатчиси “Узагротехсаноатхолдинг” АЖ бошкаруви раиси лавозими;

Давлат активларини бошкариш, саноатни ва ракобатни ривожлантириш масалалари котибияти;

Ёкилги-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари котибияти;

Кишлок хужалиги машинасозлигини ривожлантириш масалалари котибияти;

Хотин-кизлар ва оилани куллаб-кувватлаш, ФХДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти тугатилди;

б) куйидагилар:

Узбекистон Республикаси бош вазирининг молия-иктисодиёт ва камбагалликни кискартириш масалалари буйича уринбосари – иктисодиёт ва саноат вазири;

Узбекистон Республикаси бош вазирининг аграр ва озик-овкат сохаларини ривожлантириш масалалари буйича уринбосари;

Узбекистон Республикаси бош вазирининг саноатни ва кооперация алокаларини ривожлантириш масалалари буйича маслахатчиси лавозимлари киритилди;

в) куйидагилар:

Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти Махалла, оила ва ёшларни куллаб-кувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти этиб кайта ташкил килинди ва унинг таркибида Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш масалалари шуъбаси ташкил этилди;

Макроиктисодий тахлил, таркибий узгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти Макроиктисодий тахлил, таркибий узгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошкариш, ракобатни ривожлантириш, тадбиркорликни куллаб-кувватлаш ва камбагалликни кискартириш масалалари котибияти этиб кайта ташкил килинди ва унинг таркибида Камбагалликни кискартириш ва ахолининг даромадларини ошириш булими ташкил этилди;

Саноатни ва кооперация алокаларини ривожлантириш масалалари котибияти ташкил этилди.

Белгиланишича, Вазирлар Махкамаси ижро этувчи тузилмасида янги булинмаларни ташкил этиш бошкарув ходимларининг амалдаги умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади.

Узбекистон Республикаси бош вазирининг молия-иктисодиёт ва камбагалликни кискартириш масалалари буйича уринбосари – иктисодиёт ва саноат вазири зиммасига мавжуд вазифалар билан бир каторда куйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш юкланди:

республикада камбагалликка оид реал ахволни урганиш, халкаро ташкилотлар, жумладан молия институтлари билан хамкорликда камбагалликни бартараф этишнинг урта ва узок муддатли стратегиялари хамда дастурларини ишлаб чикиш ва амалга оширилишини таъминлаш;

ахолида, айникса, ёшлар ва аёлларда бизнес юритиш ва тадбиркорликнинг замонавий куникмаларини шакллантириш буйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, банд булмаган ахолини касбга укитиш ва кайта тайёрлаш тизимини ислох килиш.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг бошкарув ходимлари чекланган сони 241 нафар штат бирлигидан иборат булган янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдикланди.

Узбекистон Республикасининг бош вазирига урта ва узок муддатга мулжалланган устувор вазифаларни хал килишнинг мухимлиги ва натижадорлигини хисобга олган холда, зарурат булганда, Вазирлар Махкамаси ходимларининг умумий штатлари сони доирасида унинг ижро этувчи тузилмасига узгартиришлар киритиш хукуки берилди.

Вилоятлар, Тошкент шахар, туман ва шахар хокимликларининг бошкарув аппаратида хокимнинг иктисодиёт ва тадбиркорлик масалалари буйича биринчи уринбосари (Тошкент вилояти хокимлиги бошкаруви аппаратида – хокимнинг саноатни ривожлантириш, иктисодиёт ва тадбиркорлик масалалари буйича биринчи уринбосари) лавозими хокимнинг молия-иктисодиёт ва камбагалликни кискартириш масалалари буйича биринчи уринбосари (Тошкент вилояти хокимлиги бошкаруви аппаратида – хокимнинг саноатни ривожлантириш, молия-иктисодиёт ва камбагалликни кискартириш масалалари буйича биринчи уринбосари) лавозимига узгартирилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистондаги коронавирус беморлари хакида янги маълумотлар берилди

Согликни саклаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар буйича кушимча маълумот берди. Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан …