Главная / Маданият / Узбекистон хукумати Шахрисабзни ЮНЕСКО руйхатида колдириш учун тиришмокда

Узбекистон хукумати Шахрисабзни ЮНЕСКО руйхатида колдириш учун тиришмокда

26 июнь куни Бахрайн пойтахти Манамада ЮНЕСКО Шахрисабз тарихий марказини умумжахон маданий мероси руйхатидан учириш ёки колдириш масаласини мухокама кила бошлади. Тарихий обидани умумжахон маданий мероси руйхатидан учириш хакидаги карор лойихасини ЮНЕСКО нинг Умумужахон маданий мероси маркази ва экспертлар гурухи такдим этди. Бу карорни Норвегия, Австралия ва кисман Испания вакиллари куллаб кувватлади.

83af5cfa-5794-45ea-87be-7364b5772a6c_cx0_cy0_cw99_w1023_r1_s

Айни пайтда умумжахон мероси кумитасидаги 15 давлат вакили бундай карор лойихасига овоз беришдан бош тортди ва президент Мирзиёев хукуматига Шахрисабздаги колган обидаларни асраб колиш режасини ишлаб чикиши учун яна бир йил мухлат беришни таклиф килди.

Узбекистон хукуматига имкон бериш таклифини Озарбайжон¸ Куба, Зимбабве¸ Ангола¸ Босния – Герцоговина¸ Буркина-Фасо¸ ва Киргизистон дохил 15 давлат ëклаб чикди.

ЮНЕСКО нинг ушбу анжумани YouTube сахифасида тугридан-тугри курсатиб борилди.

Хозирча Бразилия вакили бошчигида камида 12 давлат намоёндалари билан биргаликда ишлаб чикиладиган ва Узбекистонга яна бир йил имконият беришни кузда тутган янги карор лойихасини 27 июнь куни такдим этишга келишилди.

Лойихада экспертлар гурухи томонидан Шахрисабзга берилган “буткул вайрон килинган”, “кайта тиклаб булмайдиган” каби бир катор “кескин” дея танкид этилган таърифлар юмшатилиши кутилмокда.

26 июнь кунги кизгин мунозаралардан сунг хеч бир карор лойихаси овозга куйилмади.

Вайрона кулами хулосаларда акс этди

Бахрайн анжуманида Шахрисабз мухокамасини ЮНЕСКО Умумажахон мероси маркази котибиятининг Осиë ва тинч океани хавзаси булими рахбари Фенг Жинг (Feng Jing) очиб берди ва марказ ва маслахат гурухининг хулосаларини эълон килди:

– Энг ачинарлиси, Шахрисабз марказида амалга оширилган курилиш ишлари шахарнинг тарихий киёфасини шу кадар вайрон килдики¸ энди хатто кадимий кучалар жойлашувини аниклаш ва тиклаш имконсиздир. Кадимий обидалар ва шахар уртасидаги узвий алокани кайта тиклаш эришиб булмайдиган максадга айланди. Алохида турган обидаларга келсак, улар шундай кенг куламли ва батафсил реставрация килингани боис обидаларнинг асл киёфаси тиклаб булмас даражада зарар курган¸ – деди Фенг Жинг.

Умумжахон мероси маркази ва унинг маслахат гурухи кумитага юзага келган вазият борасида чукур ташвиш билдириш, Шахрисабз уз олий тарихий кадр кийматини йукотганини тан олиш ва бу обидани умумжахон маданий мероси руйхатидан чикаришга карор беришни маслахат килади:

Шахрисабзда юзага келган муаммоларга бугунги кунда Узбекистоннинг бошка маданий мерос руйхатидаги обидалар хам дуч келмокда. Булар Бухоро тарихий маркази, Ичан Калъа ва Самарканд маданиятлар чоррахаси обидаларидир. Умумжахон мероси маркази ва унинг маслахатчи гурухлари бу ерда давлат томонидан амалга оширилаётган реставрация ишларидан ута ташвишдадир. Бу уч обида кенг куламли туризм ва курилиш лойихалари учун таклиф килинган. Биз Узбекистон хукумати зудлик билан бу ерда хам Шахрисабзда булгани каби талафотлар олдини олиш учун ёрдамимизни кабул килишларини сураб коламиз,” дея таъкидланади Умумжахон мероси маркази такдимномасида.

Аммо Узбекистон хукумати номидан сузга чиккан мулозим (анжуман давомида исми айтилмади) ЮНЕСКОдаги вакили экспертлар хулосасидаги эътирозларни рад килди:

– Биз шуни маълум киламизки, Шахрисабз тарихий марказининг юксак тарихий кадр-киймати ва асл тарихий киёфаси саклаб колинган. Бу ерда сизга курсатилган суратлар бор вазиятни акс эттирмайди. Урта асрга оид барча тарихий обидалар саклаб колингани рост. Курилиш ишлари факатгина 10 фоиз худдудда амалга оширилган. Бу худудда бузилишга тушган объектлар авариявий холатда булган, сувсиз, газсиз, электрсиз ва санитария холати абгор булган уйлардир. Иккинчидан, биз, халкаро экспертлар тавсиясига кура, урта аср обидаларини асраб колиш учун янги дренаж тизимини курдик. Узбекистон хукумати Маданий мерос руйхатига киритилган обидаларни асрашга каратилган махсус йул харитасини кабул килди. 26 банддан иборат ушбу лойихада миллий конунчилликка узгартириш киритиш, янги бошкарув тизимини жорий этиш ва бошка ишларни амалга оширишни мулжалланган. Гапимнинг якунида шуни айтаманки, Шахрисабзни умумжахон мероси руйхатидан чикариш каби кескин карорни кабул килишдан олдин нафакат маслахат гурухи экспертлари, балки кумита аъзолари хам бу тарихий обидаларни бориб куриши керак деб уйлаймиз, – деди Узбекистон хукумати вакили.

Бахсли “реставрация”

Узбекистон хукумати Шахрисабздаги бахсли реставрацияни 2014 йилда бошлаган эди.

Натижада, ЮНЕСКО маданий мерослари руйхатига киритилган кадимий махаллалар урнини кенг хиёбон, автомобиллар тухтаб туриш жойи хамда узун савдо маркази эгаллаган.

ЮНЕСКО Жахон маданий мероси марказининг Осиё ва Тинч океани булими етакчиси Фенг Жинг бундан икки йил олдин Озодлик билан сухбатда Шахрисабздаги еттита кадимий махалланинг шахар тарихий марказида жойлашган иккитаси бутунлай бузиб ташлангани хакида маълумот берган эди.

Фенг Жинг 2016 йилнинг март ва декабрь ойларида Шахрисабзга сафар килган ЮНЕСКО кузатув гурухига етакчилик килган эди.

Шахрисабзнинг химояланган ёдгорликлари ёнида сайёхлар учун мехмонхона куриш хакидаги Узбекистон расмийлари режаси 2016 йил ЮНЕСКО расмийлари кистови билан тухтатилган эди.

Аммо, бу пайтга келиб шахарга зиён етиб булганди: бир неча кадимий анъанавий махалла бузиб ташланган, ЮНЕСКО макоми берилгани учун химояланиши керак булган кадимий ариклар йук килинганди.

ЮНЕСКО кузатувчилари сузларига кура, XIV-XV асрларда кад кутарган ёдгорликлар “номакбул, асл булмаган хамда кайта олиб ташлаб булмайдиган (темир-бетон) реставрация материллари” ёрдамида хамда халкаро консервация услубларига амал килмаган холда реставрация килинган.

Уларга кура, неча асрлар давомида сакланиб колган гиштларни тозалаш жараёнида уларга тузатиб булмайдиган зарар етказилган.

Замонавий тарашлаш машиналари ёрдамида XIV асрда курилган “Дорус-Саодат” мажмуаси, урта асрларда курилган хаммомлар, XV асрда курилган Кук гумбаз масжиди хамда XVIII асрда курилган Чорсу бозорлари тозалаб, ялтиллатилган.

Узбекистон Меъморлар уюшмаси аъзоси Абдумалик Турдиев Озодлик билан сухбатда Шахрисабз эски шахар мавзеининг катта кисми йук килинганини айтди:

“Шахризсабз шахри энг кадимий кисмининг 10 фоиздан ортигини бузиб ташлашибди. Меъморлар ва соха мутахассислари фикрини инобатга олишмади. Барибир бу соха меъморлар кулида эмас, бизнесмен пудратчилар кулида. Бизда куришдан бузиш яхши пул турар экан. Шунинг учун булар бузишга ишкибоз. Агар имкон булса, Узбекистондаги тарихий масканларда хар кандай курилиш-таъмирлаш ишларини номаълум муддатга тухтатиш керак”, дея таклиф килди меъмор.

Турдиевга кура, Шахрисабздаги Жахонгир макбараси ва Хазрат Имом масжиди хам реставрация боис тарихий кийматини йукотган:

“Узбек мулозимлари консервация эмас, реставрация тарафдоридир. Мустакиллик давридаги “Амир Темур мафкураси” туфайли Шахрисабзда мисли курилмаган таъмирлаш ишлари натижасида шахар курки кайтиб булмас микёсда бузилди. Амир Тeмурнинг 660 йиллиги мунoсабати билан олиб борилган “тезлаштирилган реставрация” боис Оксарой кадимий обидадан кура Диснейленд мультикларидаги Аловиддин саройига ухшайдиган псевдо обидага айлантирилди”, – дейди сухбатдош.

Самарканд ва Шахрисабз обидалари хакидаги туркум маколалар муаллифи¸ журналист ва ëзувчи Хабиб Темиров Озодлик билан сухбатда кадимий биноларни консервация килмасдан “ялтиратиб таъмирлаш” узини оклаганини айтади.

Айни пайтда сухбатдош Амир Темур даврида кад ростлаган Шахрисабзнинг ун фоизини тиклаб булмас холга келтирган мулозимларга чора куриш керак деган таклифни билдирди. Темировга кура, ЮНЕСКО Шахрисабзни уз руйхатидан чикармаслиги керак.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …