Главная / Жамият / Узбекистон халк ёзувчиси Тохир Малик вафот этди
<

Узбекистон халк ёзувчиси Тохир Малик вафот этди

Узбекистон халк ёзувчиси Тохир Малик вафот этди. Бу хакда Kun.uz манбаси хабар килмокда.

Манба хабарига кура, Тохир Малик шифохонада булган, ошкозон касаллиги билан боглик огир жаррохлик амалиётидан сунг узига келмаган. Билдирилишича, жаноза маросими бугун, 16 май куни аср намозидан кейин булиб утади. Ёзувчи «Кукча» кабристонига дафн этилади.

Тохир Малик (Тохир Абдумаликович Хобилов) 1946 йил 27 декабрда Тошкент шахрида тугилган. Узбек фантастикасининг асосчиларидан бири. Тошкент университетининг журналистика факультетини тамомлаган (1969).

Биринчи йирик асари — «Хикмат афандининг улими» (1972). «Захарли губор» (1974), «Фалак» (1975), «Сомон йули элчилари» (1978), «Чоррахада колган одамлар» (1982), «Бир куча, бир кеча» (1983), «Алвидо, болалик» (1989), «Сунгги ук» (1990), «Ов» (1995) каби илмий-фантастик, саргузашт киссалари машхур.

«Шайтанат» романи ёзувчининг йирик асарларидандир. Асар асосида куп серияли телефильм яратилган. «Жиноятнинг узун йули» (2004) илмий-тахлилий рисоласи, «Мехмон туйгулар» (2003) номли хотира, ёднома, адабий маколалар туплами хам бор. Унинг «Амир Темур даври адабиёти» (1998), «Варахша», «Унвони инсон» (1999), «Сохилсиз денгиз» (2000), «Зулмат салтанати» (2001), «Моштабиб» (2002) сценарийлари асосида хужжатли фильмлар ишланган.

Рус ёзувчиси Ф. М. Достоевскийнинг «Маъсума» киссасини, шунингдек, жахон адабиёти намояндаларининг айрим асарларини узбек тилига таржима килган.

Тохир Маликка Узбекистон халк ёзувчиси унвони 2000 йилда берилганди.

Kun.uz тахририяти мархумнинг оила аъзолари ва якинларига чукур хамдардлик изхор этади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

k8t-ggcaOZ22GdkDLG69qNywZGR5qxU-

Янгийулда мудхиш ЙТХ: икки киши халок булди

Жорий йилнинг 17 июль куни соат 05:30ларда Тошкент шахар Сергели туманида яшаган 27 ёшли Д.Н. …