Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистонга сармоя ëткизиш учун келган европалик тадбиркор “узбек билети” олмагунча Тошкентга киритилмади
<

Узбекистонга сармоя ëткизиш учун келган европалик тадбиркор “узбек билети” олмагунча Тошкентга киритилмади

28 август куни Узбекистонга айнан туризм сохасига сармоя ëткизиш режасини мухокама килиш учун келган европалик тадбиркор Тошкент аэропортидан чикарилмади.

ДХХ Чегара хизматининг Тошкент халкаро аэропортидаги чегарачилари¸ визасиз транзит режимининг келиб-кетиш билетини “Узбекистон хаво йуллари” ширкатидан олган сайëхларгагина тегишли эканини таъкидлаб¸ бошка давлат авиакомпаниялари оркали келиб-кетмокчи булганларнинг транзит зонасидан чикарилмаслигини айтган.

743a77ef-e341-4a0e-b06a-e465d8c658be_cx0_cy5_cw0_w1023_r1_s

Бундай талаб эса¸ президентнинг 101 давлатдан келган сайëхларнинг Узбекистонга беш кунгача визасиз киришига рухсат этилган 4 июль кунги карорида хам¸ Узбекистон Ташки ишлар вазирлиги сайтида транзит сайëхлардан сураладиган хужжатлар расмий руйхатида хам йук.

29 август куни Озодлик сухбатлашган туризмни ривожлантириш учун масъул идоралар¸ президент карорининг амалда ижро этилмаëтгани учун бир-бирларини айбладилар.

Европалик потенциал сармоядорнинг Тошкент халкаро аэропортидаги саргузаштлари

28 август куни Тошкентдаги тадбиркорлардан бири Озодликка куйидаги хабарни юборди:

Бугун хам кулгулик¸ хам йиглагулик ахмокона вазият билан юзма-юз келдик. Бир инвестицион лойиха билан ЕИдан мехмон келиши керак эди. Иш графиги нихоятда тигизлиги учун факат бир кунга келиб¸ биз билан бизнес режани мухокама килиб¸ яна учиб кетадиган булди. У учиб келиб¸ аэропортдан чикаришмаяпти¸ деб телефон килди. Нега деса¸ Тошкентдан учиб кетиш билети хам “Узбекистон хаво йуллари”ники булиши керак экан!!!

Эхтимолий бизнес шериги бундай талабдан “ëка ушлаганини” таъкидлаган тошкентлик тадбиркор¸ Ташки ишлар вазирлиги сайтида 5 кунлик Узбекистонга кириш визасини олиш учун учинчи давлатга кайтиш билети булиши кераклиги айтилгани¸ аммо бу билетнинг айнан “Узбекистон хаво йуллари”ники булиши кераклиги айтилмаганини таъкидлайди.

Узбекистонда айнан туризм сохасига сармоя ëткизиш истикболини мухокама килиш учун тухтаб утишга карор килган европалик тадбиркор¸ Тошкентдаги бизнес шерикларининг уч соатлик югур-югуридан сунг¸ “Узбекистон хаво йуллари” рейсларидан бирига билет сотиб олган ва чегарадан чикиб¸ Тошкентга кирган.

Биз зудлик билан аэропортга етиб келдик, у ерда утирган Ташки ишлар вакили “мен хеч нарсани билмайман¸ бу менинг ваколатимда эмас”¸ деб туриб олди. Мехмонни чегарадан утказиш учун Москвага билет сотиб олмокчи булдик¸ аммо якин кунларга Москвага билет умуман йук! Ялиниб-ëлвориб карийб 900 долларга бизнес классга билет олдик. Шундан кейин карахт булган мехмонимизни олиб чикдик. Бир неча соатга кириш учун шунча вакт¸ шунча асаб ва шунча пул зое кетди. Бу вокеадан кейин бу одам сармоя киритиш у ëкда турсин¸ Узбекистонга бошка келмаса хам керак энди”¸ деди 29 август куни Озодлик билан кайта гаплашган тошкентлик мезбон-тадбиркор.

Визасиз транзит кириш режими нега ишламаяпти?

28-29 август кунлари европалик мехмон Тошкентга кириб-чикишда дуч келган муаммоларга изох сураб¸ Озодлик мухбири Узбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат кумитаси¸ Ташки ишлар вазирлиги ва «Узбекистон хаво йуллари» миллий авиакомпанияси расмийлари билан богланди.

Туризм ва ташки ишлар идораси вакиллари президент карорига ишониб¸ Узбекистонда тухтаб утишга карор килган транзит сайëхлар дуч келаëтган бу муаммо учун бошка авиаширкатлар билан Узбекистонга келаëтган йуловчиларга оид маълумотлар базасини булашишга оид механизмни яратмаган миллий авикомпанияни айблади:

«Бу ишни «Хаво йуллари килиши керак эди. Улар килмаган. Чегарачилар бизда факат «Хаво йуллари»нинг маълумотлар базасига доступ бор¸ бошкасига киролмаймиз¸ демакки улар билан келиб-кетадиганларни кирита олмаймиз¸ деб туриб олаяпти».

23 августда Бокудан Тошкентга уч кунга учиб келган хитойлик туристнинг учинчи мамлакат чиптасига эга булиб туриб¸ “Узбекистон хаво йуллари” билетини сотиб олмагунича¸ паспорт назоратидан ута олмагани хакида 28 август куни Газета.уз нашри ëзган эди.

Туризм кумитаси расмийсига кура¸ мазкур маколада келтирилган муаммо юзасидан тегишли тизимлар 28 август куни Дававианазорат идорасида махсус йигилиш утказган:

«Бугун (29 август куни) кечки соат 6 гача Чегара кушинлари¸ Ташки ишлар вазирлиги¸ Туризм кумитаси ва «Узбекистон хаво йуллари» бу муаммони бартараф килиш буйича уз таклифларини бериши керак. Унгача аэропортлардаги бу муаммо давом этса керак. Бунака вокеалар туризмни ривожлантирайлик¸ деб турилган бир пайтда¸ албатта¸ уят».

Туризм кумитасининг Озодлик гаплашган расмийси мазкур йигилиш якунига оид Туризмни ривожлантириш кумитаси расмий сайтида маълумот берилишини билдирди.

Расмий изох

Мазкур макола эълон килиниши арафасида рус тилида чоп этилган расмий баëнотда¸ визасиз транзит кириш режимидан факат “Узбекистон ДХХ Чегара кушинлари булинмаларига маълумот берадиган авиаташувчилар йуловчилари фойдалана олиши мумкинлиги” ва хозирча бундай маълумотни факат “Узбекистон хаво йуллари”гина такдим этаëтгани айтилди.

Бу механизмдан фойдаланувчилар сонини купайтириш максадида¸ баëнотга кура¸ 28 август кунги махсус йигилишда катнашган авиакомпаниялар вакиллари белгиланган тартибда йуловчиларга оид маълумотларни такдим килишга кизикиш курсатган.

Айтилишича¸ хитойлик йуловчи билан юзага келган вазият такрорланиши олдини олиш максадида Utair авиакомпанияси билан транзит йуловчиларга оид маълумотларни узбек чегарачиларига такдим этиш борасида дастлабки келишувга эришилган.

Айни пайтда Узбекистон туризм кумитаси¸ визасиз транзит режимидан фойдаланмокчи булган хорижликларга билет олишдан олдин авиакомпанияларнинг Узбекистон Чегара хизмати билан маълумотлар айирбошлаш тугрисида келишуви бор-йуклигини аниклаб олишни тавсия этган.

Хозирча бундай маълумотни эхтимолий транзит сайëх каердан топиши мумкинлигига оид аник маълумот йук.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

«Ахолини хавфдан огохлантириш жуда осон ва у киммат эмас» – хорижлик эксперт «Сардоба» упирилиши хакида

Нидерландияда жойлашган DELTARES мустакил тадкикот маркази экспертлари «Сардоба» сув омборидаги техноген офат юзасидан бирламчи тахлилларини …