Главная / Сиёсат / Узбекистон етти давлат билан халкаро авиарейслар буйича чеклов муддатини узайтирди
<

Узбекистон етти давлат билан халкаро авиарейслар буйича чеклов муддатини узайтирди

Республика махсус комиссияси навбатдаги баёнот билан чикди. Унга кура, етти давлат билан халкаро авиарейслар буйича чеклов муддати жорий йилнинг 1 февралига кадар узайтирилди.

Кайд этилишича, охирги ойларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфекцияси аникланиш холатлари сони тубдан ошиб кетганлиги муносабати билан, ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган холда аксарият Европа ва бошка давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик максадида юкоридаги давлатлар билан халкаро авиаташувларни чеклаш буйича карорлар кабул килинган эди.

“Шу жумладан, мамлакатимиздаги эпидемиологик баркарорликни саклаб колиш, коронавирус инфекцияси таркалишининг янги учоклари пайдо булишига йул куймаслик максадида Республика махсус комиссиясининг карори билан 2020 йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга кадар Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халкаро авиарейслар (кириш, чикиш ва транзит рейслар оркали республикага кириш) тухтатилган эди.

Бугунги кунга кадар юкорида кайд этилган мамлакатларда эпидемиологик вазият мураккаблиги сакланиб колганлиги сабабли 2021 йил 10 январига кадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг карори билан жорий йилнинг 1 февралига кадар узайтирилди”, – дейилади баёнотда.

Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сунгги 14 кун давомида булган шахслар юкоридаги чеклов амал килган давр мобайнида Узбекистонга киритилмаслиги белгиланган.

Шунингдек, сунгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида булган холда учинчи давлатлар оркали Узбекистонга кириб келаётган Узбекистон фукаролари ва фукаролиги булмаган шахслар 14 кун давомида вактинчалик карантинда саклаш мажмуасида ёки тегишли мехмонхонада карантинга олиниши тартиби давом эттирилади.

Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият баркарорлашгани сари боскичма-боскич бекор килиб борилади, дейилади маълумотда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Y3LYavBWBjhXiGkD1cadlGp3SQMz8yl5

Тошкент вилояти хокими ишдан олинди. Унинг урнини Жахонгир Ортикхужаевнинг собик уринбосари эгаллади

Тошкент вилояти хокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди. Узбекистон президентининг бу хакдаги фармони эълон килинди. …