Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистон дунё паспортлари индексида бир неча позиция пастлади
<

Узбекистон дунё паспортлари индексида бир неча позиция пастлади

Henley & Partners компанияси турли давлатлар фукароларининг дунё давлатлари буйлаб эркин харакатлана олиши даражасини курсатувчи паспортлар рейтингини янгилади.

Янги рейтингга кура, Узбекистон аввалги рейтингга нисбатан 4 позиция пастлаб, 85-уринни эгаллади. Узбекистонликлар айни вактда 56 та давлатга визасиз ташриф буюра оладилар. Мартдаги рейтингда Узбекистон уз фукаролари 58 та давлатга визасиз ташриф буюра олишлари билан 81-уринни эгаллаганди.

iw10qlifhh8fjubs94ll12isyiow55af

Рейтингнинг энг юкори погонасини Япония ва Сингапур узаро булишган. Бу давлатлар фукаролари 190 та давлатга визасиз ташриф буюришлари ёки ташриф буюргандан кейин виза олишлари мумкин. Аввалги рейтинг етакчиси Жанубий Корея 2-уринга тушиб кетган (188 давлат). У билан бу уринни Финляндия ва Германия булишган. 3-уринни Дания, Италия ва Люксембург эгаллаган.

Британия ва АКШ аввалгидек 6-уринни эгаллаган. Бу курсаткич ушбу давлатлар учун 2010 йилдан бери энг паст курсаткичдир. 2014 йилда иккала давлат хам 1-уринни эгаллаганди.


Манба: Henley & Partners

МДХ давлатлари орасида энг яхши курсаткич Украинада (43-урин, 126 давлат) булиб, унинг ортидан Молдова (47-урин, 119 давлат) ва Россия (48-урин, 117 давлат) келмокда. Марказий Осиё давлатларидан энг яхши курсаткич Козогистонга (68-урин, 75 давлат) тегишли. Шунингдек, Тожикистон 84-уринни (57 давлат), Киргизистон 80-уринни (62- давлат), Туркманистон 90-уринни (51 давлат) эгаллаган.

Рейтингнинг энг пастки уринларини (105-107-уринлар) Сурия, Ирок ва Афгонистон эгаллаган. Ушбу давлатлар паспортлари эгалари мос равишда 29, 27 ва 25 та давлатга визасиз ташриф буюра олишади.

Виза чекловлари индекси сифатида маълум булган паспортлар индекси 2006 йилдан бери Henley & Partners томонидан Халкаро хаво транспорти уюшмаси (IATA) билан хамкорликда эълон килиб келинади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

JveI1f2itzmzbgiX32ObIFVVXX-mVYrf

70 дан купрок давлат озик-овкат чикиндиларини камайтиришга келишиб олди

70 дан купрок давлат ёмон совитиш окибатида айнийдиган озик-овкат махсулотлари микдорини камайтириш учун купрок саъй-харакатлар …