Главная / Иктисодиёт / Узбекистонда утилизация йигими качондан бошлаб ундирилиши маълум булди

Узбекистонда утилизация йигими качондан бошлаб ундирилиши маълум булди

Узбекистон Республикаси президенти “Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш тугрисида”ги конунни имзолади.

Хужжат Конунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 октябрда кабул килинган, Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъкулланган.

Конунга кура, Узбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда кабул килинган «Табиатни мухофаза килиш тугрисида»ги Конуни 33-моддасининг (Табиатни мухофаза килишни таъминлашнинг иктисодий тартиботи) биринчи кисми куйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тулдирилди:

«экологик хавфсизликни таъминлаш, фукаролар соглигини ва атроф-мухитни гилдиракли транспорт воситалари, узиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари уз истеъмол хусусиятларини йукотганидан кейин хосил буладиган чикиндиларнинг зарарли таъсиридан химоя килиш учун утилизация йигими ундиришни».

34-модда (Табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф мухитни ифлослантирганлик учун туловлар):

биринчи кисми «бошка мажбурий туловлардан» деган сузлардан кейин «утилизация йигимидан» деган сузлар билан тулдирилди;

куйидаги мазмундаги туккизинчи кисм билан тулдирилди:

«Утилизация йигими суммалари даромадлар буйича шахсий газна хисобварагига келиб тушади».

Узбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда кабул килинган «Чикиндилар тугрисида»ги 362–II-сонли Конуни куйидаги мазмундаги 231-модда билан тулдирилди:

«23-1-модда. Утилизация йигими

Экологик хавфсизликни таъминлаш, фукаролар соглигини ва атроф-мухитни гилдиракли транспорт воситалари, узиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари уз истеъмол хусусиятларини йукотганидан кейин хосил буладиган чикиндиларнинг зарарли таъсиридан химоя килиш максадида утилизация йигими туланади.

Утилизация йигими:

Узбекистон Республикаси Давлат божхона кумитаси томонидан – гилдиракли транспорт воситалари, узиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари «эркин муомалага чикариш (импорт)» божхона режимига жойлаштирилганда;

Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси томонидан – Узбекистон Республикаси худудида реализация килинадиган гилдиракли транспорт воситалари, узиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ишлаб чикарилганда (йигилганда, тайёрланганда) ундирилади.

Утилизация йигимининг микдорлари, утилизация йигими туланадиган гилдиракли транспорт воситаларининг, узиюрар машиналарнинг ва улар тиркамаларининг турлари хамда тоифалари, шунингдек утилизация йигимини ундириш, кайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби конун хужжатларига мувофик белгиланади.

Гилдиракли транспорт воситалари, узиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари уз истеъмол хусусиятларини йукотганидан кейин хосил буладиган чикиндилар билан боглик ишларни бажариш буйича инфратузилмани ташкил этиш учун харажатлар утилизация йигимидан тушган маблаглар хисобидан молиялаштирилади».

Кайд этилишича, ушбу узгаришлар уч ой утгач – 2020 йил 16 февралдан амалга киритилади.

Автомобиллар учун янги йигим жорий этилади. Тегишли лойиха депутатлар томонидан биринчи укишда кабул килинди

Конунчилик палатаси: «Утилизация йигими махсулот нархига таъсир курсатмайди»

Утилизация йигими: Бу импорт автомобиллар нархига таъсир киладими?

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …