Главные новости
Главная / Сиёсат / Узбекистонда тиббиёт коллежлари урнида Ибн Сино мактаблари ташкил этилади
<

Узбекистонда тиббиёт коллежлари урнида Ибн Сино мактаблари ташкил этилади

Президент иштирокидаги йигилишда Узбекистонда хар 10 минг ахолига 23 нафар шифокор тугри келаётгани, махаллий тиббиёт ходимлари куникмасини оширишга эътибор каратилмаётгани, ихтисослашган марказ ва худудий муассаса уртасида вертикал тизим шаклланмагани кайд этилиб, тиббий ёрдам сифати ва куламини ошириш буйича топшириклар берилди.

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни согликни саклаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш буйича галдаги мухим вазифалар мухокамасига багишланган йигилиш утказди.

«Давлатимиз рахбари фаолиятининг илк кунларидан тинчлик ва согликни таъминлашни ижтимоий хаётимизнинг энг мухим йуналишлари этиб белгилаган эди. Утган йилларда бу борада улкан ислохотлар амалга оширилди.

2018 йил 7 декабрдаги Президент фармонига мувофик, 2019-2025 йилларда Согликни саклаш тизимини ривожлантириш концепцияси хамда тегишли дастур тасдикланди. Барча худудларда шифохоналар бунёд этилиб, замонавий жихозланмокда. Давлат муассасалари билан бир каторда хусусий тиббиёт йуналиши хам жадал ривожланмокда. Даволаш фаолияти турлари 50тадан 126тага купайтирилиб, катор имтиёзлар берилгани туфайли утган йили 634та хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилди.

Одамлар энг куп мурожаат киладиган шошилинч ва тез ёрдам йуналишида марказлашган яхлит тизим яратилди. Тез ёрдам бригадаларининг сони 818тадан карийб 2 мингтага етказилди ва ахолига янада якинлаштирилди. Ихтисослашган автомашиналар парки янгиланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил январь ойида Олий Мажлисга йуллаган Мурожаатномасида сохадаги ислохотларни давом эттириб, тиббий хизмат сифатини ошириш, хусусий тиббиётни ривожлантириш, адолат ва ракобатни таъминлаш буйича уз мулохазаларини баён этган эди.

Бугунги йигилишда ушбу вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари мухокама килинди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Аввало, ихтисослашган тиббий ёрдам сифати ва куламини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Мамлакатда хар 10 минг ахолига 23 нафар шифокор тугри келаётгани, махаллий тиббиёт ходимлари куникмасини оширишга эътибор каратилмаётгани, ихтисослашган марказ ва худудий муассаса уртасида вертикал тизим шаклланмагани кайд этиб утилган.

Даволаниш учун ордер бериш тизимида ижтимоий адолат таъминланмаётгани, бу жараёнда факат давлат муассасалари иштирок этиши ракобатни чеклаётгани курсатиб утилган. Шу боис ордер бериш тизимини такомиллаштириш ва очиклигини таъминлаш буйича курсатмалар берилган.

Согликни саклаш сохасини молиялаштириш тизими танкидий тахлил этилган. 20-30 фоиз маблаг самарасиз сарфланаётгани курсатиб утилган. Узбекистонда бирламчи тиббий-санитария учун ажратилаётган маблаг улуши 35-40 фоизни ташкил этади. Хорижда эса бу курсаткич 60 фоиздан ошади.

Давлат ва хусусий тиббиёт учун тенг шарт-шароит, ракобат мухити яратилмагани, молиялаштиришда электрон тизимнинг йуклиги маблаглар унумдорлигини тахлил килиш имконини бермаётганига эътибор каратилган.

Сохани молиялаштиришни такомиллаштириш, мажбурий тиббий сугуртага оид конунлар кабул килиб, уни боскичма-боскич жорий этиш мухимлиги айтилган.

Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида хам камчиликлар мавжудлиги, масалан, факат 12та олий таълим муассасаси узлуксиз касбий малака ошириш хукукига эгалиги, хозирда 50 фоиз шифокор малака ошириш билан камраб олинмагани таъкидланган.

Шу боис мазкур тизимни кайта куриб чикиб, бу борадаги камровни кенгайтириш, малака ошириш курсларини Коракалпогистон ва вилоятлар марказларида ташкил этиб, мутахассисларга кулайлик яратиш буйича топшириклар берилган.

«Эскича услубда колиб кетган тиббиёт коллежлари урнида Ибн Сино мактаблари ташкил этиб, дарс ва амалиётни замон талаблари асосида утиш зарурлиги таъкидланди.

Жойлардаги согликни саклаш бошкармалари бюрократик тузилма булиб колгани, худудий даражада касалликларни тахлил килиш буйича тизимли ишлар йуклиги курсатиб утилди. Туман тиббиёт бирлашмаси рахбари айни пайтда марказий шифохона бош шифокори булгани сабабли вакти ва маблагнинг асосий кисмини касалликларни даволашга сарфламокда.

Давлатимиз рахбари касалликлар профилактикаси масаласига алохида эътибор каратиб, бошкарув идоралари ишини айнан шунга йуналтириш лозимлигини таъкидлади. Ахоли уртасида соглом турмуш тарзини кенг карор топтириш, тугри овкатланиш ва пиёда юришнинг саломатликка фойдасини таргиб этиш мухимлиги кайд этилди», дейилади хабарда.

Йигилишда соха мутасаддилари ушбу вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан такдимот утказди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистондаги коронавирус беморлари хакида янги маълумотлар берилди

Согликни саклаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар буйича кушимча маълумот берди. Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан …