Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистонда тартибга солинадиган тарифларни эркинлаштириш бошланади
<

Узбекистонда тартибга солинадиган тарифларни эркинлаштириш бошланади

Узбекистонда тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни инфляция максадларига таъсирини хисобга олган холда эркинлаштириш графигини ишлаб чикилади. Бу хакда президент томонидан имзоланган “Инфляцион таргетлаш режимига боскичма-боскич утиш оркали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тугрисида”ги фармонда айтилган.

yja7ouw1fe28m_gnjhvri8w8biplqv3m

Кайд этилишича, Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилнинг 1 февралига кадар Энергетика вазирлиги, Монополияга карши курашиш кумитаси, Иктисодиёт ва саноат вазирлиги хамда бошка манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020-2021 йилларда тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни инфляция максадларига таъсирини хисобга олган холда эркинлаштириш графигини ишлаб чикади ва Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига тасдиклаш учун киритади.

Бундан ташкари, умумий фискаль баланс такчиллигини 2022 йилда 1,5 фоиздан ошмайдиган даражагача боскичма-боскич камайтиришни таъминлаш, Узбекистон Республикаси Давлат бюджетининг белгиланган параметрлар доирасидаги катъий ижросини, шунингдек, Марказий банк билан биргаликда солик-бюджет ва пул-кредит сиёсати мувофиклигини таъминлаш назарда тутилмокда.

Узбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда 2020 йилнинг 1 июлига кадар норезидентларга молия бозорига киришга рухсат бериш шартлари, механизмлари ва муддатлари буйича таклифларни юзага келиши мумкин булган салбий окибатларини бартараф килишнинг аник механизмлари ва инструментларини ишлаб чиккан холда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига киритади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

swgGBWonoai1fylvJ2Chj-JEJztG4qxc

Умидворлик холатидамиз. Устоз журналистлар узбек журналистикаси бугуни, муаммолар ва зарур ислохотлар хакида

Kun.uz мухбири касб байрами муносабати билан Узбекистондаги бир гурух устоз журналистларни йуклади ва уларнинг бугунги …