Главная / Жамият / Узбекистонда пахта етиштиришда зарбдор ойлик эълон килинади
<

Узбекистонда пахта етиштиришда зарбдор ойлик эълон килинади

majlis29 май куни Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт-импорт, махаллий бюджетга кушимча тушумларни таъминлаш, кишлок хужалигида гуза парвариши, галла урими, такрорий экинлар ва сувдан окилона фойдаланиш каби мухим тадбирларни самарали утказиш билан боглик бугунги кунда гоят долзарб булиб турган масалаларга багишланган видеоселектор йигилиши булиб утди.

Йигилишда Олий Мажлис палаталари рахбарлари, Бош вазир ва унинг уринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар рахбарлари, видеоселектор оркали Коракалпогистон Республикаси Жукорги Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимлари иштирок этди.

«Бугунги кунда иктисодиётимизни баркарор ривожлантириш, озик-овкат хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатимизнинг экспорт салохиятини оширишда кишлок хужалиги сохасининг урни ва ахамияти тобора ортиб бормокда. Мазкур тармокда 3,6 миллиондан зиёд киши мехнат килмокда, соханинг ялпи ички махсулотдаги улуши изчил ошиб бормокда», дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Шунинг учун хам 2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясида кишлок хужалигини модернизация килиш ва жадал ривожлантириш устувор вазифа сифатида белгиланиб, бу борада аник чора-тадбирларни амалга ошириш кузда тутилган. Хеч шубхасиз, буларнинг барчаси пировардида халкимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш, кишлок жойларга саноатнинг жадал кириб бориши ва янги иш уринлари очиш учун аграр сектор имкониятларидан самарали фойдаланиш борасида кенг имконият яратади.

Утган бир ярим йил мобайнида экспортни рагбатлантириш ва бунинг учун зарур кулайлик ва имтиёзлар яратиш буйича кабул килинган фармон ва карорлар ижроси доирасида жорий этилаётган янгиликлар, тармоклар хамда худудлардаги мавжуд экспорт салохиятини тулик ишга солиш буйича курилаётган амалий чоралар натижасида экспорт хажми ошмокда. Жумладан, жорий йилнинг 25 майига кадар 4 миллиард 576 миллион доллар хажмида экспорт амалга оширилган. Шу ойнинг охиригача белгиланган прогноз курсаткичлари бажарилади. 2017 йилнинг 5 ойига солиштирадиган булсак, экспорт хажми карийб 21 фоизга усиши кутилмокда.

Шунингдек, биринчи ярим йилликда 5 миллиард 886 миллион долларлик экспорт амалга оширилиб, прогноз курсаткичлари 100,9 фоизга бажарилиши ва 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 25 фоиз усишга эришиш мулжалланмокда.

Давлатимиз рахбари йигилиш иштирокчилари эътиборини ана шундай ижобий натижаларга каратар экан, айни вактда улар мавжуд имконият ва салохиятга нисбатан анча пастлигини таъкидлади. Афсуски, айрим тармок ва худудлар рахбарлари бу борада уз масъулиятини етарли даражада хис этмаётгани, бу эса экспорт хажмини купайтириш буйича резервлар тулик ишга солинмаслигига сабаб булаётгани курсатиб утилди.

Йигилиш кун тартибидаги масалалар Вазирлар Махкамаси комплекслари буйича атрофлича танкидий тахлил килиниб, бу борада амалга ошириладиган энг мухим вазифалар белгилаб олинди. Махсулот ва хизматларни экспорт килиш буйича жорий йилнинг утган даврида белгиланган режаларни бажармаган ташкилот ва корхоналар, худудлар фаолиятини танкидий тахлил килиш, колокликнинг сабаб ва окибатларини аниклаб, уларни тезда бартараф этиш юзасидан мутасадди рахбарларга амалий топширик ва курсатмалар берилди.

Селектор йигилишида мамлакатимизда импортни оптималлаштириш ишлари мутлако коникарсиз ахволда экани кайд этилди. Жорий йилнинг 4 ойи мобайнида мамлакатимиз буйича товарлар импорти 4 миллиард 858 миллион долларни ташкил этиб, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 1 миллиард 111 миллион долларга ёки 30 фоизга ошган. Бундай холатга сабаб булган омиллар асосан импорт таркибини урганиш ва импортни оптималлаштириш буйича ишлар етарли даражада ташкил этилмагани, январь-апрель ойларида комплекслар таркибига кирадиган корхоналар томонидан юртимизда ишлаб чикариш узлаштирилган товарларни харид килиш урнига, четдан шу турдаги 89 миллион долларлик махсулот импорт килингани билан боглик экани айтиб утилди.

Ана шундай камчиликларни уз вактида бартараф этиш ва олдини олиш юзасидан масъул шахсларга аник курсатма ва топшириклар берилди.

Видеоселектор йигилишида юртимизда бу йил бахор ойларининг салкин ва курук келиши пахта етиштиришда жиддий муаммоларни келтириб чикараётгани, натижада утган йилнинг шу даврига нисбатан гуза ривожланиши анча оркада колаётгани, бу эса унинг парваришига жиддий эътибор каратишни такозо этиши хакида хам атрофлича фикр юритилди. Айникса, бундай огир шароитда культиваторлардан юкори даражада самарали фойдаланиш, тупрокни чукур юмшатиш, майда чопик килиш, кишлок хужалиги зараркунандаларга карши курашиш ва назорат ишларига ута масъулият билан ёндашишни талаб этиши кайд этилди.

Шунингдек, бу йил пахта етиштиришни молиялаштириш буйича мутлако янги тизим яратиш, агротехник тадбирларни вактида ва сифатли амалга ошириш учун техник воситалар тайёрлигини хамда уларни мунтазам равишда дизель ёкилгиси билан таъминлаш ишларини ташкил этиш юзасидан тегишли вазирлик, идора ва худудлар рахбарларига топшириклар берилди.

Йигилишда мамлакатимизда 1 июндан 1 июлгача «Гузада кафолатли хосил яратиш зарбдор ойлиги» эълон килиниши буйича келишиб олинди. Катта мехнат ва харажат билан етиштирилган хосилни тула саклаб колиш максадида фермер хужаликлари рахбарлари ва ишчилари кишлок хужалиги ходимлари ва мутасаддиларининг сувчи ва механизаторлар, аграр соха олим-агрономлари билан биргаликда барча бугиндаги депутатларнинг хам сафарбарлиги ва масъулиятини оширишга алохида ахамият каратилди.

Кун тартибидаги яна бир мухим масала – жорий йилда етиштириладиган галла хосилини нес-нобуд килмасдан, киска муддатда йигиштириб олиш борасида амалга оширилиши зарур булган ишлар хам мухокама килинди.

Мамлакатимиз буйича бу йилги галла урим-йигим мавсумида катнашадиган мавжуд 3 минг 106та юкори унумли галла уриш комбайнларини сифатли таъмирлаш ва мавсумга вактида тайёрлаш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Бундан ташкари, 400та янги галла уриш комбайни хам жойларга етказилмокда. Бу эса урим-йигим ишларини хар йилгига нисбатан бир хафта олдин якунлаш имконини беради. Бунинг учун жойларда галла урим-йигими отрядларини тузиб, уларга комбайн, дон ташиш техникаси, кучма таъмирлаш устахоналари ва ёкилги куйиш агрегатларини бириктириб, урим-йигим ишларини график асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Вазирлар Махкамасига тез кунларда жорий йилдаги галла урим-йигими билан боглик барча ташкилий масалаларни уз ичига олган карор лойихасини киритиш вазифаси топширилди.

Мажлисда худудларда бюджетга кушимча даромадларни жалб килиш борасида олиб борилаётган ишларнинг холати хам танкидий тахлил асосида куриб чикилди. Бу борада жорий йилнинг шу даври учун бегиланган режалар айрим худудларда бажарилмасдан колаётгани танкид килинди. Натижада шу худудларда солик карздорлиги ошиб бормокда.

Жойлардаги махаллий хокимликлар, секторлар рахбарлари ханузгача бюджетга кушимча даромад манбаларини аниклаш ва жалб килишдан кузланган максадни чукур тушуниб етмаётгани афсус билан айтиб утилди. Бу борада молия ташкилотлари томонидан кушимча даромад манбаларини аниклаш буйича урганишлар утказилмаётгани, фаолият курсатмаётган юридик шахслар фаолиятини кайта тиклаш урнига факатгина ташкилотни текшириб, унинг фаолиятини тугатиш билан чекланаётгани асосий сабаблар сифатида кайд этилди. Хар бир тармок ва худудда ижро интизомини мустахкамлаш, рахбарларнинг масъулияти ва фаолият самарадорлигини ошириш энг мухим вазифа булиб колаётгани алохида таъкидланди.

Мажлисда сузга чикканлар Президентимиз томонидан билдирилган чукур танкидий фикрлардан келиб чиккан холда, сохадаги мавжуд камчилик ва муаммоларни тезда бартараф этиш, белгиланган топширик ва режаларни вактида ва самарали бажариш буйича амалий фикр ва таклифлар билдирдилар.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алокани хохламаса

Нега аёл эркакни хохламайди? Агар хотин эри билан жинсий алокада булишдан бош тортса, нима килиш …